Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
44.5K subscribers
27.9K photos
6.81K videos
109 files
10.6K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
2022-2023 янги ўқув йилида “Мустақиллик дарс”лари “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилади


2022-2023 ўқув йили республикамиздаги 10 130 та мактабларида “Билимлар куни”ни “Мустақиллик дарс”лари билан бошланади.

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказиладиган Мустақиллик дарслари мактаб директори, директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, тарих, она тили ва адабиёти фанлари ўқитувчилари ҳамда синф раҳбарлари томонидан олиб борилади.

“Мустақиллик дарслари”да ўқувчиларга халқимизнинг 31 йил давомида эришган ютуқлари, Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти борасида кенг маълумотлар берилади.

Шунингдек, умумтаълим мактабларига ташриф буюрган сектор раҳбарлари ҳам “Мустақиллик дарслари”да иштирок этиб, ўқувчиларга мамлакатимизда мустақиллик йилларида хусусан сўнгги йилларда ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, маънавий-маърифий, ташқи сиёсат ва хавфсизликни таъминлаш борасида эришилган ютуқлар, амалга оширилган ишлар мазмун-моҳияти, таълимдаги ислоҳотлар, ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат сиёсати ва бошқа бир қатор кўрсатгичлар ва эришилаётган ютуқлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтади.

Мазкур дарсларни ўқитиш учун Халқ таълими вазирлиги томонидан намунавий сценарий ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Қуйидаги ҳаволалар орқали сценарий ва тавсияларни юклаб олишингиз мумкин:

🔷“Биринчи қўнғироқ”нинг
👉НАМУНАВИЙ СЦЕНАРИЙСИ ва ТАВСИЯЛАР

🔷“Мустақиллик дарси”дан ўрин олган мавзуларни ўқитишда фойдаланиш тавсия этилаётган 👉ТEЗИСЛАР (ПЕДАГОГЛАР УЧУН)

🔷“Мустақиллик дарси” 👉ТАҚДИМОТИ


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА МУНОСИБ СОВҒА, 22-МАКТАБ ҚАЙТА РЕКОНСТУКЦИЯ ҚИЛИНИБ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Булоқбоши туманидаги 320 ўринга мўлжалланган 22-умумтаълим мактаби 1963 йилда қурилган бўлиб, ўқувчилар 2 сменада ўқитилар эди.

Мактаб 2022 йилда инвестиция дастурига киритилиб, лойихавий сметаси 5,5 млрд сўм бўлиб, асосий биноси капитал реконструкция қилинди, спорт зали қуриб битказилди.

Қурилиш ишлари “Нетал кондир” МЧЖ томонидан бажарилиб, эндиликда мактабда 650 нафар ўқувчи 1 сменада тахсил оладилар.

Мактабни очилиш маросимида туман Ҳокими Ў.Мамуров, 3-сектор рахбари, туман ИИБ бошлиғи Ж.Қосимов, маҳалла фаоллари, фахрийлари ва мактаб жаоаси иштирок этдилар.

Туман ҳокими Ў.Мамуров барчани Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги билан табриклаб, ушбу кўркам, замонавий андозалар асосида қурилган мактаб байрам совғаси бўлганлигини қайд этди ва янги мактаб билан муборак этди.

👉🏻https://t.iss.one/buloqboshipress
Пахтаобод туманининг Ҳаётбахш маҳалласида жойлашган 38-умумтаълим мактаби 310 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу сиғим ҳудудда истиқомат қилувчи мактаб ёшидаги болаларни таълим билан тўлиқ қамраб олиш талабига жавоб беролмай қолган эди.

Шу сабабли мактабга 300 ўринли қўшимча бино қуриш мақсадга мувофиқ деб топилиб, инвестиция дастури асосида қурилиш ишлари бошланган эди.

Бугун қуриб битказилган ана шу зиё масканининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Айтиш жоиз-ки, мустақиллик байрами шукуҳи билан уйғунлашиб кетган маросим ҳудуд аҳолиси учун ҳақиқий тантанага айланиб кетди.

Маросимда иштирок этган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов йиғилганларни замонавий ва барча қулайликларга эга билим масканининг фойдаланишга топширилиши билан самимий қутлаб, ёшларни ушбу имкониятлардан тўла фойдаланишга, чуқур билим олиб, юрт учун яроқли кадрлар бўлишга чақирди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram