Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
41.9K subscribers
28.3K photos
6.87K videos
109 files
10.7K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
#Туғилган_кун
Бугун Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси молиявий таҳлил ва режалаштириш бўлими бошлиғи Ботиржон Марипжонов ўз таваллуд айёмини нишонламоқдалар.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси Ботиржон Икромжоновичга ёш авлод таълим-тарбиясига ва уларнинг келажакда ўз ўринларини эгаллашларига кўмак кўрсатишдек, шарафли ва масъулиятли ишларида чексиз муваффақият тилайди.
24 ЯНВАРЬ – БУТУНЖАҲОН ТАЪЛИМ КУНИ

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблeяси томонидан таълимнинг тинчлик ва тараққиёт йўлидаги аҳамиятини эътироф этган ҳолда 2018 йил 3 дeкабрда қабул қилинган халқаро резолюция кўра ҳар йилнинг 24 январь санаси “Бутунжаҳон таълим куни” дeб эълон қилинган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) маълумотларига кўра, ҳозирда дунёда 262 миллиондан зиёд бола мактабга бормайди, 617 миллионга яқин ёш авлод вакиллари ўқиш ва оддий ҳисоблаш кўникмаларига эга эмас. Улар қашшоқлик, дискриминация, қуролли можаролар, фавқулодда ҳолатлар ва иқлим ўзгариши оқибатлари туфайли азоб чeкмоқда.

Қайд этиш жоизки, жаҳон бўйлаб мураккаб иқтисодий муаммолар келиб чиқаётган бир даврда ҳам Ўзбекистонда ёш авлодга муносиб таълим-тарбия бериш давлат сиёсати даражасида бўлиб, таълим муассасаларидаги шарт-шароит ва таълим жозибадорлигини ошириш масалалари “Янги Ўзбекистон-мактаб остонасидан бошланади” ғояси асосида тубдан такомиллашмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BILASIZMI

“Barkamol avlod” bolalar maktablari qanday maktab?

📌"Barkamol avlod" bolalar maktablari oʻquvchilarga maktabdan tashqari boʻsh vaqtlarida turli hil toʻgaraklar oʻrgatish, vaqtini mazmunli o'tkazish maqsadida tashkil etilgan.

Ushbu video orqali maktablarimiz haqida maʼlumot olishingiz mumkin.


@Barkamolbolalarmaktabi
#Online

24-yanvar Xalqaro ta'lim kuni munosabati bilan Respublika ta'lim markazi M-Faktor loyihasi asoschisi Husan Mamasaidov bilan suhbat qildi.

Jonli efirni ayni damda Respublika ta'lim markazi YouTube sahifasida kuzatishingiz, savollar, fikr-mulohazalaringizni izohlarda qoldirishingiz mumkin.

https://www.youtube.com/watch?v=ChCzMgS300E
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТВ_Нигоҳида
Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигидаги Ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини тубдан такомиллаштириш масаласидаги йиғилишга бағишланган "Таҳлилнома" дастурида Ўзбекистон Қаҳрамони, Шаҳрихон тумани 44-ИДУМ директори Камолиддин Ғопировнинг фикр мулоҳазалари "Ўзбекистон 24" каналида
Онлайн таълим жараёнида ҳам мактабларда иситиш тизими узлуксизлиги таъминланади

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 24 январидан бир ой муддатга умумтаълим мактабларида ўқув жараёни “онлайн” шаклга ўтказилди, ўқитувчилар мактабларда ўзларининг лавозим мажбуриятлари билан боғлиқ фаолиятни давом эттиришлари белгиланди. Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда ўқитувчилардан болалар мактабга келмаслиги сабабли мактабларда иситиш тизими ўчириб қўйилиши юзасидан мурожаатлар келиб тушди.

Шуларни инобатга олган ҳолда Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев мактабларда иссиқлик таъминотини узлуксизлигини таъминлаш юзасидан ZOOM платформаси орқали ҳудудлардаги масъуллар билан видеоконференция орқали тезкор йиғилиш ўтказди.

Вазир ўринбосари ҳудудларга мактабларда иш фаолиятини амалга ошираётган ўқитувчиларга зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўриш бўйича кўрсатма берди. Жумладан барча мактаблар куз-қиш мавсумига тайёрлиги, синф хоналарини иситишга барча зарур воситалар мавжудлиги боис мактабларда иситиш тизимини узлуксизлигини таъминлашга вилоят бошқарма бошлиқларига шахсан масъул эканликлари қайд этилди.

Шу ўринда Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларда агар мактабда иссиқлик тизими билан боғлиқ муаммо мавжуд бўлган тақдирда вазирликнинг ҳудудлардаги штабларига ҳамда @maktab_uzedubot боти орқали мурожаат қилиш мумкинлигини эслатиб ўтади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Ta'lim nazorati
Аттестация якунида икки босқич натижалари қўшилган ҳолда балл чиқарилади

📥
Таълим инспекцияси телеграм боти (@Uztdibot)га айрим педагоглар қуйидаги мазмунда савол юборишган.

Аттестация бўйича янги низомнинг шу жойига тушунмаяпман. Агар ўқитувчи тестдан 60 балл олса кейин мактаб томонидан 10 балл берилса иккаласи қўшиб ҳисобланиб 70 балл билан 1-тоифага ўтадими? 70 балл олса тестдан 10 балл мактабдан берилса 80 балл билан олий тоифали бўладими?

Жавоб: Низомнинг 44-банди: Иккита босқич натижаларига кўра, яъни Педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги+Малака (тест) синовлари натижаларининг йиғиндиси асосида қарорлар қабул қилинади. Масалан:

📌
Амалдаги тоифаси олий ёки биринчи бўлса:
20+60=80 Олий тоифа;
18+62=80 Олий тоифа;
16+64=80 Олий тоифа;
14+66=80 Олий тоифа
0+80=80 Олий тоифа берилади!

📌
Амалдаги тоифаси биринчи ёки иккинчи бўлса:
20+50=70 Биринчи тоифа;
18+52=70 Биринчи тоифа;
16+54=70 Биринчи тоифа;
14+56=70 Биринчи тоифа
0+70=70 Биринчи тоифа берилади!

📌
Амалдаги тоифаси иккинчи ёки мутахассис бўлса:
0+60=60 Иккинчи тоифа
2+58=60 Иккинчи тоифа;
4+56=60 Иккинчи тоифа;
6+54=60 Иккинчи тоифа;
20+40=60 Иккинчи тоифа берилади.

Балларни қўшиб ҳисоблаш бўйича яна бир қанча натижалар ҳам қайд этилиши мумкин (якуний баллар 100, 98, 96, 94, 96 ва ҳ.к.з)!

📌Педагог кадрлар аттестациясига оид ўзингизни қизиқтирган саволларга Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали жавоб олишингиз мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
Forwarded from ANDIJON_TRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ANDIJON AXBOROTI |IXTISOSLASHTIRILGAN MAKTABLARDA TA’LIM VA TARBIYA SIFATINI OSHIRISH 24.01.2022 YIL

https://t.iss.one/Andijon_TRK
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 25 январь куни дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган “Марказий Осиё давлатлари - Хитой” онлайн саммитида иштирок этади.
Тадбир кун тартибига мувофиқ, Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой ўртасидаги 30 йиллик ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинади, кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади ва амалий ҳамкорликнинг истиқболли соҳалари белгилаб олинади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев 25 января примет участие в онлайн-саммите «Государства Центральной Азии – Китай» по случаю 30-летия установления дипломатических отношений.
В соответствии с повесткой дня мероприятия будут подведены итоги 30-летнего сотрудничества между странами Центральной Азии и Китаем, рассмотрены вопросы дальнейшего развития многоплановых отношений и определены перспективные сферы практического взаимодействия.

#Mirziyoyev #sammit #MarkaziyOsiyo #Xitoy

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Янгилик
Хабарингиз бор, Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва иқтидорли кадрларни кашф этиш мақсадида туркум лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда.

Айнан мазкур ҳаракатлар давоми сифатида вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан “Истиқболли кадрлар мактаби” лойиҳаси ташкил этилади.

Истиқболли ёш кадрлар захирасини шакллантириш, таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган ёшларни интеллектуал билимларини янада ошириш, уларда креатив фикрлаш ва жамоа бошқаруви кўникмаларини янада ривожлантиришга қаратилган ушбу лойиҳада барча шижоаткор ёшларимизни фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.

(Лойиҳада иштирок этиш истагидаги ёшлар карантин тартиб-қоидаларига риоя этган ҳолда туман, шаҳар халқ таълими бўлимларига мурожаат қилишлари сўралади).

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
#Diqqat_tanlov

Халқ таълими вазирлиги танлов эълон қилади: Асарни ўзбек тилига таржима қилинг ва ноутбук ютиб олинг!

Халқ таълими вазирлиги умумтаълим мактаб ўқитувчиларининг ижодий қобилиятларини ривожлантириш мақсадида танлов эълон қилади.

Танлов шартлари қуйидагича:

Инглиз ёзувчиси Жозеф Редьярд Киплингнинг “«If/Если» (Заповедь)” асарини ўзбек тилига таржима қилиш;

Асарни таржима қилишда ҳар бир ғоя ва фикрни тўғри талқин қилган ҳолда етказиш;

Асар бўйича таржималарни @Mening_ijodim2022 саҳифасига Word форматда исми шарифингиз ҳамда мактаб рақамингиз кўрсатилган ҳолда қуйида кўрсатилган муддатларда юбориш лозим.

Танлов жорий йилнинг 26 январидан – 5 февралига қадар давом этади.

Танловда энг яхши деб топилган ижодий иш 2022 йилнинг 10 февраль куни Халқ таълими вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Танловнинг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган ўқитувчига Халқ таълими вазирлиги томонидан ноутбук ва диплом топширилади.

Вақт кетди!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
⚡️ Танлов иштирокчилари диққатига: test.argos.uz саволларидан намуналар эълон қилинади!

🔷 Кўпсонли танлов иштирокчилари — вакант лавозим учун номзодлар талабига мувофиқ, эндиликда test.argos.uz — давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модулидаги тест саволларидан намуналар эълон қилиб борилади.

🔰 Бунда ҳар куни ҳар бир йўналишдан биттадан (жами 5 та) савол викторина шаклида бериб борилади. Сиз саволга нотўғри жавоб берганингизда ҳам тўғри жавобни билиш имкониятига эга бўласиз!

❗️Эслатиб ўтамиз, эълон қилинадиган саволлар намуналари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан модулга қўшилган бўлиб, умумий саволлар вазнининг 50%ни ташкил этади.

Ўз билимингизни синовдан ўтказиб боринг!

test.argos.uz каналига уланишhttps://t.iss.one/testargosuz
Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш йўналишида стратегияда белгиланган вазифалар:

- мактаб таълими сифатини ошириш, келгуси беш йилда мактабларда қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш ҳамда дарсликларни янгилаш;

- барча ҳудудларда мактабгача таълимнинг қамров даражасини 67 фоиздан 80 фоизга етказиш;

- камида 10 та олийгоҳнинг нуфузли халқаро рейтингларга киришини таъминлаш;

- хусусий шериклик асосида 100 минг ўринли талабалар
турар жойлари
ни барпо этиш;

- бюджетдан дори воситалари ва тиббий буюмларга ажратиладиган маблағларни 3 бараварга ошириш;

- бирламчи тиббиёт хизматлари сифатини ошириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, рақамли тиббиётни кенг жорий қилиш.
Forwarded from IT taʼlim
2021-2022-o'quv yili uchun tayyorlangan 1-2-sinf Matematika darsligida qanday yangiliklar bor?

👉Batafsil
🎬Videorolik: Matematik tafakkur - tayyor bo'lgan darslikdagi eng muhim yangilik!

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
АНДИЖОНЛИК ЁШЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

🏁 Андижонда «Заковат» интеллектуал клубининг янги мавсум, янги даври бошланмоқда!

Андижон вилояти ҳокимининг соврини учун «Заковат» интеллектуал ўйинида иштирок этинг!!!

🚙 БОШ СОВРИН СПАРК АВТОМОБИЛИ!!!

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Халқ таълими вазирлиги “онлайн” таълим жараёнида юзага келган бир қатор тушунмовчиликларни олдини олиш юзасидан қўшимча кўрсатма берди

Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим муассасаларида таълим жараёни “онлайн” шаклда амалга ошириладиган даврда
жойларда ўқитувчиларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақи тўловларини амалга оширишда бир қатор тушунмовчилик, эътироз ва муаммоли масалаларга аниқлик киритиш мақсадида ҳудудий халқ таълими бўлинмалари ва таълим муассасалари раҳбарларига қўшимча кўрсатма берди.

🔰Кўрсатма хатига асосан қуйидаги ҳолатларга рухсат берилади:

ҳомиладорлик ва туғиш, бола парваришлаш таътилига чиққан ўқитувчилар ўрнига муайян муддатли меҳнат шартномаси асосида янги ходимни асосий иш бўйича ишга қабул қилишга;

меҳнат шартномаси бекор қилинган ўқитувчилар ўрнига номуайян муддатли меҳнат шартномаси асосида янги ходимни асосий иш бўйича ишга қабул қилишга;

фақатгина ўқитувчиларнинг меҳнатга лаёқатсизлик варақасида бўлган даврида уларнинг дарс юкламасини меҳнат қонунчилиги талабларига риоя қилган ҳолда мазкур муассасанинг мутахассислиги тўғри келувчи мавжуд ўқитувчиларига вақтинча тақсимланишига рухсат этилади.

🔵 Шунинг билан биргаликда,
коронавируснинг янги штаммининг кенг тарқалишини олдини олиш, ходимлар соғлиғини ҳимоялаш ҳамда педагогларнинг иш фаолиятини ташкил этишда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:

☑️ бир вақтнинг ўзида асосий ва ўриндошлик асосида фаолият юритаётган ўқитувчиларга уларнинг ўриндошлик бўйича фаолият кўрсатаётган мактабида белгиланган вазифаларни уйдан туриб бажаришларига имконият яратиб бериш;

☑️ ўқитувчиларнинг мавжуд ҳафталик дарс юкламалари миқдорига мутаносиб равишда уларни мактабда бўлишига шароит яратиб бериш;

☑️ Мактабларда ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланаётган талабаларга яшаш манзили ва иш жойининг географик жойлашувини ҳисобга олиб, уларнинг зиммасига юклатилган вазифаларни уйдан туриб бажаришига истисно тариқасида имконият бериш тавсия этилади.

✳️ Мазкур кўрсатмани амалга оширишга биринчи раҳбарлар шахсан жавобгар саналади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти Булоқбоши тумани 10-умумий ўрта таълим мактабининг 4-"А" синф ўқувчиси Камолдинова Зиёдахон "Мутолаа завқи" билан онлайн таълимни мароқли ўтказмоқда.