Forwarded from Шуҳрат Абдураҳмонов
Бобур авлодлари дунё майдонларида тенгсиз эканликларини исботлашда давом этмоқда
Хитойнинг Цзяньин шаҳрида бўлиб ўтган XXII Осиё ёшлар ўртасидаги ушу чемпионатида андижонлик Абдулҳамид Одилов энг юқори поғонани забт этиб, Ўзбекистон терма жамоасининг юксак натижасига муҳим ҳисса қўшди. Андижон фарзанди 56 килограмм вазн тоифасида Осиё чемпионлигини қўлга киритди.
Маълумот учун, ушбу чемпион 2008 йилда Қўрғонтепа туманида туғилган. Ҳозирда 11-мактабнинг 11-синф ўқувчиси. Ушу билан 39-умумтаълим мактабида йўлга қўйилган спорт тўгарагида мунтазам равишда машғулот олиб боради.
Саҳифа: @sh_abdurahmonov

Forwarded from Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дунё садолари" III халқаро миллий эстрада фестивали арафасида Хонобод янада жонланмоқда
Жорий йилнинг 15–17 август кунлари Хонобод шаҳри "Дунё садолари" III халқаро миллий эстрада фестивалига мезбонлик қилади. Мазкур нуфузли маданий тадбир доирасида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ташаббуси билан кенг кўламли халқ сайиллари, ранг-баранг кўргазмалар ва концерт дастурлари ташкил этилмоқда.
1 августдан бошлаб шаҳарнинг барча ҳудудларида ушбу фестивалга бағишланган тадбирлар юқори руҳда ўтказилмоқда. Айниқса, маданият ва санъатни кенг тарғиб этиш, аҳолининг хушнудлик кайфиятини ошириш мақсадида ташкил этилган маданий дастурлар шаҳар ҳаётига алоҳида файз бағишламоқда.
Вилоят раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов Хонобод шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида бўлиб, у ерда ташкил этилган кўргазмалар, аҳоли учун яратилган қулайликлар билан яқиндан танишди. Боғда ташкил этилган миллий ва замонавий маҳсулотлар кўргазмаси, амалий санъат намуналари ва ҳунармандчилик бурчаклари меҳмонларда катта таассурот қолдирмоқда.
Тадбирлар давомида нафақат маҳаллий аҳоли, балки яқин чет давлатлардан ташриф буюрадиган меҳмонлар учун ҳам миллий анъаналаримиз, бой маданий меросимиз ва замонавий санъат ютуқлари намоён этилади.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X