Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
42.2K subscribers
28.2K photos
6.83K videos
109 files
10.7K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
“Мен келажакда Ички ишлар ходими бўламан” танлови ғолиблари тақдирланди...

Хабарингиз бор, Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда Ички ишлар бошқармалари ҳамкорлигида “25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан ўтказилаётган “Мен келажакда Ички ишлар ходими бўламан” шиори остидаги иншолар кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтиб, ушбу кўрик-танловнинг қуйи босқичларида жами 160 мингдан зиёд 8-11 синф ўқувчилари иштирок этди ва якуний босқичда туман (шаҳар) босқичларида ғолибликни қўлга киритган 48 нафар ўқувчилар ўзаро беллашдилар.

Ғолибликни қўлга киритган ўқувчи-ёшларни жорий йилнинг 24 октябрь куни Андижон шаҳридаги 41-умумтаълим мактабида тақдирлаш маросими ўтказилиб, унда иштирок этган меҳмонлар томонидан ўқувчи-ёшларни мактаб чоғиданоқ ватанни севишга, унга садоқат билан хизмат қилишга ундайдиган шундай танловлар яна ўтказилиши айтилиб, танловга ёшлардаги қизиқиш юқори бўлганлиги алоҳида таъкидланди.

Танлов якунларига кўра Хўжаобод тумани 1-умумтаълим мактаби ўқувчиси Азизбек Муҳторов 1-ўринни, ИИВ Андижон академик лицейи ўқувчиси Каримжон Салимов 2-ўринни ва Улуғнор тумани 13-мактаб ўқувчиси Маржона Исмоновалар 3-ўринни эгаллаб, ташкилотчилар томонидан диплом ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.
ШАҲАР МАКТАБЛАРИГА 100 ДОНА КОМПЬЮТЕР ЖАМЛАНМАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ...

Хабарингиз бор, Андижон вилоятида ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ўқувчи-ёшларга керакли шарт-шароитларни яратишда “Андижон тажрибаси”ни йўлга қўйиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи фаолият олиб бормоқда.

Ишчи гуруҳ таркибида вазирлик, идоралар ва агентлик вакиллари, кенг жамоатчилик фаоллари бўлиб, маҳаллалардаги ёшлар билан ишлаш билан бир қаторда Халқ таълими тизимига қарашли таълим муассасаларидаги ўқувчи-ёшларга янада қулайлик яратишга доир масалаларни ўрганмоқда.

Мазкур ишчи гуруҳ фаолияти давомида Андижон шаҳридаги компьютер жамланмаларига эҳтиёжи юқори бўлган мактаблар аниқланиб, уларни моддий-техник базасини янада яхшилаш мақсадида жорий йилнинг 24 октябрь куни 675 миллион сўмлик жами 100 дона компьютер жамланмалари шаҳар мактабларига топширилди.

Ўйлаймизки, ахборот-технологиялари ривожланган бир даврда ўқувчи-ёшларимиз ушбу ускуналар ёрдамида ўз билим ва кўникмаларини янада бойитадилар.
Forwarded from OYINA.UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Oyina.uz
#Insonqadriuchun_tanlovi
Толибжон Мирзажонов, Андижон вилояти
Forwarded from ANDIJON_TRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ANDIJON AXBOROTI | O‘ZBEK TILI BAYRAMI. OLTINKO‘L TUMANI 24.10.2022 YIL

https://t.iss.one/Andijon_TRK
#Ҳушхабар!

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 33 йиллиги муносабати билан умумтаълим мактабларининг 9-11-синф ўқувчилари ўртасида “Ўзбек тилим – ифтихорим” Республика эсселар танловида вилоятимиз ўқувчилари муносиб иштирок этдилар.

Қувогарлиси, таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактаб ўқувчилари ўртасида Асака тумани 31-умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчиси Абдуманнопова Хумора 3-ўрин, таълим рус ва қардош тилларда олиб бориладиган мактаб ўқувчилари ўртасида Қўрғонтепа тумани 1-умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчиси Маҳмудова Гулсанам 2-ўринни эгалладилар.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси иқтидорли ўқувчиларимизни ушбу ютуқлари билан табриклаган ҳолда, уларнинг оила аъзоларига чуқур миннатдорчилик билдиради.
✍️ Вазир ўринбосари томонидан Андижондаги мактабларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди

Юртимизда ёш авлодга муносиб таълим-тарбия бериш, бунинг учун таълим муассасаларида етарлича шарт-шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда.

💎 Жорий йилнинг 25 октябрь куни Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев томонидан вилоятдаги таълим муассасаларини 2022-2023 йилги куз-қиш мавсумига пухта тайёрлаш борасида олиб борилаётган ишлар, мавжуд муаммо ва камчиликлар муҳокама этилди.

🔔 Вазир ўринбосари туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари эксплуатация хизматларининг мазкур масалаларга доир саволларига жавоб бериб ўтди.

Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/792

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Xorijiy tillar
🇺🇿🤝🇫🇷 Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish agentligi va Fransiya elchixonasi tomonidan YANGI loyiha!

Xalqaro fransuz tili oʻqituvchilari kuniga bagʻishlangan maxsus “Envolez-vous pour la France” tanloviga start beramiz! Gʻoliblar 2022-yil dekabr oyida Fransiyaning Nitsa shahriga yoʻl olishadi!

Tanlov ikki bosqichdan iborat:

1-bosqich shartlari:

1. Ishtirokchilar 2 yil va undan yuqori pedagogik tajribaga ega universitet yoki maktabda fransuz tili oʻqituvchisi boʻlishi lozim;
2. B1 va undan yuqori xalqaro sertifikatga ega boʻlishlari kerak (DELF, DALF, TCF);
3. Tanlov ishtirokchisi ilgari Fransiya hukumati yoki Agentlik tomonidan taqdim etilgan grantlar sohibi boʻlmagan boʻlishi lozim.

2-bosqich shartlari:
1. Saralangan ishtirokchilar Fransiyaning Oʻzbekistondagi elchixonasi vakillari tomonidan suhbatdan oʻtadilar

🏆Tanlov gʻoliblari 2022-yil 24-noyabrda xalqaro fransuz tili oʻqituvchilari kunida eʼlon qilinadi!

🕒 Tanlovga arizalar 31 oktyabr 23:59 gacha qabul qilinadi!

Tanlovga roʻyxatdan oʻtish uchun havola 👉 LINK
Qoʻshimcha maʼlumot olish uchun + 998 90 9373917 raqamiga murojaat qiling

Xorijiy tillarni o‘rganishni ommalashtirish Agentligining rasmiy sahifalariga ulaning

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube| 🌐
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

Юртбошимиз томонидан халқ билан мулоқот ва инсон қадрини улуғлаш йўналишида қатор ислоҳотларни йўлга қўйиш, халқни рози қилиш масалаларида тизимлар мутасаддиларини бевосита жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ишларини амалга ошириши юзасидан бир қатор кўрсатма ва топшириқлар белгилаб берилган.

Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш жорий йилнинг 28 октябр куни Жалақудуқ тумани Педагогика коллежида соат 10:00да Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи томонидан қабул ўтказилишини маълум қиламиз.

Ҳурматли фуқаролар!
Сизларда халқ таълими соҳасига оид қизиқтирган масала ёки тизимни ривожлантириш бўйича таклифлар мавжуд бўлса ҳудудингиздаги халқ таълими бўлими мудири ёки вилоят халқ таълими бошқармасига мурожаат килишингиз мумкин.

Мурожаат учун: +998918781571
Ўзбекистон Республикаси Карлар жамияти раиси Г.Шодиева бошчилигидаги республика ишчи гурухи аьзолари ҳамда вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Х.Джалолов Хўжаобод туманидаги 17-кар болалар ва заиф эшитувчи болалар махсус-мактаб интернатида бўлдилар.

Ташриф буюрувчидар мактабларда дарс жараёнларининг ташкил этилиши, ўқувчиларга яратилган шароитлар ва уларни қийнаб келган муаммоларни ўргандилар.

Аниқланган ижобий ишларни оммалаштириш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масьулларга тегишли кўрсатмалар берилди.