Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
42.2K subscribers
28.1K photos
6.83K videos
109 files
10.7K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
Forwarded from ANDIJON_TRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ANDIJON AXBOROTI |VATANGA XIZMAT QILISH OLIY SAODAT. TADBIR 15.10.2022 YIL

https://t.iss.one/Andijon_TRK
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги педагоглар учун малака (тест) синовларини ўтказиш жадвали

🗓 Синовлар 2022 йилнинг 25 октябрдан бошлаб 25 ноябрга қадар ҳудудлар марказларидаги ахборот коммуникация тизимлари билан жиҳозланган йирик ҳажмли биноларда ўтказилади.

———

График проведения квалификационных (контрольных) испытаний для педагогов в республике Каракалпакстан и областях


🗓 Испытания будут проводиться с 25 октября по 25 ноября 2022 года в больших зданиях, оборудованных информационно-коммуникационными системами в региональных центрах.

👉 @talim_obrazovaniye 👈
Халқ таълими ходимларининг малакаларини оширишда нодавлат таълим ташкилотлари ҳам қатнашади

Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги тегишли қарорига асосан “Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом” тасдиқланди.

Низом талабларига кўра, халқ таълими ходимлари эндиликда фақат Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги малака ошириш ташкилотларида эмас, балки ихтиёрий равишда нодавлат таълим муассасаларида ҳам ўз малакаларини оширишлари мумкин.

📌Нодавлат таълим ташкилотларининг бу борадаги харажатлари давлат бюджетининг мазкур соҳага ажратилган маблағлари ҳисобидан қопланиши белгиланган. Бунинг учун халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланадиган нодавлат таълим ташкилотларининг электрон Реестри шакллантирилди.

Халқ таълими вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан ҳозирга қадар Реестр орқали келиб тушган аризалар асосида белгиланган талабларга жавоб берадиган 3 та НТТлар халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланишлари учун реестрга киритилди.

Ушбу нодавлат таълим ташкилотлари қуйидаги йўналишлар бўйича малака ошириш курсларини ташкил этмоқда:

➡️ Информатика ва ахборот технологиялари;
➡️ Инглиз тили.

⚠️Нодавлат таълим ташкилотлари учун эслатма!

Халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган нодавлат таълим ташкилотлари “Узлуксиз касбий таълим” электрон платформасининг Нодавлат таълим ташкилотлари реестри орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Реестр орқали рўйхатдан ўтиш учун ОТМ ва Нодавлат таълим ташкилотлари дастлаб, “Узлуксиз касбий таълим” махсус электрон платформасидан (onlinedu.uz) рўйхатдан ўтишлари ва ташкилот тўғрисидаги маълумотлар (педагог кадрлар таркиби, моддий-техника ва ўқув-методик таъминоти, банк ҳисоб рақам ва ҳ.к.)ни киритишлари талаб этилади.

Мазкур жараёнларни амалга ошириш бўйича видео
йўриқнома ҳаволаси орқали батафсил танишишингиз мумкин.

Айтиш лозимки, халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш билан шуғулланадиган нодавлат таълим ташкилотлари сонининг ортиши педагогларга танлаш имкониятини кенгайтириш баробарида соҳада соғлом рақобат муҳитини шаклланишига хизмат қилади.

⚠️Эслатиб ўтамиз, халқ таълими ходимлари қаерда малака оширишидан қатъий назар, жорий йил учун белгиланган кредит балларини йиғишлари талаб этилади.
АНДИЖОНДАГИ ЎҚУВЧИ-ЁШЛАРДАН СЎРОВНОМАЛАР ОЛИНМОҚДА...

Хабарингиз бор, ўқувчи-ёшларни касб-ҳунарга қизиқтириш ва қизиқишлари асосида йўналтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг 19 октябр куни Халқ таълими тизими ходимлари, Республика ишчи гуруҳи вакиллари ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги масъуллари томонидан Андижон шаҳридаги умумтаълим мактаблари 9-11 синф ўқувчиларидан уларнинг касб-ҳунарга қизиқишларини аниқлаш мақсадида сўровномалар олинди.

Хусусан, Андижон шаҳридаги 13- ва 36-умумтаълим мактаблари ўқувчиларидан сўровномалар олиниш жараёнида Халқ таълими вазири ўринбосари, Республика ишчи гуруҳи аъзоси Вахобжон Ражапов иштирок этиб, ушбу ташаббуслар ёшларимизни эртага кафолатланган келажак билан мактабларни тарк этишларига замин яратиш мақсадида амалга оширилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Замонамиз_қаҳрамони

"Устоз-2020" кўрик-танлови ғолиби, Халқ таълими аълочиси Рустамжон Солиев.

Андижон вилояти Халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ МАКТАБ МАЪНАВИЯТЧИЛАРИ БИЛАН СУҲБАТДА БЎЛДИ

Жорий йилнинг 19 октябр куни Халқ таълими вазири ўринбосари, Республика ишчи гуруҳи аъзоси Ваҳобжон Ражапов вилоятимиздаги хизмат сафарини давом эттириб, маҳаллаларда аҳоли муаммолари билан ўрганиш чоғида таълим тизимига оид мурожаатларни ўрганмоқда.

Хусусан, Андижон шаҳридаги 35-давлат ихтисослашган мактаб интернати кутубхоналарини кўздан кечириб, ўқувчи-ёшлар учун китобхонликни тарғиб этишга қаратилган туркум лойиҳаларни ташкил этишга доир кўрсатмалар бериб ўтилди.

Шунингдек, вазир ўринбосари мактаб маънавиятчилари фаолиятини янада жадаллаштириш мақсадида шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 56 та умумтаълим мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари билан мулоқотда бўлиб, ўқувчи-ёшлар ўртасида жиноятчилик ва хуқуқбузарликни олдини олиш, улар билан доимий мулоқот ўрнатиб муаммоларини аниқлаш, мактаб спорт майдонлари, фаоллар заллари ва кутубхоналарини нафақат мактаб ўқувчилари балки, маҳалла ёшлари ихтиёридаҳам бўлишлигини таъминлаш юзасидан керакли топшириқлар бериб ўтилди.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
Хабарингиз бор, Халқ таълими вазирлиги томонидан "Маърифатли жамият Учинчи Ренессанс бунёдкори" шиори остидаги эссэлар танлови ўтказилмоқда.

Қувонарлиси, мазкур танловнинг Республика босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя этаётган Шаҳрихон туманидаги 44-ИДУМ тарбия фани ўқитувчиси Муқаддам Орипова 3-ўринни, Андижон шаҳридаги 21-умумтаълим мактаби она-тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Олтиной Осмонова 4-ўринни эгалладилар.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси фидойи устозларимизни юксак натижалари билан табриклаган ҳолда ишларида улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Замонамиз_қаҳрамони

Ёш авлодни муносиб таълим-тарбия этишга ўз хиссасини қўшган илғор педагоглар фаолиятига бағишланган "Замонамиз қаҳрамони" лойиҳаси Андижондаги мактабларда

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати