Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
41.8K subscribers
28.3K photos
6.87K videos
109 files
10.7K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
5-10 yoshdagi Bolalar uchun Ingliz tilini qiziqarli tarzda bepul o'rganish imkoniyati!

➡️ Xalq ta'limi vazirligining 📺 Youtubedagi Milliy ta'lim resurslari kanalidagi 1-4-sinflar uchun Ingliz tili video darslarini farzandigizga qo'yib bering!

🔔 Milliy ta'lim resurslari kanaliga obuna bo'lishni unutmang, sizlarni o'zbek tilidagi 600dan ortiq foydali videodarslar kutmoqda.

Telegram / Youtube 😃 / Maktab.uz 👍
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from ANDIJON_TRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ANDIJON AXBOROTI | MARHAMAT TUMANI. ESSELAR TANLOVI 13.10.2022 YIL

https://t.iss.one/Andijon_TRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Янги таълим платформаси: 20 минг фойдаланувчи бепул билим олмоқда
Forwarded from ANDIJON_TRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ANDIJON AXBOROTI | "USTOZNING IZDOSHLARI" KO'RIK TANLOVI 12.10.2022 YIL

https://t.iss.one/Andijon_TRK
#Туғилган_кун

Бугун Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси таълимда рақамлаштириш бўлими бошлиғи Шохрухмирзо Хамдамов ўз таваллуд айёмини нишонламоқдалар.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси меҳнат жамоаси Шохрухмирзо Абдурайимовичга ёш авлодни таълим-тарбиясига ва уларнинг келажакда ўз ўринларини эгаллашларига кўмак кўрсатишдек, шарафли ва масъулиятли ишларида чексиз муваффақият тилайди.
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси, "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамияти вилоят бўлими томонидан жорий йилнинг 15 октябрь куни Андижон шаҳридаги вилоят Баркамол авлод болалар мактабида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳамда жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича вилоят босқичи мусобақаси ўтказилди.Мусобақалар ўқувчилар ўртасида 6 та ёш тоифасида ўтказилди.

Ғолиб ва совриндорлар вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мусобақаларда 1-ўрини қўлга киритган 12 нафар ўқувчи ва 2 нафар жисмоний тарбия фани ўқитувчилари Республика финал босқичига иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.
#Бу_муҳим

📣 Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сонли қарори қабул қилинди.

💠 Мазкур қарор билан:

Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари

Одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

💠 Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари:

Касбий маданиятга оид умумий одоб-ахлоқ қоидалари

Хизмат фаолиятига оид одоб-ахлоқ қоидалари

Хизматдан ташқари одоб-ахлоқ қоидалари

Жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан муносабатларга оид одоб-ахлоқ қоидалари

Хизмат фаолиятидаги ташқи кўриниш ва кийиниш услубига оид одоб-ахлоқ қоидалари

Манфаатлар тўқнашувини олдини олиш чоралари

Давлат хизматчиларининг манфаатини ҳимоя қилиш

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини
назорат қилиш масалаларини тартибга солади.

Шунингдек, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаганлик
учун жавобгарлик тартибини белгилайди.

🟢Давлат органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва бошқа ташкилотлар жорий йилнинг 25 октябрь санасига қадар ўз фаолияти хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлайди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ АНДИЖОНДАГИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШМОҚДА...

Хабарингиз бор, ёш авлодга муносиб таълим-тарбия бериш ишлари Янги Ўзбекистоннинг кун тартибидаги асосий масалалардан бирига айланиб улгурди. Юртбошимиз томонидан Халқ таълими тизими олдига ўқувчи-ёшларни нафақат сифатли таълим олишлари балки ўзбекона қадриятлар асосида тарбия топишларини таъминлаш, "Таълим масканларидан-зиё нурлари таралмоғи зарур" ғояси асосида маҳалларда ёшлар билан ҳамкорликда иш ташкил этиш юзасидан бир қатор вазифалар белгиланган.

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 17 октябр куни Республика ишчи гуруҳи аъзоси, Халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражапов вилоятдаги таълим вакиллари билан учрашиб, ўзаро мулоқотда бўлди.

Вазир ўринбосари томонидан вилоят халқ таълими бошқармаси ва шаҳар халқ таълими бўлими ходимлари иштирокида бўлиб ўтган мулоқотда маҳалларда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига кўмаклашиш мақсадида мактабларнинг фаоллар заллари, спорт майдончалари ва кутубхоналарининг доимий очиқ бўлиши зарур эканлиги алоҳида таъкидланди.

Куннинг иккинчи ярмида вазир ўринбосари томонидан Андижон шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги мактаб раҳбарлари билан учрашув чоғида, мактабларда ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун илғор тажрибаларни қўллаш, ёшлар етакчилари билан ўзаро ҳамкорликда ёшлар ўртасида китобхонликни янада ривожлантириш, мактаб ўқувчилари орасида турли кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш, уларни давоматларини янада яхшилаш ва мактаб директорлари имиджини шакллантиришга доир кўрсатмалар бериб ўтилди.