Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
42.8K subscribers
28.1K photos
6.82K videos
109 files
10.7K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
Ҳурматли бошланғич синф ўқитувчилари, эртанги кунга бефарқ бўлмаган устозлар!

Президент администрацияси қошидаги ишчи гуруҳ таълим сифатини ошириш, замонавий дастурлар, янги ўқув қўлланмаларини яратиш ишларини бошлади.

Ҳозирда биринчи синфдан то иккинчи синфгача бўлган барча ўқув маҳсулотлари апробация учун танлаб олинди.

Ҳурматли бошланғич синф ўқитувчилари! Агарда сиз апробация ишларида қатнашиш истагида бўлсангиз ушбу веб-сайт орқали рўйхатдан ўтиб, ўзингиз ҳақингизда маълумот қолдиришингиз мумкин.

Масъуллар сиз билан боғланишади ва сизни ишчи гуруҳга таклиф қилади.

Янги мактаб дастури ва китобларини биргаликда яратамиз!

Веб-сайт манзили: talim2023.uz

Каналга уланиш 👇
@andijan_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Анжелина Маер: КУНДАЛИК

Қўрғонтепага 2022 йилги лойиҳалар асосида Германиядан махсус таклиф этилган педагогнинг кундалигидаги бир кун.

——————

Германиялик ўқитувчиларни таклиф этиш орқали таълим сифатини ошириш лойиҳаси Андижон вилояти ҳокими ташаббуси билан Қўрғонтепа тумани ҳокими томонидан ишлаб чиқилган. Анжелина Маер жорий йилда Қўрғонтепада фаолият юритаётган 3-ўқитувчи ҳисобланади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНЛАРИДА ЯНГИ МЕТОДЛАР МАВЗУСИДАГИ ВИЛОЯТ СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 6 октябрь куни Андижон шаҳридаги 17-умумтаълим мактабида вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан “2020-2025-йилларда халқ таълими тизимида инклюзив таълимни ривожлантириш консепцияси” ҳамда “2022-2023 ўқув йилида инклюзив таълим жорий этиладиган мактаблар рўйхатини тасдиқлаш ҳамда кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган “Нурли маcкан” мактаб интернатлар учун таянч мактабни белгилаш тўғрисида”ги 204-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида вилоят семинари ташкил этилди.

Ушбу семинарда Республика ташҳис маркази инклюзив таълим лабораторияси бўлим методисти – Султонбек Мўминов, вилоят халқ таълими бошқармаси шўъба мудири Абдулазиз Қодировлар томонидан вилоят мактабларида инклюзив таълим синфлари ташкил этилганларидан тегишли мутахассислар учун таълим инклюзив таълимга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, инклюзив синфларни тўғри ташкил қилиш, замонавий педагогик технологияларни қўллаш масалаларда керакли тавсияларни бериб ўтилди.

Шу куни Андижон шаҳридаги 6-умумий ўрта таълим мактабида ҳам ташкил эилган коррекцион синфда олиб борилаётган ишлар билан танишиб ўтилиб, ташриф буюрган соҳа мутахассислари томонидан тегишли маслаҳат ва тавсиялар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 мартдаги "Ватан таянчи" болалар ва ўсмирлар ҳарбий ватанпарварлик ҳаракатифаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-150-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бўстон туманидаги Маданият марказида Мудофаа вазирлиги, Мудофаа бошқармаси, вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан йиғилиш ўтказилди.

Ўтказилган йиғилишда Бўстон, Балиқчи, Улуғнор, Олтинкўл, Шаҳрихон туманлари умумтаълим мактаблари чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилиш давомида ҳарбий таълим раҳбарларига қарор мазмун моҳияти ҳамда "Ватан таянчи" отрядларини фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан тегишли тушунча ва тавсиялар берилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

ЖАМИЯТИМИЗДА ҚИЗЛАРНИНГ ТАЪЛИМ ОЛИШИДА ЯРАТИЛАЁТГАН ИМКОНИЯТ ВА МАВЖУД ТЎСИҚЛАР ХУСУСИДА

Аянчли статистика
бугунги кунда бутун дунёда 35 миллион нафар қиз мактаб таълимига қамраб олинмаганлигини кўрсатмоқда.

Хўш, қизлар таълимининг оила ва жамиятдаги аҳамияти қандай?

Шу ва бошқалар ҳақида Халқ таълими вазирлигининг Таълим сифати жараёнларини мувофиқлаштириш департаменти директори Лазиз ХЎЖАҚУЛОВ билан суҳбатлашдик.

Унда,

Жамиятимизда қизларнинг таълим олишида яратилаётган имконият ва мавжуд тўсиқлар;
Ўзбек қизларининг хорижда таълим олиши билан боғлиқ стереотиплар;
Ўғил бола ва қизларнинг таълим олишдаги салоҳияти;
Тарихда ота-боболаримиз томонидан қизлар таълимига бўлган эътибор;
Қизларнинг илмсизлиги оқибатида юзага келиши мумкин бўлган аянчли оқибатлар;
Зиёди қизларни камол топтиришда ота-оналарнинг роли хусусида сўз боради.
Андижон шаҳар 13-умумтаълим мактабида Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ташкил этилган кўп функцияли мобил маркази мактаб худудига олиб келиниб, ўқувчилар иштирокида ўқув амалий машғулот олиб борилди.

Машғулот давомида ўқувчилар тарбиявий аҳамиятга эга видеоролик, интернет тармоғига уланган компьютерлар орқали электрон адабиётлар, электрон тир отиш машғулоти, қурол-яроқлар ҳақида маълумотлар, уларни йиғиш ва сочиш амалларини бажардилар. Ўқув амалий машғулоти ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотиб, ўзларига керакли маълумотларни олдилар.