Forwarded from Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Қўрғонтепа туманида 1 октябрь «Устоз ва мураббийлар куни»га бағишланган муҳташам тадбир бўлиб ўтди.
Тумандаги кўркам «Сайилгоҳ» масканида байрам дастурхони ёзилиб, 500 нафарга яқин устоз ва мураббийлар бир даврада жам бўлдилар.
Тадбирда кўплаб хушовоз хонандалар қаторида Ўзбек эстрадаси юлдузлари Алишер Файз ва Озода Нурсаидовалар байрам эгаларининг кўнглини хушнуд этиб бордилар.
Шунингдек, Қўрғонтепага Германия ва Россиядан келиб тажриба алмашаётган педагоглар, ўзбекона байрам ва устозларга бўлган эҳтиромдан ғоят таъсирланганларини баён қилдилар.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok

Forwarded from Buloqboshi tumani hokimligi Matbuot xizmati
УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР ШАРАФЛАНДИ
Булоқбоши туманида 1-октябрь “Устоз ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Байрам тадбирига меҳнат фаолияти давомида ёшларга таълим тарбия ва билим беришда самарали меҳнат қилаётган бир гурух ўқитувчи ва мураббийлар, соҳа меҳнат фахрийлари таклиф этилди.
Тадбирда туман ҳокими Ў.Мамуров байрам муносабати билан тадбир иштирокчиларини, бутун устоз ва мураббийларни қизғин табриклаб, бир гурух устоз ва мураббийларга, меҳнат фахрийларига туман ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғаларини топширди.
👉https://t.iss.one/buloqboshipress

УСТОЗЛАРГА ЭҲТИРОМ
Шаҳрихон туманида ҳам 1 октябрь - «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» умумхалқ байрами кенг нишонланмоқда.
Сана муносабати билан «Эко-парк»да байрам тадбири ташкил этилди. Унга таълим соҳасида узоқ йиллар фидойилик билан меҳнат қилган фахрий устозлар, илғор педагог ва мураббийлар таклиф қилинди.
Тантанада туман ҳокими Ҳ.Дадахонов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати О.Отахоновалар мамлакатимизда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўқитувчи-мураббийлар меҳнатини муносиб рағбатлантириш, уларга зарур шарт-шароитлар яратиш борасида қилинаётган ижобий ишлар хусусида сўз юритиб, иштирокчиларни қутлуғ айём билан муборакбод этдилар. Тадбирда бошқаларга ўрнак кўрсатиб меҳнат қилаётган педагогларга туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.
Шодиёнада туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан тайёрланган байрам дастури намойиш этилди.