Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
43.7K subscribers
27.9K photos
6.81K videos
109 files
10.6K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
ҲОКИМ АКАДEМИЯСИ» ОНЛАЙН ТАЪЛИМ ПЛАТФОРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ...

Андижон шаҳридаги Digital City технопаркида вилоят ҳокимининг ташаббуси билан ташкил этилган «Ҳоким академияси» онлайн таълим платформасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, олий таълим муассасаларининг ректорлари, халқ таълими ходимлари, нуронийлар, ёшлар, профессор-ўқитувчилар ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар.

Жараёнда вилоят раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов сўз олиб, «Ҳоким академияси» фаолияти хусусида сўз юритди. Мазкур даргоҳда онлайн таълим платформасини ташкил этишдан асосий мақсад унда ҳудуддаги мактаб ўқитувчиларини масофадан туриб малакаларини ошириш баробарида таълим сифатини яхшилаш эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, масканда мактаб битирувчиларини олий таълимга кириш имкониятларини кенгайтириш ва ёшларни чет тилини билиш даражасини оширишлари учун барча шароитлар яратилган.

«Ҳоким академияси» онлайн платформасига жойлаб бориладиган видеодарслар сараланган, малакали профессор-ўқитувчилар томонидан замонавий ва сўнгги русумдаги технологияларни ўз ичига олган “Jalinga” студияда олиб борилади.

Йил якунига қадар ушбу платформага вилоятнинг барча педагог-ўқитувчилари ҳамда ўқувчилар қамраб олинади.

Айни кунгача платформага аъзо бўлган мактабларнинг сони 752 тани ташкил этган. Жами рўйхатдан ўтган ўқувчилар сони эса 20 минг 283 нафарга етди.

Уларнинг 6 минг 868 нафари абитуриентлар, 7 минг 166 нафари Президент мактабига киришни мақсад қилган ёшлар ҳисобланади.

Шунингдек, 3 минг 741 нафар педагог-ўқитувчилар малака ва билимларини оширмоқдалар.

#hokimakademiyasi #ochilishmarosimi

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
📣Диққат танлов!!!

Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида “Ватан тақдири менинг қўлимда” мавзусида иншолар танловини эълон қилади.

Ушбу танловда кимлар иштирок этади?
Танлов қандай тартибда ўтказилади?
Танлов нечта босқичда ташкил этилади?

Барча саволларнинг жавоби мазкур телеграм ботидан @insholarbot билиб олишингиз мумкин!

🎯Имкониятни қўлдан бой берманг! Сиз учун бир сирни очамиз!

🗓Танлов 17 сентябрдан 25 сентябрга қадар юқорида кўрсатилган ботга юборилади ҳамда сизнинг юборган иншоларингиз тўғридан-тўғри Халқ таълими вазирлигининг соҳа экспертлари томонидан текширилади. Ҳар бир ҳудуддан энг кучли 3 нафар иштирокчи Республика босқичи қатнашчисига айланади.

🥇Танлов ғолибига айланинг ва қимматбаҳо совғаларга эга бўлинг!

🙆🙆‍♀️Ҳа, айтганча, тенгдошларингизни ҳам мазкур танловдан хабардор этиш ёдингиздан чиқмасин!!!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Kun.uz
Андижонда “Ҳоким академияси» онлайн таълим платформаси фаолиятини бошлади

👉 https://kun.uz/03815390

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИЖТИМОИЙ ТЕНГЛИК, ИННОВАЦИОН ЁНДОШУВ ВА ЎЗ КАСБИНИНГ МОҲИР ПЕДАГОГЛАРИ БИЛАН БЕПУЛ БИЛИМ ОЛИШ ИМКОНИНИ ТАҚДИМ ЭТУВЧИ "ҲОКИМ АКАДЕМИЯСИ " ПЛАТФОРМАСИ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АНДИЖОНДА БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ ФАНЛАРИ ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА "ИҚТИДОРЛИ БОЛАЛАР" КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
Forwarded from ANDIJON_TRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ANDIJON AXBOROTI | SHAHRIXON TUMANI 37-MAKTAB. OCHIQ DARS 17.09.2022 YIL

https://t.iss.one/Andijon_TRK
Forwarded from ANDIJON_TRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ANDIJON AXBOROTI | ANDIJON SHAHRI 51-MAKTAB. OCHIQ DARS 17.09.2022 YIL

https://t.iss.one/Andijon_TRK
Forwarded from ANDIJON_TRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ANDIJON AXBOROTI | "IQTIDORLI BOLALAR" INTELLEKTUAL TANLOVI 19.09.2022 YIL

https://t.iss.one/Andijon_TRK
ТАЪЛИМГА ЭЪТИБОР – КEЛАЖАККА ЭЪТИБОР...

Янги Ўзбекистонда таълим соҳасини ривожлантириш, учинчи ренессансни яратиш мақсадида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги 13-умумий ўрта мактабида бўлиб, ўқувчиларнинг таълим ва тарбия олишлари яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Жараёнда ўқувчилар ва уларнинг устозлари билан мулоқот ўтказди.

Самимий мулоқот давомида кейинги йилларда таълим соҳасини замонавий талаблар асосида ташкил этиш, ўқув-тарбия жараёнига илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди.

Шунингдек, Андижон шаҳридаги Digital City технопаркида ташкил этилган «Ҳоким академияси»нинг фаолияти ҳақида сўз юритди.

Мазкур даргоҳда онлайн таълим платформасини ташкил этишдан асосий мақсад мактаб ўқувчиларни масофадан туриб ахборот технологиялари борасидаги билимларини мустаҳкамлаш, хорижий тилларни ўргатиш, олий таълим муассасаларига тайёрлаш ҳамда устозларни малакаларини ошириш баробарида таълим сифатини яхшилаш эканлигини таъкидлади.

Платформада таълим олаётган ўқувчиларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилиб, натижалар таҳлил этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Forwarded from ANDIJON_TRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ANDIJON AXBOROTI | VILOYAT HOKIMI MAKTAB BITIRUVCHILARI BILAN UCHRASHDI 21.09.2022 YIL

https://t.iss.one/Andijon_TRK