Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
44.3K subscribers
27.9K photos
6.81K videos
109 files
10.6K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
#Хушхабар

Хабарингиз бор, шу кунларда халқ таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида математика, физика, кимё ва биология фанларидан ал-Хоразмий номидаги олимпиаданинг республика босқичи бўлиб ўтмоқда.

Қувонарлиси, ушбу олимпиада физика йўналишида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилаётган Пахтаобод тумани 37-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби 8-синф ўқувчиси Дилёрбек Фозилжонов фаҳрли 3-ўринни қўлга киритди.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси иқтидорли ўқувчимизни ушбу ютуқ билан табриклаган ҳолда, унинг оила аъзолари ва устозларига чуқур миннатдорчилик изхор билдиради.
АСАКАЛИК ЎҚУВЧИЛАР АНДИЖОН БЎЙЛАБ САЙР ЭТДИ...

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш мақсадида Асака туманидаги 1-ҳамда 47-умумтаълим мактабининг битирувчи синф ўқувчиларининг Андижон бўйлаб саёҳати ташкил этилди.

Дастлаб, вилоят тарих музейидаги асори-атиқалар билан танишган ўқувчилар, вилоят ахборот-кутубхонаси, “Рақамли шаҳар” ва ёшларнинг талаб-истакларига кўра Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги истироҳат боғларига уюштирилган саёҳатлар ўқувчиларда она табиатга бўлган меҳрни уйғотиш билан бир қаторда ватанпарварлик руҳини шаклланишига ҳам хизмат қилиб, бир олам таъсуротларга эга бўлишларига замин яратди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан мана шундай саёҳатлар давомли ташкил этилиши режалаштирилган...
ВАРШАВА ОЛИМПИАДАСИ ЯКУНИДА 13 НАФАР МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИ ТАЛАБА БЎЛИШ ИМКОНИЯТИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

Жорий йилнинг 28 май куни Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда ВАРШАВА университети ўртасидаги ҳамкорлик меморандумига асосан “Варшава олимпиадаси”нинг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда Варшава халқаро университетлари ташаббуси билан ўтказилган мазкур олимпиаданинг қуйи босқичларида 2 та фан (математика ва инглиз-тили) йўналишларида қарийб 4 мингдан ортиқ ўқувчилар иштирок этиб, финал босқичига 96 нафар битирувчи-ёшлар етиб келди.

Олимпиада натижаларига кўра 13 нафар мактаб битирувчиларимиз муддатидан аввал талаба бўлиш имкониятини қўлга киритди.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси муддатидан олдин талаба бўлиш бахтига муяссар бўлган битирувчиларимизга келгуси ўқиш ва ишларида улкан муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.
#Хушхабар

АНДИЖОНЛИК ЎҚУВЧИ БЕЛБОҒЛИ КУРАШ БЎЙИЧА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДА ШОҲСУПАГА КЎТАРИЛДИ

Қўқон шаҳридаги “Ўрда” майдонида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун белбоғли кураш бўйича 2005-2006-йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
    
Қувонарлиси, ушбу мусобақада вилоятимиз шарафини ҳимоя этаётган Қўрғонтепа тумани 10-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Қирғизбоев Шуҳратбек фаҳрли 3-ўринни эгаллади.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси спортсевар ўқувчимизни ушбу ютуқлари билан табриклаган ҳолда оила аъзолари ва устозларига чуқур миннатдорчилик изхор этади.
#Туғилган_кун
Бугун Улуғнор туман халқ таълими бўлими мудири Аёзбек Қобилов ўз таваллуд айёмини нишонламоқдалар.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси Аёзбек Қодировичга ёш авлод таълим-тарбиясига ва уларнинг келажакда ўз ўринларини эгаллашларига кўмак кўрсатишдек, шарафли ва масъулиятли ишларида чексиз муваффақият тилайди.

Жонкуяр таълим хизматчиси сифатида узоқ йиллар самарали фаолият олиб боришларига тилакдошмиз!
ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ИШТИРОКИДА ВИЛОЯТДАГИ ЎҚУВЧИ-ЁШЛАР БЎШ ВАҚТИНИ МАЗМУНЛИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ДОИР МАСАЛАЛАР КЎРИЛДИ

Жорий йилнинг 30 май куни Андижон вилояти халқ таълими бошқармасида ўқувчи-ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш ва бунда уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.

Ушбу йиғилишда Халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражабов ҳам иштирок этиб, вилоятдаги ўқувчи-ёшларни ёзги таътил даврида ҳам бўш вақтларини самарали ташкил этиш орқали турли кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш юзасидан керакли тавсиялар бериб ўтди.

Йиғилиш давомида вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи томонидан “Июнъ ойи – 11-синф битиурвчиларини олий таълим муассасаларига жалб этиш ва касбга йўналтириш ойлиги” деб эълон қилиниб, ушбу ойлик давомида мактабларда “Абитуриент штаблари”ни ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.