Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
42K subscribers
28.3K photos
6.86K videos
109 files
10.7K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
МАРҲАМАТ ТУМАНИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДАГИ АНИҚ ВА ТАБИИЙ ФАНЛАР ЎҚИТУВЧИЛАРИ ТУРК ТАЪЛИМИ МEТОДИКАСИ БИЛАН ТАНИШТИРИЛМОҚДА

Марҳамат тумани ҳокими Бобуржон Юлдашев ташаббуси билан Марҳамат туманидаги барча мактаблардаги физика, математика ва кимё, биология фанлари ўқитувчилари Ўзбекистон Тошкент Турк лицейи ўқитувчилари томонидан Дарс ўтишда янги инновацион усуллар билан таништирилмоқда.

Жорий йилнинг 11 май куни Марҳамат туманидаги физика, математика ва кимё, биология фанлари ўқитувчилари Марҳамат Агротехнологиялар техникуми, 2-сонли касб-ҳунар мактаби ҳамда 47-сонли ИДУМда ташкил этилган семинар дарсларда иштирок этишиб, Ўзбекистон Тошкент Турк лицейи ўқитувчилари билан фикр алмашдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Туғилган_кун
Бугун Андижон  вилояти халқ  таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Дилёрбек Турдиев ўз таваллуд айёмини нишонламоқдалар.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси Дилёрбек Обиджоновичга ёш авлод таълим-тарбиясига ва уларнинг келажакда ўз ўринларини эгаллашларига кўмак кўрсатишдек, шарафли ва масъулиятли ишларида чексиз муваффақият тилайди.

Жонкуяр таълим хизматчиси сифатида узоқ йиллар самарали фаолият олиб боришларига тилакдошмиз!
Forwarded from IT ta'lim Andijon
Шаҳар ва туман халқ таълими бўлимининг АКТ ҳодимлари учун малака ошириш курслари ўтказилди

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бошқармаси ва Ахборот технологияларини ривожлантириш маркази (IT-PARK) томонидан шаҳар ва туман халқ таълими бўлимларининг Ахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш шаъба ҳодимлари учун малака ошириш курслари ўтказилди. Малака ошириш курсларини намунали тамомлаган мутаҳассислар учун сертификатлар топширилди.

Шунингдек, йиғилишда туманлардаги Ахборот технологияларини ривожлантириш марказининг маҳаллий бўлимлари (IT-PARK) орқали “Бир миллион дастурчи” лойиҳасини ўқиб тугатган ўқувчиларни дастурлаш йўналишида кейинги билимларни олишлари учун бепул ўқув курсларини ташкил этиш юзасидан келишиб олинди.