Forwarded from ANDIJON_TRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from ANDIJON_TRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
1 сентябрдан барча туман (шаҳар)лари кесимида “Намунали мактаб” рейтинги жорий этилади
2022 йилнинг 1 сентябрдан бошлаб республиканинг барча туман (шаҳар)лари кесимида “Намунали мактаб” рейтингини шакллантирилади ва эълон қилиб борилади.
“Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” Президент Қарорига кўра, рейтинг доирасида ҳар ўқув йили якунида умумий ўрта таълим муассасаларида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ҳолати Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган мезонлар бўйича баҳолаб борилади. Бунинг учун умумий ўрта таълим муассасаларида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ҳолатини баҳолаш ва рейтингни юритиш учун туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари бошлиқлари раҳбарлигида махсус комиссиялар тузилади ҳамда уларнинг хулосаларига кўра, умумий ўрта таълим муассасалари рейтинг кўрсаткичлари асосида “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади.
Рейтинг кўрсаткичлари асосида “қизил” тоифага киритилган умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича зарур чоралар кўрилади.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Telegram
Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
Президент томонидан Халқ таълимининг яқин йиллардаги муҳим йўналишларини белгилаб берадиган муҳим ҳужжатлар имзоланди
Халқ таълимини ривожлантириш ва унинг яқин йиллардаги асосий йўналишларини белгилаб берадиган иккита муҳим ҳужжат Ўзбекистон Республикаси…
Халқ таълимини ривожлантириш ва унинг яқин йиллардаги асосий йўналишларини белгилаб берадиган иккита муҳим ҳужжат Ўзбекистон Республикаси…
Forwarded from Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
Ўз фанидан халқаро ёки миллий сертификатга эга бўладиган ўқитувчиларга 50 фоизгача устама олиш имконияти пайдо булади
“2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги янги Фармонга кўра, умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга қуйидаги тартибда ҳар ойлик қўшимча устама тўланади:
✅ халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга –уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;
✅ халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида.
⚠️Бунда, миллий баҳолаш тизимининг халқаро стандартлар талабларига жавоб бериши ваколатли халқаро ташкилотлар томонидан тасдиқланган бўлиши лозим;
✅ Давлат тест марказининг мазкур банднинг тўртинчи хатбошида кўрсатилмаган миллий тест тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида.
📌 Бунда, 2025 йил 1 январга қадар чет тили фанидан камида С1 даражадаги миллий сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик устама 50 фоиз миқдорида тўланади;
педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама – умумтаълим фанлари бўйича сертификат амал қилиш муддати давомида, лекин уч йилдан кўп бўлмаган вақт мобайнида тўланади;
умумтаълим фанлари бўйича бир нечта сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама юқорироқ фоиз устама олиш ҳуқуқини берувчи сертификат бўйича тўланади.
Халқ таълими вазирлиги расмий веб-сайтида ҳар йили 1 августга қадар миллий баҳолаш тизимига мувофиқ бўлиши лозим бўлган халқаро стандартлар рўйхати, таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотлар рўйхати ҳамда халқаро тан олинган ва миллий баҳолаш тизимида берилган сертификатлар (уларнинг комбинацияси) рўйхатини ҳамда ҳар ойлик устама олиш учун уларнинг тегишли даражаларини эълон қилиб боради.
✅ Шунингдек, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари кутубхоналари ва “Болалар кутубхоналари” ходимларининг лавозим маоши миқдори 1,2 бараварга оширилади.

"САЙЁР ҚАБУЛ"ЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
Юртбошимиз томонидан халқ билан мулоқот ва инсон қадрини улуғлаш йўналишида қатор ислоҳотларни йўлга қўйиш, халқни рози қилиш масалаларида тизимлар мутасаддиларини бевосита жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ишларини амалга ошириши юзасидан бир қатор кўрсатма ва топшириқлар белгилаб берилган.
Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 12 май куни Бўстон туманида “Сайёр қабул”лар ўтказилмоқда.
Хусусан, сайёр қабулда халқ таълими тизими йўналишидаги мурожаат, шикоят ҳамда таклифлар Халқ таълими вазирлиги вакиллари ва вилоят халқ таълими бошқармаси масъуллари иштирокида тингланиб, тегишлилиги бўйича ижрога йўналтирилмоқда.
“Сайёр қабул” давом этмоқда...

Forwarded from Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
МАРҲАМАТ ТУМАНИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДАГИ АНИҚ ВА ТАБИИЙ ФАНЛАР ЎҚИТУВЧИЛАРИ ТУРК ТАЪЛИМИ МEТОДИКАСИ БИЛАН ТАНИШТИРИЛМОҚДА
Марҳамат тумани ҳокими Бобуржон Юлдашев ташаббуси билан Марҳамат туманидаги барча мактаблардаги физика, математика ва кимё, биология фанлари ўқитувчилари Ўзбекистон Тошкент Турк лицейи ўқитувчилари томонидан Дарс ўтишда янги инновацион усуллар билан таништирилмоқда.
Жорий йилнинг 11 май куни Марҳамат туманидаги физика, математика ва кимё, биология фанлари ўқитувчилари Марҳамат Агротехнологиялар техникуми, 2-сонли касб-ҳунар мактаби ҳамда 47-сонли ИДУМда ташкил этилган семинар дарсларда иштирок этишиб, Ўзбекистон Тошкент Турк лицейи ўқитувчилари билан фикр алмашдилар.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok

#Туғилган_кун
Бугун Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Дилёрбек Турдиев ўз таваллуд айёмини нишонламоқдалар.
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси Дилёрбек Обиджоновичга ёш авлод таълим-тарбиясига ва уларнинг келажакда ўз ўринларини эгаллашларига кўмак кўрсатишдек, шарафли ва масъулиятли ишларида чексиз муваффақият тилайди.
Жонкуяр таълим хизматчиси сифатида узоқ йиллар самарали фаолият олиб боришларига тилакдошмиз!

Forwarded from IT ta'lim Andijon
Шаҳар ва туман халқ таълими бўлимининг АКТ ҳодимлари учун малака ошириш курслари ўтказилди
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бошқармаси ва Ахборот технологияларини ривожлантириш маркази (IT-PARK) томонидан шаҳар ва туман халқ таълими бўлимларининг Ахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш шаъба ҳодимлари учун малака ошириш курслари ўтказилди. Малака ошириш курсларини намунали тамомлаган мутаҳассислар учун сертификатлар топширилди.
Шунингдек, йиғилишда туманлардаги Ахборот технологияларини ривожлантириш марказининг маҳаллий бўлимлари (IT-PARK) орқали “Бир миллион дастурчи” лойиҳасини ўқиб тугатган ўқувчиларни дастурлаш йўналишида кейинги билимларни олишлари учун бепул ўқув курсларини ташкил этиш юзасидан келишиб олинди.