Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
42.5K subscribers
28.1K photos
6.82K videos
109 files
10.7K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
Forwarded from ANDIJON_TRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ANDIJON AXBOROTI |TA’LIM SIFATI. BALIQCHI TUMANI 09.05.2022 YIL

https://t.iss.one/Andijon_TRK
Forwarded from IT ta'lim Andijon
🏆 5 000 000 lik musobaqada qatnashish imkoniyati.

Andijon viloyati xalq ta'limi boshqarmasi
va Integer Academy o’quv markazi hamda bir qator tashkilotlar hamkorligida, Andijon viloyatidagi maktab o’quvchilari o’rtasida dasturlash asoslari bo’yicha musobaqa o’tkazilmoqda. Bilimingizni sinab ko’ring va pul mukofotiga ega bo’ling.

Musoboqada qatnashish uchun barcha shartlarni nizom orqali bilib olishingiz mumkin. Asosiy shartlar, Andijondagi maktablardan birida o’qishingiz va dasturlash sohasiga qiziqishingiz kerak bo’ladi. Qolgan barcha shartlar bilan nizomda tanishsangiz bo’ladi.

🎁 Musobaqa qatnashchilarini ajoyib sovrinlar va sertifikatlar kutmoqda. Asosiy sovrin esa 5 000 000.

📄Nizom bilan tanishish.

Quyidagi bot orqali ro’yxatdan o’ting👇
@integeracademy_bot

👉@aktandijon
Forwarded from ANDIJON_TRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ANDIJON AXBOROTI | 9-MAY XOTIRA VA QADRLASH KUNI. OLTINKO‘L TUMAN XTB 10.05.2022 YIL

https://t.iss.one/Andijon_TRK
Минглаб ёшлар, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!

Олийгоҳга ҳужжат топшириш учун мактаб битирувчилари ID-карта олишлари керак.

Қабул бошланганида навбатлар кўпайиб кетиши мумкин, шуни инобатга олиб ID-карта олишни охирги кунларгача тақаманг.

👉 https://idum.uz/uz/archives/16069

———

Внимание, абитуриенты! Выпускники, поступающие в вузы, должны иметь ID-карту

Чтобы подать документы в вуз, абитуриенты должны получить ID-карту. Во время приема очереди могут быть очень большими, поэтому не откладывайте получение ID-карты.

👉 https://idum.uz/ru/archives/16069

«Таълим/Образование» саҳифалари👇
Telegram | Веб сайт | Youtube
Юртбошимиз томонидан халқ билан мулоқот ва инсон қадрини улуғлаш йўналишида қатор ислоҳотларни йўлга қўйиш, халқни рози қилиш масалаларида тизимлар мутасаддиларини бевосита жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ишларини амалга ошириши юзасидан бир қатор кўрсатма ва топшириқлар белгилаб берилган.

Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 11 май куни Андижон шаҳрида жойлашган “Алишер Навоий” номидаги маданият ва истироҳат боғида “Сайёр қабул”лар ўтказилмоқда.

Хусусан, сайёр қабулда халқ таълими тизими йўналишидаги мурожаат, шикоят ҳамда таклифлар Халқ таълими вазирлиги вакиллари ва вилоят халқ таълими бошқармаси масъуллари иштирокида тингланиб, тегишлилиги бўйича ижрога йўналтирилмоқда.

“Сайёр қабул” давом этмоқда...
1 сентябрдан барча туман (шаҳар)лари кесимида “Намунали мактаб” рейтинги жорий этилади

2022 йилнинг 1 сентябрдан бошлаб республиканинг барча туман (шаҳар)лари кесимида “Намунали мактаб” рейтингини шакллантирилади ва эълон қилиб борилади.

“Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” Президент Қарорига кўра, рейтинг доирасида ҳар ўқув йили якунида умумий ўрта таълим муассасаларида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ҳолати Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган мезонлар бўйича баҳолаб борилади. Бунинг учун умумий ўрта таълим муассасаларида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ҳолатини баҳолаш ва рейтингни юритиш учун туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари бошлиқлари раҳбарлигида махсус комиссиялар тузилади ҳамда уларнинг хулосаларига кўра, умумий ўрта таълим муассасалари рейтинг кўрсаткичлари асосида “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади.

Рейтинг кўрсаткичлари асосида “қизил” тоифага киритилган умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича зарур чоралар кўрилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Ўз фанидан халқаро ёки миллий сертификатга эга бўладиган ўқитувчиларга 50 фоизгача устама олиш имконияти пайдо булади

“2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги янги Фармонга кўра, умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга қуйидаги тартибда ҳар ойлик қўшимча устама тўланади:

халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга –уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;

халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида.

⚠️Бунда, миллий баҳолаш тизимининг халқаро стандартлар талабларига жавоб бериши ваколатли халқаро ташкилотлар томонидан тасдиқланган бўлиши лозим;

Давлат тест марказининг мазкур банднинг тўртинчи хатбошида кўрсатилмаган миллий тест тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида.

📌 Бунда, 2025 йил 1 январга қадар чет тили фанидан камида С1 даражадаги миллий сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик устама 50 фоиз миқдорида тўланади;

педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама – умумтаълим фанлари бўйича сертификат амал қилиш муддати давомида, лекин уч йилдан кўп бўлмаган вақт мобайнида тўланади;

умумтаълим фанлари бўйича бир нечта сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама юқорироқ фоиз устама олиш ҳуқуқини берувчи сертификат бўйича тўланади.

Халқ таълими вазирлиги расмий веб-сайтида ҳар йили 1 августга қадар миллий баҳолаш тизимига мувофиқ бўлиши лозим бўлган халқаро стандартлар рўйхати, таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотлар рўйхати ҳамда халқаро тан олинган ва миллий баҳолаш тизимида берилган сертификатлар (уларнинг комбинацияси) рўйхатини ҳамда ҳар ойлик устама олиш учун уларнинг тегишли даражаларини эълон қилиб боради.

Шунингдек, 2022 йил 1 сентябрдан
бошлаб Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари кутубхоналари ва “Болалар кутубхоналари” ходимларининг лавозим маоши миқдори 1,2 бараварга оширилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
"САЙЁР ҚАБУЛ"ЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Юртбошимиз томонидан халқ билан мулоқот ва инсон қадрини улуғлаш йўналишида қатор ислоҳотларни йўлга қўйиш, халқни рози қилиш масалаларида тизимлар мутасаддиларини бевосита жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ишларини амалга ошириши юзасидан бир қатор кўрсатма ва топшириқлар белгилаб берилган.

Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 12 май куни Бўстон туманида “Сайёр қабул”лар ўтказилмоқда.

Хусусан, сайёр қабулда халқ таълими тизими йўналишидаги мурожаат, шикоят ҳамда таклифлар Халқ таълими вазирлиги вакиллари ва вилоят халқ таълими бошқармаси масъуллари иштирокида тингланиб, тегишлилиги бўйича ижрога йўналтирилмоқда.

“Сайёр қабул” давом этмоқда...
МАРҲАМАТ ТУМАНИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДАГИ АНИҚ ВА ТАБИИЙ ФАНЛАР ЎҚИТУВЧИЛАРИ ТУРК ТАЪЛИМИ МEТОДИКАСИ БИЛАН ТАНИШТИРИЛМОҚДА

Марҳамат тумани ҳокими Бобуржон Юлдашев ташаббуси билан Марҳамат туманидаги барча мактаблардаги физика, математика ва кимё, биология фанлари ўқитувчилари Ўзбекистон Тошкент Турк лицейи ўқитувчилари томонидан Дарс ўтишда янги инновацион усуллар билан таништирилмоқда.

Жорий йилнинг 11 май куни Марҳамат туманидаги физика, математика ва кимё, биология фанлари ўқитувчилари Марҳамат Агротехнологиялар техникуми, 2-сонли касб-ҳунар мактаби ҳамда 47-сонли ИДУМда ташкил этилган семинар дарсларда иштирок этишиб, Ўзбекистон Тошкент Турк лицейи ўқитувчилари билан фикр алмашдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok