Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
42.6K subscribers
28.1K photos
6.82K videos
109 files
10.7K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
Андижонлик ўқитувчи ва ўқувчилар билан учрашувлар давом этмоқда

Хабарингиз бор, Халқ таьлими вазирлиги мутасаддилари халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларни мактабларгача етказиш мақсадида Андижон вилоятида бўлиб турибди.

Бугун вилоятнинг Хўжаобод туманидаги 11- ва 12-сонли умумтаълим мактаблари, 17-сонли ҳамда Хўжаобод туманидаги алоҳида таълим эҳтиёжлари мавжуд мактаб-интернатларида бўлиб, яратилган шароитлар билан танишди.

Ўрганилган мактабларда битирувчи синф ўқувчилари билан мулоқот қилиниб, касб танлаш юзасидан “Махорат дарси” ўтилди.

Чуқур билим, юксак тафаккур, кенг дунёқарашга эга битирувчи эртанги ҳаётда ўз ўрнини топа олади, бунинг учун тўғри касб танлаш ўта муҳимлиги, битирувчилар орасида 6-7 та касб билан чегараланмаслик лозимлиги, мамлакатимиз тараққиёти барча соҳаларни бирдек ривожланишига боғлиқлиги шу боис касблар ҳақида кенгроқ ва кўпроқ маълумот бериш кераклиги ҳақида мактаб педагогик жамоасига тавсиялар берилди.

12-мактабнинг 11-синф битирувчиси Ниҳола Комиловага ҳозирданоқ аниқ мақсад қўйиб, касбини тўғри танлаганлиги, ўқишдаги муваффақиятлари учун ноутбук тақдим этилди, синфдошларига жаҳон адабиётидан жамланмалар тақдим этилди.

12-мактаб биноси шу йили “Обод қишлоқ” дастури доирасида таъмирланади, 11-мактабни эса келгуси йил Инвестиция дастурига киритиш орқали ўқувчиларга муносиб шароит яратилади.

Алоҳида таълим эҳтиёжлари мавжуд мактаблар бинолари мукаммал таъмирланиб, ўқувчиларга замонавий шароитлар яратилганлиги эътироф этилди, ушбу муассаса педагогларига болаларга алоҳида ғамхўрлик кўрсатиб, чуқур билим бериш зарурлиги таъкидланди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ АНДИЖОН ВИЛОЯТИДАГИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА...

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❓️Халқ таълими ривожи учун ишлаб чиқилаётган беш йиллик дастур айнан қайси йўналишларга қаратилган?

Хабарингиз бор, куни кеча Халқ таълимини ривожлантиришнинг 5 йилга мўлжалланган дастурини ишлаб чиқиш масалаларига бағишланган учрашув ташкил этилди.

Таълим бўйича глобал ҳамкорлик фонди (GPE) ҳомийлигида ташкил этилган учрашувда 20 га яқин халқаро ташкилотлар иштирок этди.

Юқоридаги видео лавҳада батафсил.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ АНДИЖОННИНГ ОЛИС ҲУДУДЛАРДАГИ МАКТАБЛАРИДА БЎЛДИ

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари Андижон таълим муассаларида ўқувчи ва ўқитувчилар билан мулоқот қилди

Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари куни кеча Андижон шаҳри ва туманидаги 13-сонли ва 54-сонли мактаб ҳамда Республика ёшлар марказида бўлди.

Дастлаб, ўзига хос анъана ва тажрибасига эга бўлган 13-мактабда бўлиб, битирувчи синф ўқувчилари ҳамда педагогик жамоаси билан мулоқот қилинди.

Битирувчилар билан суҳбатда фаровон ҳаётга эга бўлиш учун тўғри касб танлови ўта муҳим эканлиги, давлатимиз яқин келажакда янада тараққий этиши учун барча соҳаларда мутахассислар тайёрланиши кераклиги оддий, ҳаетий мисоллар билан тушунтириб берилди.

БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3yaPUnT


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Шаҳрихон ва Бўстон туманлари мактаблари сектор раҳбарлари билан биргаликда ўрганилди

Уч кун давомида Андижон вилоятида бўлган Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари сектор раҳбарлари билан биргаликда Шаҳрихон туманидаги 58-сонли, Бўстон туманидаги 61-сонли мактаблар фаолиятини ўрганди.

Дастлаб, Шаҳрихондаги 58-сонли мактабда 11-синф ўқувчилари билан суҳбатлашилиб, мактабда олаётган билимлари, мактабни битиргандан сўнг келгуси режалари билан қизиқди.

БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3KrZ9lP


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram