Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
42.7K subscribers
28.1K photos
6.82K videos
109 files
10.7K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан анъанавий тарзда Андижон вилоятидан етишиб чиққан олим, профессор ҳамда академиклар шарафига вилоят фан олимпиадалари ўтказиб келинмоқда.

Мазкур фан олимпиадаларининг давоми сифатида жорий йилнинг 23 апрел куни Ўзбекистонда кимё фанининг етук олимларидан бири, кимё фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон халқ табобати академияси раиси Иброҳимжон Асқаров номидаги кимё фани олимпиадаси муросасиз баҳсларга бой бўлди.

Олимпиада баҳсларининг туман (шаҳар) босқичларида иштирок этган 2 мингдан ортиқ ёшлар ичида ғолибликни қўлга киритган 144 нафар ёш кимёгарлар ўз билим ва тафаккурларини синовдан ўтказиш билан бир қаторда устозлар иштирокидаги маҳорат дарсида сабоқ ҳам олдилар.

Олимпиаданинг якуний натижаларига кўра 3 ёш тоифасида, 9 нафар ғолиб деб топилган ўқувчилар пул мукофотлари ва Иброҳимжон Асқаров муаллифлигидаги китоблар жамланмалари билан тақдирландилар.
Forwarded from ANDIJON_TRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ANDIJON AXBOROTI |"XORIJIY TILLARNI O‘QITISH BO‘YICHA ENG YAXSHI MAKTAB" TANLOVI 22.04.2022 YIL

https://t.iss.one/Andijon_TRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган Иброхимжон Асқаров номидаги кимё фани олимпиадаси.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 68 йиллиги муносабати билан ўтказилган "Сиз Муҳаммад Юсуф ижодини биласизми" кўрик-танлови

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
#Туғилган_кун
Бугун Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси жонкуяр ҳодими Абдулазиз Қодиров ўз таваллуд айёмини нишонламоқдалар.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси меҳнат жамоаси Абдулазиз Қодировга ёш авлод таълим-тарбиясига ва уларнинг келажакда ўз ўринларини эгаллашларига кўмак кўрсатишдек, шарафли ва масъулиятли ишларида чексиз муваффақият тилайди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабида Ўзбекистон халқ шоири, Андижон фарзанди Мухаммад Юсуф таваллудининг 68 йиллигига бағишлаб 6-синф ўқиувчилар ўртасида "Муҳаммад Юсуф издошлари" мавзусида ўтказилган кичик фан олимпиадаси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОБОД_МАКТАБ_2022

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан эълон қилинган "ОБОД МАКТАБ 2022" лойиҳаси учун Улуғнор туманидаги 1-умумтаълим мактаби кўриниши

Андижон шаҳар халқ таълими бўлими матбуот хизмати
Forwarded from Asilbek Qosimov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#AMAFilms

"Kitob o'qi!" bu jumla sizga ham tanishmi?

Yuqoridagi jumlani deb, balki ayrim insonlar harflarni bir-biriga qo'shishga ham bezib qolgandir..?!

Kitob o'qish o'zi nimaga kerak?
Bu savolga javobni psixologlar emas, keling o'zimizni yaqin ustozlar va siz bilan men kabi oddiy chapani bolalar javob bersinlar.

"Manfaat" koʻrsatuvi 1-son

G'oya muallifi va Rejissorlar: Asilbek Qosimov hamda Muhammad Yusuf Qurbonov
Operator va mantaj ustasi:
Abdulmajid Sobirov

Telegram | YouTube
Forwarded from Adpi.uz | Rasmiy kanal
Fanlar_majmuasi-2022.pdf
9.4 MB
#Qabul2022
#Abituriyent2022

⚡️⚡️⚡️ Test sinovi topshiriladigan fanlar majmuasi tasdiqlandi

O‘zbekiston Respublikasi ta’lim muassasalariga o‘qishga qabul qilish bo‘yicha Davlat komissiyasining 13-son bayoni bilan 2022-2023-o‘quv yili uchun respublika oliy ta’lim muassasalarining bakalavriat ta’lim yo‘nalishlariga mos test sinovi topshiriladigan fanlar majmuasi, test topshiriqlari soni hamda baholash mezonlari tasdiqlandi.

Test sinovi topshiriladigan fanlar majmuasi, test topshiriqlari soni hamda baholash mezonlari bilan yuqoridagi pdf faylda tanishishingiz mumkin.

Rasmiy sahifalarimizga obuna bo'ling👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ижтимоий тармоқларда Ихтисослашган мактаблардан ўқувчиларни кўчириш бўйича ота-оналарнинг норозилиги акс этган видеомурожаат юзасидан

МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 14 апрель куни Ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этишга ягона ёндашувни шакллантириш, ушбу мактаблар тармоғини кенгайтириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда таълим жараёнига малакали раҳбар ва педагог кадрларни жалб қилиш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Унга кўра, 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб, Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида 168 та ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар ташкил этилиши белгиланди.

Агентлик мактабларида Президент мактаблари тажрибасидан келиб чиқиб, ўқув жараёни халқаро таълим дастурлари асосида тайёрланган замонавий дарсликлар асосида олиб борилади, ўқувчилар хорижий тилларни мукаммал ўзлаштириши учун зарур шарт-шароит ва таълим муҳитини яратилади, мазкур жараёнга хорижий ҳамда маҳаллий педагог кадрларни жалб қилинади, сунъий интеллект, робототехника, агротехнология, нанотехнология, биотехнология, IELTS, TOEFL ва SAT бўйича қўшимча курслар ташкил этилади.

2022/2023 ўқув йилида Агентлик мактабларига ўқувчилар танлов асосида, янги аниқ фанлар йўналишига 5 - 11-синфларга, табиий фанлар йўналишига 7 - 11-синфларга қабул амалга оширилади.

Мазкур танловларда биринчи навбатда шу мактабда таълим олаётган ўқувчилар тўлиқ иштирок этади ва уларни барчасига танловда қатнашишга имконият берилади.

Агентлик томонидан тасдиқланадиган халқаро, минтақавий ёки асосий фан олимпиадаларининг учинчи (вилоят) босқичида ғолиб бўлган (1, 2, 3-ўрин) умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари ўзи таълим оладиган ҳудудида жойлашган Агентлик мактабларига умумий қабул параметрлари доирасида кириш имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинади.

Бугунги кунда Халқ таълими вазирлиги томонидан Президент таълим муассасалари агентлиги тизимига ўтказиладиган мактаб ўқувчи ва ўқитувчиларини бошқа таълим муассасаларига кўчириш бўйича кўрсатма берилмаган.

Шу ўринда, мактаб маъмуриятларидан шошма-шошарлик билан ота-оналар ўртасида норозиликларни келтириб чиқармасликлари, ўқув йилини ушбу мактабда тўлиқ якунлашлари бўйича тегишли тушунтириш ишлари олиб боришлари сўралади.

Ҳурматли ота-оналар!

Ортиқча безовта бўлмасдан, ўқув йилини тўлиқ якунлаб, Агентлик томонидан эълон қилинган танловларда муваффақиятли иштирок этишингизни сўраб қоламиз.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from ANDIJON TUMANI MAKTABGACHA VA MAKTAB TAʼLIM BOʻLIMI (フーサン トジボエフ)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон туман халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактаблариниг директорлари томонидан Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 68 йиллигига бағишланган челленджи.


#АНДИЖОН ТУМАНИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Forwarded from ANDIJON TUMANI MAKTABGACHA VA MAKTAB TAʼLIM BOʻLIMI (フーサン トジボエフ)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон туман халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактаблариниг директорлари томонидан Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 68 йиллигига бағишланган челленджи.


#АНДИЖОН ТУМАНИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ
МУҲАММАД ЮСУФНИ ЁД ЭТИБ...

Мамлакатимизда Ўзбекистон Халқ шоири, жамоат арбоби Муҳаммад Юсуф таваллудининг 68 йиллиги кенг нишонланмоқда. Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номи билан аталувчи хиёбонда ижод аҳли иштирокида «Назм ва наво» кечаси ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёти ва ўлмас ижоди ҳамда унинг инсонийлик фазилати ҳақида атрофлича сўз юритди. Шоирнинг шеърлари халқимиз, ёшларимиз қалбида ватанпарварлик, юртга фидойилик туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишлигини таъкидлади.

Жараёнда вилоятимизда ижод қилаётган театр актёрлари томонидан «Меҳр қолур» композицияси намойиш этилди. Шунингдек, шоир издошлари унинг қаламига мансуб шеърлар ўқиб, куй ва қўшиқлар ижро этдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok