Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
42.6K subscribers
28.1K photos
6.82K videos
109 files
10.7K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
“Ягона Электрон Тизими” (ERP.MAKTAB.UZ) фойдаланувчиларини техник қўллаб-қувватлаш маркази ишга туширилди.

📞Халқ таълими вазирлигининг “Ягона электрон тизими” фойдаланувчиларини тизимдан самарали фойдаланиш, уни жорий этишда юзага келадиган савол ва муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилиш мақсадида, (71) 203 04 03 рақамли техник қўллаб-қувватлаш маркази (Call-center) фаолияти йўлга қўйилди.

Техник қўллаб-қувватлаш маркази душанбадан-жумага қадар, соат 09:00 дан 18:00 гача фаолият юритади.


🔻Қўшимча равишда телеграм канали орқали мурожаат йўллашингиз мумкин:

Запущен Центр технической поддержки пользователей «Единой электронной системы» (ERP.MAKTAB.UZ).

В целях эффективного использования системы , оперативного решения вопросов и проблем, возникающих при ее внедрении пользователям «Единой электронной системы», Министерства народного образования запускает центр технической поддержки (Call-центр) по номеру (71) 203-04 -03

Центр технической поддержки работает с понедельника по пятницу с 09:00 до 18:00.

Дополнительно, вы можете обращаться через Telegram:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4805, ПҚ-4851, ПҚ-5032-сонли қарорлари асосида ўқувчи-ёшларнинг кимё-биология, физика ва ахборот-технологиялари фанларига қизиқишларини янада ошириш ҳамда муносиб рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган Андижон давлат университети ва Андижон вилояти халқ таълими бошқармалари ўзаро ҳамкорлигида «Университет олимпиадаси»нинг туман босқичи жорий йилнинг 22 апрел куни Хўжаобод тумани 14-умумтаълим мактабида бўлиб ўтмоқда.
Ўтказилаётган олимпиадада тумандаги таълим муассасаларининг 11-синф ўқувчилари иштирок этмоқдалар.
#Туғилган_кун
Бугун Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Гулхаё Омонова ўз таваллуд айёмини нишонламоқдалар.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси Гулхаё Эркиновнага ёш авлод таълим-тарбиясига ва уларнинг келажакда ўз ўринларини эгаллашларига кўмак кўрсатишдек, шарафли ва масъулиятли ишларида чексиз муваффақият тилайди.

Жонкуяр таълим хизматчиси сифатида узоқ йиллар самарали фаолият олиб боришларига тилакдошмиз!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда Андижон давлат университети ҳамкорлигидаги "Университет олимпиадаси"нинг туман, шаҳар босқичи
Forwarded from IZBOSKAN TUMAN MMTB
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OBOD_MAKTAB_2022

Andijon viloyati xalq ta’limi boshqarmasi tomonidan e’lon qilingan "Obod maktab 2022" loyihasi uchun Izboskan tumani xalq ta'limi bo'limi 26- umumiy o'rta ta'lim maktabi.

🏫OBOD MAKTAB LOYIHASIDA MAKTABDA OLIB BORILGAN ISHLAR.

1. Maktabning tashqi va ichki ko'rinishi
2. Tomorqadan unumli foydalanish

📹qisqacha videorolikda tanishib chiqishingiz mumkin...

IZBOSKAN TUMANI XALQ TA’LIMI BO‘LIMI MATBUOT XIZMATI

Facebook | Instagram | YouTube | Telegram
КАЙВОНИЙ ОТАХОН ВА ОНАХОНЛАР ЭЪЗОЗЛАНДИ

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан туман, шаҳарлар ўртасида маданий-маърифий йўналишларда ўзаро эстафета тадбирлари ташкил этилмоқда.

Мазкур акциялар давоми сифатида Пахтаобод ва Избоскан туманлари худудидаги кайвоний отахон, онахонлар иштирокида тадбир ўтказилди.

Нуронийлар томонидан махалла, туман миқёсида машаққатли меҳнати, уларни босиб ўтган умр дафтари хошиясидаги битикларни, униб ўсиб келаётган ёш авлодга ибрат бўлиши мақсадида ўтказилган учрашув, куй ва наволарга уланди.
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан анъанавий тарзда Андижон вилоятидан етишиб чиққан олим, профессор ҳамда академиклар шарафига вилоят фан олимпиадалари ўтказиб келинмоқда.

Мазкур фан олимпиадаларининг давоми сифатида жорий йилнинг 23 апрел куни Ўзбекистонда кимё фанининг етук олимларидан бири, кимё фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон халқ табобати академияси раиси Иброҳимжон Асқаров номидаги кимё фани олимпиадаси муросасиз баҳсларга бой бўлди.

Олимпиада баҳсларининг туман (шаҳар) босқичларида иштирок этган 2 мингдан ортиқ ёшлар ичида ғолибликни қўлга киритган 144 нафар ёш кимёгарлар ўз билим ва тафаккурларини синовдан ўтказиш билан бир қаторда устозлар иштирокидаги маҳорат дарсида сабоқ ҳам олдилар.

Олимпиаданинг якуний натижаларига кўра 3 ёш тоифасида, 9 нафар ғолиб деб топилган ўқувчилар пул мукофотлари ва Иброҳимжон Асқаров муаллифлигидаги китоблар жамланмалари билан тақдирландилар.