Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
42.7K subscribers
28.1K photos
6.82K videos
109 files
10.7K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
Forwarded from ANDIJON_TRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ANDIJON AXBOROTI |BALIQCHI TUMANI. ADABIY MA'RIFIY TADBIR 18.04.2022 YIL

https://t.iss.one/Andijon_TRK
Forwarded from ANDIJON_TRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ANDIJON AXBOROTI |M.YUSUF TAVALLUDIGA IJODIY TANLOV 18.04.2022 YIL

https://t.iss.one/Andijon_TRK
16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларидан ўз вақтида паспорт (ID карта) олишларини сўраймиз

Олий таълим муассасаларига абитуриентларнинг ҳужжатлари Давлат тест марказининг abitur.dtm.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади. Абитуриентлар энди аввалгидек олий таълим муассасаларига овора бўлиб боришлари, узундан-узоқ навбатга туришларига хожат қолмади.

Онлайн ҳужжат топшириш учун битирувчиларнинг паспорт (ID карта) маълумотларини (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами -ЖШШИР) киритиш талаб этилади. Шу боис, 16 ёшга тўлган битирувчилар ўз вақтида паспорт (ID карта) олишлари зарур.

Бу жараёнда битирувчиларга янада қўлайлик яратиш мақсадида attestat.uzedu.uz электрон базаси ДТМ abitur.dtm.uz сайти билан интеграция қилинган.

Маълумот учун, жорий ўқув йилида мактабларни 390 мингдан ортиқ ўқувчилар битиради. Бугунги кунда битирувчиларнинг электрон маълумотлар базаси attestat.uzedu.uz сайтида 16 ёшга тўлган 122 мингдан ортиқ битирувчилар (31%) паспорт олмаган.

Ҳурматли ота-оналар, азиз битирувчи ёшлар!

Фарзандингизнинг конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда 16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларининг ўз вақтида паспорт (ID карта) олишини таъминлашингизни сўраймиз.

Мактаб маъмуриятидан эса битирувчиларнинг паспорт маълумотларини attestat.uzedu.uz сайтига киритиб, уларни келгусида олий таълим муассасаларига ҳужжатларини топширишда кўмаклашишга чақирамиз.

Эслатиб ўтамиз, 16 ёшга тўлган битирувчилар паспорт олишлари учун Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат этишлари мумкин.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Министерство народного образования просит выпускников школ, достигших 16-лет, вовремя получить паспорт (ID-карту)

Как вам известно, на сегодняшний день заявления на получение высшего образования принимаются онлайн путем через сайт Государственного центра тестирования abitur.dtm.uz. Абитуриентам больше не нужно мотаться по высшим учебным заведениям и стоять в длинных очередях.

Чтобы подать заявку онлайн, вам необходимо ввести паспортные данные (удостоверения личности) выпускника (Персональный идентификационный номер физического лица). В связи с чем выпускникам старше 16 лет необходимо своевременно получить свой паспорт (ID-карту).

При этом хотим сообщить, что в целях создания удобств выпускникам, электронная база данных attestat.uzedu.uz интегрирована с сайтом Государственного тестового центра abitur.dtm.uz.

Для информации, в этом учебном году школы страны закончат более 390 000 учащихся. На сегодняшний день более 122 тыс. выпускников (31%) старше 16 лет согласно электронной базы attestat.uzedu.uz не получили паспорта.

Уважаемые родители, дорогие выпускники!

Пользуясь конституционным правом вашего ребенка, мы просим выпускников школ старше 16 лет своевременно получить паспорт (удостоверение личности).

Администрациям школ необходимо вводить паспортные данные выпускников на сайте attestat.uzedu.uz и помочь им в дальнейшем при сдаче документов в высшие учебные заведения.

Следует напомнить, что выпускники старше 16 лет могут оформить паспорта в отделах миграции и гражданства МВД.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Умид ниҳоллари" спорт мусобақаларининг вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
#ЭСЛАТМА

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан ўқитувчи ва ўқувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган вилоятимизда етишиб чиққан академик, профессор номидаги ҳамда хорижий таълим муассасалари филиалларининг фан олимпиадалари 2021-2022-ўқув йилида ҳам давом этади.

Жорий йилнинг 23 апрел (шанба) куни Жалақудуқ туманидаги 1–умумтаълим мактабида тиббиёт фанлари доктори, профессор Иброҳимжон Асқаров номидаги кимё фан олимпиадаси вилоят бўлиб ўтади.

Мазкур олимпиада доирасида устоз Иброҳимжон Асқаров ва Камолиддин Ғопировлар иштирокида маҳорат дарслари ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Қишлоқдаги “Лувр”: Избосканнинг оддий мактабидаги бебаҳо экспонатларга эга музей

Андижон вилоятидаги оддий қишлоқ мактабларидан бирида бетакрор тарих музейи бор. Музей билан танишар эканмиз, унинг экспонатларга бойлиги, бу экспонатларнинг ёши ва географиясидан ҳайратга тушдик.

👉 https://kun.uz/15103888

📹 👉 КЎРСАТУВНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Forwarded from IT ta'lim Andijon
Мактабларни рақамлаштириш чоралари кўрилмоқда

Андижон вилояти халқ таълими бошқармасининг Ахборот коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўлими бошлиғи А.Абдурахимов томонидан жорий йилнинг 19 апрел куни вилоятдаги барча шаҳар ва туман халқ таълими бўлимлари АКТ бўлими ҳодимлари учун таҳлилий-танқидий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда умумтаълим мактабларда ахборот технологияларини жорий қилиш, моддий техник базаси ва юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш, информатика ўқитувчиларини малакасини ошириш, Бир миллион дастурчи ва "Kundalik.com" платформаларида ишлаш юзасидан қилиниши керак бўлган вазифалар белгилаб берилди.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси тегишли вазирликлар, идоралар ва олий ўқув юртлари мутахассислари ҳамда республика мактаблари ва касб-ҳунар таълими муассасалари учун жорий йилнинг 21 апрель куни соат 13:00 да
Малайзиянинг Петронас технология университети
билан ҳамкорликда вебинар ташкил этмоқда.


Вебинарда қуйидаги линк орқали иштирок этишингиз мумкин: 👇 https://us02web.zoom.us/j/89678280029?pwd=OUN4OXh1bndkS3grZ2Q2dDNrOC9HZz09

Meeting ID: 896 7828 0029
Passcode: 184023

@elyurtumidifoundation
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таълим муассасаларида ўқувчларни ўзлаштириш иқтидорларига кўра академик синфларга ажратиш услуби доирасида ташкил этилган вилоят семинари

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
#ЭСЛАТМА

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг вилоят босқичи жорий йилнинг 21 апрел куни Андижон шаҳридаги 13-умумтаълим мактабида бўлиб ўтади.

Туман, шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланмани олган мактаб жамоаларига вилоят босқичида омад тилаб қоламиз.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОБОД_МАКТАБ_2022

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан эълон қилинган "ОБОД МАКТАБ 2022" лойиҳаси учун Андижон шаҳридаги 19-умумтаълим мактаби кўриниши

Андижон шаҳар халқ таълими бўлими матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Устозлар_ижоди

Андижон вилояти халқ таълими тизимида фаолият олиб борувчи бошланғич таълим йўналиши устозлари ижросида шоир Муҳаммад Юсуф таваллудининг 68 йиллигига бағишланган видеоролик
Forwarded from Ta'lim nazorati
Аттестацияда иштирок этган педагоглар диққатига!

Айни кунларда аттестациядан ўта олмаган айрим педагоглар томонидан ижтимоий тармоқлар орқали ҳамкасблари ўртасида юқори турувчи ташкилотларга кўпроқ ариза берилса, депутатларга, журналист ва блогерлар мурожаат қилинса, ижтимоий тармоқларда кўпроқ эътирозлар билдирилса, натижалар бекор бўлиб, балл қўшиб берилиши ёки қайта имтиҳон ўтказилиши мумкин дея хато тарғиботлар олиб борилмоқда.

Мазкур масала юзасидан Таълим инспекцияси қуйидагиларни маълум қилади:

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 сентябрдаги 572-сонли қарори билан тасдиқланган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низомда аттестация жараёнлари учун апелляция тартиби белгиланган.

Шунингдек, тест натижасидан норози бўлган педагоглар тестни якунлаган заҳоти махсус бланкни тўлдириб, айнан қайси саволларга эътирози борлигини ёзишлари ёки веб-сайт орқали мурожаат юборишлари, шунингдек, душанбадан жума кунига қадар соат 09.00дан 18.00га қадар +998 71 231-07-53 (ички рақам 1038 ёки 1011) рақамига мурожаат қилишлари мумкин.

Унга кўра, эътироз билдирган ҳар бир педагогнинг саволлар варақасида тестлар ушбу фан бўйича мустақил экспертлар томонидан ўрганиб чиқилиб хулоса берилади ва навбатма-навбат жавоб қайтарилади.

Биз эътирозлар бўйича устозларни тинглашга, мулоқот қилишга ва тестларда йўл қўйилган хатоларни кўрсатиб беришга тайёр эканлигимизни маълум қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этган педагогларга жараён натижалари бўйича салбий қарор қабул қилинмайди. Шунингдек, мазкур педагоглар куз ойларида ўтказиладиган синовларда иштирок этишлари мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм канали👇
https://t.iss.one/uztdi
Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг Андижон вилоят босқичига старт берилди

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати