Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
42.9K subscribers
28K photos
6.82K videos
109 files
10.7K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
Forwarded from ANDIJON_TRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ANDIJON AXBOROTI |"ENG YASHI ZUKKO KITOBXON" MILLIY GVARDIYA 11.04.2022 YIL

https://t.iss.one/Andijon_TRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда “ERIELL Group” ҳамкорлигида вилоятдаги имконияти чекланган болалар мактабларида ўтказилган "Биз-биргамиз" хайрия акцияси

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
Президентимиз томонидан таълимга бўлаётган эътибор барча рахбарларни бу сохада бўлаётган ислохотларга ўз хиссасини кўшишга чорламоқда.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдурахмановнинг топшириғига кўра, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи М.Нишанов ўзига бириктирилган Андижон шаҳридаги 37-ўрта мактабда эрталабки «Ритуал»да қатнашиб ўқувчи ва ўқитувчилар билан сухбатлашди. Таълим сифатини ошириш, давоматни яхшилаш, ўқувчилар орасида жиноятчиликни олдини олиш борасида олиб бориладиган ишлар режалаштириб олиниб, бундай учрашувлар мунтазам равишда ўтказишлик келишиб олинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ ДИРЕКТОРЛАРИ “ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБИ” ТАЖРИБАСИНИ ЎРГАНМОҚДА

Президентимиз раислигида ўтказилган таълим жараёнлари натижадорлигини оширишга бағишланган йиғилишда умумтаълим мактабларида хорижий илғор методларни қўллаш ва таълим жозибадорлигини оширишга қаратилган ташаббуслар илгари сурилди.

Ушбу ташаббуслар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 13 апрел куни вилоятимизнинг бир гуруҳ мактаб директорлари вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда “Президент мактаби” ҳамкорлигида ўтказилган тажриба алмашинувида иштирок этди.

Мазкур семинарда вилоятимиз педагоглари “Президент мактаб”ларида қўлланилаётган “Кембридж” ўқув-методи тўғрисида атрофлича билим-кўникмаларга эга бўлдилар.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОБОД_МАКТАБ_2022

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан эълон қилинган "ОБОД МАКТАБ 2022" лойиҳаси учун Булоқбоши туманидаги 11-санатория мактаби кўриниши

Булоқбоши тумани халқ таълими бўлими матбуот хизмати
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНЛАРИДА ЯНГИ ТАЖРИБАЛАР МУҲОКАМАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Президентимиз раислигида ўтказилган таълим жараёнлари натижадорлигига бағишланган кенгайтирилган йиғилишда педагоглар томонидан дарс машғулотларида илғор тажрибалардан фойдаланиш тўғрисида бир қатор ташаббуслар илгари сурилди.

Мазкур ташаббуслар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда вилоятдаги етакчи фан ўқитувчилари иштирокида вилоятдаги 16 та умумтаълим мактабларида тажриба тариқасида синфларда ўқуувчилар қобилиятларига қараб, гуруҳлаб таълим беришга доир янги лойиҳа устида ишланмоқда.

Хусусан жорий йилнинг 13 апрел куни ҳам вилоят халқ таълими бошқармасида бошқарма бошлиғи ҳамда етук фан ўқитувчилари иштирокида мазкур тажрибанинг амалга ошириш механизми ва истиқболлари тўғрисида ўзаро фикр алмашилди.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати