Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
43.1K subscribers
28K photos
6.82K videos
109 files
10.6K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4805, ПҚ-4851, ПҚ-5032-сонли қарорлари асосида ўқувчи-ёшларнинг кимё-биология, физика ва ахборот-технологиялари фанларига қизиқишларини янада ошириш ҳамда муносиб рағбатлантириш мақсадида Андижон давлат университети ва Андижон вилояти халқ таълими бошқармалари ўзаро ҳамкорлигида «Университет олимпиадаси» ташкил этилади.

Мазкур олимпиада кимё, биология, физика ва ахборот-технологиялари йўналишларида уч босқичда ўтказилади.

Эслатма: Олимпиадада иштирок этиш истагини билдирган 11-синф битирувчилари olimpiada.adu.uz платформасидан 15 апрелга қадар ўтишлари талаб этилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ТУМАН ҲОКИМИ 21-МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ.

Хўжаобод туман ҳокими Ўткирбек Шукуров ўтказилган давра суҳбатида 11-синф битирувчилари билан бирма бир танишиб, уларнинг келажакдаги режалари ҳақида гаплашди.

Ўқувчилар ўзларининг келгусидаги режалари, мактабни битириб қайси олий ўқув юртига имтиҳон топшириш тўғрисидаги ниятларини, танлаган касби ҳақидаги орзуларини баён этишди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда туман ҳокими ўқувчиларга бугунги ислоҳотларнинг ҳақиқий давомчилари бўлишлари лозимлиги, бу мақсадларга эришиш учун эса албатта ўқувчилар кучли билимга эга бўлиши, юксак одоб-ахлоқ, тарбия билан камолга етиши зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Хўжаобод тумани хокимлиги матбуот хизмати.
Telegram | Facebook | YouTube
Forwarded from ANDIJON_TRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ANDIJON AXBOROTI |"ENG YASHI ZUKKO KITOBXON" MILLIY GVARDIYA 11.04.2022 YIL

https://t.iss.one/Andijon_TRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда “ERIELL Group” ҳамкорлигида вилоятдаги имконияти чекланган болалар мактабларида ўтказилган "Биз-биргамиз" хайрия акцияси

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
Президентимиз томонидан таълимга бўлаётган эътибор барча рахбарларни бу сохада бўлаётган ислохотларга ўз хиссасини кўшишга чорламоқда.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдурахмановнинг топшириғига кўра, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи М.Нишанов ўзига бириктирилган Андижон шаҳридаги 37-ўрта мактабда эрталабки «Ритуал»да қатнашиб ўқувчи ва ўқитувчилар билан сухбатлашди. Таълим сифатини ошириш, давоматни яхшилаш, ўқувчилар орасида жиноятчиликни олдини олиш борасида олиб бориладиган ишлар режалаштириб олиниб, бундай учрашувлар мунтазам равишда ўтказишлик келишиб олинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ ДИРЕКТОРЛАРИ “ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБИ” ТАЖРИБАСИНИ ЎРГАНМОҚДА

Президентимиз раислигида ўтказилган таълим жараёнлари натижадорлигини оширишга бағишланган йиғилишда умумтаълим мактабларида хорижий илғор методларни қўллаш ва таълим жозибадорлигини оширишга қаратилган ташаббуслар илгари сурилди.

Ушбу ташаббуслар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 13 апрел куни вилоятимизнинг бир гуруҳ мактаб директорлари вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда “Президент мактаби” ҳамкорлигида ўтказилган тажриба алмашинувида иштирок этди.

Мазкур семинарда вилоятимиз педагоглари “Президент мактаб”ларида қўлланилаётган “Кембридж” ўқув-методи тўғрисида атрофлича билим-кўникмаларга эга бўлдилар.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати