Forwarded from Baxtiyor Saidov
Азиз юртдошлар,
Сизларни она заминимизнинг уйғониш, янгиланиш ва яшариш фасли баҳор, меҳр-мурувват тимсоли бўлмиш Наврўз айёми билан самимий муборакбод этаман.
Тинчлик ва эзгулик рамзи ҳисобланмиш бу айём халқимизнинг азалий байрами сифатида ҳар йили катта шодиёна билан нишонланиши бежиз эмас, албатта. Кеча ва кундуз тенглашган кун 21 март - асрлар оша миллатимизнинг бетакрор қадрият ва анъаналарини ўзида мужассам этиб, ўзаро меҳр-оқибат ва саховат, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаб келмоқда.
Шоир ва мутафаккир Алишер Навоий бобомиз "Ҳар тунинг қадр ўлубон, ҳар кунинг ўлсун Наврўз", дея ўз асарларида мадҳ этган. Дарҳақиқат, қадимдан ота-боболаримиз дала-даштларда Наврўз муносабати билан турли сайл, томоша, байрам тадбирлари ўтказиб, инсонлар ўртасида меҳр-оқибат туйғусини уйғотиб келган. Бу гўзал анъаналарга сумалак сайли, баҳру байт айтиш, кўпкари мусобақалари каби маросимларимиз уланиб кетиши байрамни янада жозибали ўтишига ўз ҳиссасини қўшган. Шу куни ёши улуғ, эътиборга муҳтож кишиларга ҳурмат кўрсатилиб, уларнинг ҳолидан хабар олиниши бугунга қадар аждодларимиздан бизга мерос бўлиб келмоқда.
Бугун мана шундай қадриятларимизга ҳамоҳанг тарзда ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик, бағрикенглик давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2022 йилни "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" деб номланиши амалга ошириладиган устувор вазифалар замирида ҳам энг аввало, инсон қадри, унинг манфаати ҳамма нарсадан устун эканлигига яққол мисол бўла олди.
Она заминимизга янги ниҳол, уруғ экиладиган Наврўз кунида инсонлар жамоа бўлиб ҳашарларда иштирок этган. Мана шу нозик ниҳолларни бугун мактабда билим олаётган мурғак ёшларга қиёслайман. Шундай экан, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида олиб борилаётган, инсон қадрини эъзозлаш, эл-юртимиз ҳаётининг обод ва фаровон бўлишига қаратилган улуғ мақсадлар, хусусан, мактаб таълимини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларингизда муваффақият тилайман.
Қадрли юртдошлар!
Барчангизни Ўзбекистонимизга кириб келган Шарқона янги йил билан яна бир бор муборакбод этаман!
Қалбларимиз шодлик ва қувончга тўлган мана шу қутлуғ лаҳзаларда хонадонингизни бахт, тинчлик-тотувлик тарк этмаслигини тилаб қоламан.
Наврўзи олам юртимизга тинчлик, омонлик, бахт-саодат, қут-барака олиб келсин!
НАВРЎЗИ ОЛАМ МУБОРАК БЎЛСИН!

#Туғилган_кун
Бугун Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи Файзулло Дадажонов ўз таваллуд айёмини нишонламоқдалар.
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси Файзулло Дадажоновга ёш авлод таълим-тарбиясига ва уларнинг келажакда ўз ўрниларини эгаллашларига кўмак кўрсатишдек, шарафли ва масъулиятли ишларида чексиз муваффақият тилайди.
Жонкуяр таълим хизматчиси сифатида узоқ йиллар самарали фаолият олиб боришларига тилакдошмиз!

Forwarded from Kun.uz | Расмий канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Калашников автоматини 5 сонияда соча оладиган андижонлик қиз
9-синф ўқувчиси Муштарий Калашников автоматини 5 сонияда соча олади. Нотўлиқ ҳолда сочиб йиғиши учун эса 18-20 сония кифоя. 16 ёшли қиз Ички ишлар вазирлиги қошидаги лицейга ўқишга киришга тайёрланмоқда.
👉 https://kun.uz/92499850
Kun.uz расмий канали

Forwarded from Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
👨👩👧👦 ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИНИ МАРОҚЛИ ЎТКАЗИШ УЧУН ОТА-ОНАЛАРГА ТАВСИЯЛАР:
🎬фарзандларингиз севимли фильмини улар билан бирга томоша қилинг;
🎡истироҳат боғларида сайр қилинг;
📸болалар билан фотосессия ўтказиб, болалаик дамларини тарихга муҳрланг;
🏓стол ўйинлари ва жисмоний ўйинларни биргаликда ўйнанг;
📖севимли асарларни биргаликда мутолаа қилинг;
🫕барча оила аъзолари билан биргаликда мазали ва фойдали таомлар тайёрланг,
🏛музейга бориб, болалар билимини бойитинг,
🎨биргаликда расм чизиб, бола онгини ривожлантиринг,
☀️табиат қўйнида ҳордиқ чиқаринг,
🥁бола қизиқишлари ҳақида суҳбатлашинг,
🎁кичик совғачалар билан болани рағбатлантиринг,
📚тарбиявий аҳамиятга эга эртак ва ривоятлар айтиб беринг,
💃бирга рақсга тушиб, кайфиятни кўтаринг,
🧩бошқотирмаларни биргаликда ечинг...
✅Халқ таълими вазирлигининг Фейсбук саҳифасидаги ушбу 👆тавсиялар остидаги изоҳларда ҳордиқ онларингиз акс этган фотосуратлар билан бўлишинг.

Forwarded from Андижон ВХТБ
🟩Andijon viloyati chet tillar o'qituvchilari uchun ajoyib yangilik!!!
🔰Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Xorijiy Tillarni o'rganishni ommalashtirish agentligi Andijon viloyat vakilligi tashabbusi bilan ilk marotaba Andijon shahrida 25-mart kuni TKT(Teachers Knowledge Test) imtihonlari o'tkaziladi. TKT imtihonini muvaffaqiyatli topshirgan nomzodlar:
✅Xalqaro miqyosda tan olinuvchi sertifikatga;
✅50 foiz miqdorida qo‘shimcha ustama haqiga
ega bo'ladilar.
🕐Shoshiling joylar soni chegaralangan!!!
🗒Imtihon sanasi: 25-mart, 2022-yil.
🕰Imtihon boshlanish vaqti: 9:30
☎️Murojaat uchun telefonlar:
📱+99899 597 01 06 yoki +99897 5827370
Ro'yhatdan o'tish uchun havola:
Module 1
Module 2
Module 3
yoki exams.innovativecentre.org

Forwarded from Andijon | Kun.uz
Andijonda akademik Toshmuhammad Sarimsoqov xotirasiga bag‘ishlangan fan olimpiadasi bo‘lib o‘tdi
Shahrixon tumanidagi 18-umumta’lim maktabida akademik Toshmuhammad Sarimsoqov xotirasiga bag‘ishlangan matematika fan olimpiadasi bo‘lib o‘tdi.
Ushbu olimpiadaning viloyat bosqichida 150 nafar yosh matematik o‘zaro bellashdi.
Yakuniy natijalarga ko‘ra, g‘oliblikni qo‘lga kiritgan 9 nafar iqtidorli o‘quvchi diplom va qimmatbaho sovg‘alar bilan taqdirlandi.
➡️ Andijon xabarlari

Forwarded from ANDIJON_TRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ANDIJON AXBOROTI |SHAHRIXON TUMANI. YANGI MAKTAB OCHILISHI 21.03.2022 YIL
https://t.iss.one/Andijon_TRK
https://t.iss.one/Andijon_TRK
Forwarded from ANDIJON_TRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ANDIJON AXBOROTI |ANDIJON SHAHRI 11- MAKTAB. NAVRO'Z BAYRAMI 22.03.2022 YIL
https://t.iss.one/Andijon_TRK
https://t.iss.one/Andijon_TRK
Forwarded from ANDIJON_TRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Sardor Raximboyev
#Ҳисоблаш_методикаси
"Замонавий мактаб"ларга қўйиладиган талабларнинг биринчи бўлими бўлган "Академик натижалар" мезонларининг ҳисоблаш методикаларини эслатиб ўтамиз (жами - 170 балл):
1.1. Умумтаълим муассасаси ўқувчиларининг республика фан олимпиадаларида қўлга киритган ютуқлари (20 балл)
1.2. Умумтаълим муассасаси ўқувчиларининг халқаро фан олимпиадаларида қўлга киритган ютуқлари (25 балл)
1.3. Умумтаълим муассасаси битирувчиларининг республика олий таълим муассасасига кириш имтиҳонидаги натижалари (25 балл)
1.4. Умумтаълим муассасаси битирувчиларининг таълимнинг кейинги босқичи билан қамраб олинганлиги ҳамда бандлиги таъминланганлиги (100 балл)
Telegram|Facebook|Instagram|Youtube

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Шавкат Мирзиёев биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумида нутқ сўзламоқда.
Давлатимиз раҳбари форумнинг барча иштирокчиларини самимий қутлади.
“Ўзбекистон замини кўп асрлар давомида дунёнинг турли минтақаларидаги савдогар, ишбилармон ва тадбиркорлар эътиборини ўзига тортиб келган.
Буюк ипак йўлининг марказида жойлашган юртимиз қадимдан Осиё, Европа ва Африка қитъаларининг карвон йўллари туташган ҳудуд сифатида машҳур бўлган.
Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Византия, Миср каби мамлакатларда шаклланган цивилизация ва маданият намуналари айнан қадимги Мовароуннаҳр, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида учрашиб, бир-бирини ўзаро бойитиб келган.
Бунинг натижасида 3 минг йиллик давлатчилик тарихига эга мамлакатимиз узоқ давр мобайнида дунёнинг савдо, иқтисод, илм-фан, маданият ва санъат юксак равнақ топган марказларидан бири бўлиб хизмат қилган”, деди Президент.

Forwarded from Bilimni baholash agentligi
Fan olimpiadasining respublika bosqichi uchun namunaviy test topshiriqlari
🔰 Ma’lumki, har yili iqtidorli o‘quvchilar o‘rtasida fan olimpiadalari tashkil etiladi va asosiy olimpiadalarning to‘rtinchi bosqichi uchun test topshiriqlari Davlat test markazi tomonidan tayyorlanadi.
🖥 Asosiy fan olimpiadalarining to‘rtinchi (respublika) bosqichini yuqori saviyada tashkil etish va o‘quvchilarning asosiy fan olimpiadalariga yanada yaxshi tayyorlanishlari uchun Davlat test markazining rasmiy veb-saytiga namunaviy test topshiriqlari joylashtirildi.
👨🏻💻 Namunaviy test topshiriqlari bilan https://dtm.uz/page/olimpiada havolasi orqali kerakli fanni tanlagan holda tanishish mumkin.
O‘ylaymizki, namunaviy test topshiriqlari o‘quvchilarning asosiy fan olimpiadalariga tayyorgarlik ko‘rishlarida yordam beradi.
Davlat test markazining rasmiy sahifalari:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Forwarded from Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
КЕГЕЙЛИДА БИТИРУВЧИЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА «АНДИЖОН ТАЖРИБАСИ» ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА
Хабарингиз бор, Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда Кегейли туманлари ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан бир қатор андижонлик таълим фидойилари Кегейли туманида бўлиб турибди.
Жорий йилнинг 24 март куни Кегейли туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаблари директорлари ва Андижон вилоятининг илғор вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи томонидан Кегейли туманида ҳам мактаб битирувчиларини бандлигини таъминлаш бўйича «Андижон тажрибаси»ни тадбиқ этиш юзасидан фикрлар билдирилиб, андижонлик педагоглар томонидан ушбу йўналиш асосида битирувчиларни хоҳиш истакларини аниқлашга доир сўровномалар олиниши, натижаларга кўра йўл харита ишлаб чиқилиши ва бу синовдан ўтган тажрибалар кегейлилик 11-синф битирувчилар бандлигини таъминлашда катта хисса қўшиши таъкидланди.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok

ТУМАН (ШАҲАР) ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИ МУДИРЛАРИНИНГ ПЕДАГОГИК ЖАМОАЛАР БИЛАН МУЛОҚОТЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА
Хабарингиз бор, вилоят халқ таълими тизимида таътил давридан оқилона фойдаланиш, III чорак якунларини таҳлил этиш, ўқув йилининг оҳирги чорагига муносиб тайёргарлик кўриш, ўқувчилар ўртасида мактаблардаги ички тартиб қоидаларига риоя этишни кенг тарғиб этиш мақсадида вилоятнинг барча туман (шаҳар)лари секторларида халқ таълими бўлими мудирлари иштирокида мулоқотлар ўтказилиши режалаштирилган.
Жорий йилнинг 24 март куни Булоқбоши ва Балиқчи туманлари халқ таълими бўлими мудирлари томонидан секторлар кесимида мактаб раҳбарлари, илғор педагоглар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида очиқ мулоқотлар ташкил этилди.
Очиқ мулоқотда таълим фаоллари томонидан таълим жозибадорлигини ошириш, битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичини янада яхшилаш ва бандлигини таъминлашга доир туркум масалаларда таклифлар илгари сурилди.
Очиқ мулоқотлар давом этмоқда...