Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
43K subscribers
28K photos
6.82K videos
109 files
10.7K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
Аттестациядан ўтиш учун неча балл тўплаш керак?
👉 https://idum.uz/uz/archives/15721

Сколько баллов нужно набрать, чтобы пройти аттестацию?
👉 https://idum.uz/ru/archives/15721

«Таълим/Образование» саҳифалари👇
Telegram | Веб сайт | Youtube
“Янги фикр” республика иншолар танловининг ғолиблари аниқланди

Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан Республика таълим маркази томонидан жорий йилнинг 7–11 февраль кунлари “Янги фикр” Республика иншолар танлови ўтказилди.

Танловда бутун Республика бўйлаб жами 28 055 нафар ўқувчи иштирок этди.

Иншоларни баҳолаш ва саралаш жараёни уч: туман (шаҳар), вилоят ва республика босқичида ўтказилди.

10 нафар мутахассис, жамоатчилик вакиллари ва амалиётчи ўқитувчилардан иборат ҳакамлар ҳайъати ёзма ишларни холис кўриб чиқди ва муносиб баҳолади. Танлов низомига кўра 6-11-синфлар бўйича, ҳар бир синф кесимида уч нафардан (1-2-3-ўрин) ғолиб аниқланди.

🔰6-синфлар ўртасида:

👉1-ўрин Тошкент вилояти, Паркент тумани, 26-мактаб ўқувчиси Гулсанам Азимова,

👉2-ўрин Навоий вилояти, Кармана тумани, 22-мактаб ўқувчиси Шаҳноза Ботирова,

👉3-ўрин Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, М.Улуғбек мактаби ўқувчиси Жаҳонгир Маманазаров.

🔰7-синфлар ўртасида:

👉1-ўрин Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани 2-мактаб ўқувчиси Дилшода Маҳмуджонова,

👉2-ўрин Тошкент шаҳри, 35-мактаб ўқувчиси Мухлиса Аҳмедова,

👉3-ўрин Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани, 66-мактаб ўқувчиси Зияда Бахтиярова.

🔰8-синфлар ўртасида:

👉1-ўрин Хоразм вилояти, Ҳазорасп, тумани 2-мактаб ўқувчиси Ўғилжон Бахтиёрова,

👉2-ўрин Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, 5-ИДУМ ўқувчиси Хадича Ҳожимуродова,

👉3-ўрин Навоий вилояти, Кармана тумани, 10-мактаб ўқувчиси Шаҳноза Эргашева.

🔰9-синфлар ўртасида:

👉1-ўрин Навоий вилояти, Навоий шаҳри, 12-ИДУМ ўқувчиси Суҳробжон Жўрабоев,

👉2-ўрин Тошкент шаҳри, 303-ИДУМ ўқувчиси Шаҳзодабону Рўзиева,

👉3-ўрин Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, 1-ИДУМ ўқувчиси Дилноза Рўзиқулова.

🔰10-синфлар ўртасида:

👉1-ўрин Наманган вилояти, Мингбулоқ тумани, 13-ИДИМ ўқувчиси Аҳмаджон Ғофуржонов,

👉2-ўрин Хоразм вилояти, Урганч тумани, 47-ИДУМ ўқувчиси Барчиной Рўзметова,

👉3-ўрин Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани, “Lucky children” НТМ ўқувчиси Диёра Саматова.

🔰11-синфлар ўртасида:

👉1-ўрин Навоий вилояти, Навоий шаҳри, 11-мактаб ўқувчиси Рушана Аҳмедова,

👉2-ўрин Андижон вилояти, Шаҳриҳон тумани, 2-ИДУМ ўқувчиси Нозимжон Сайдолимов,

👉3-ўрин Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, 18-мактаб ўқувчиси Бекжон Ҳақназаров.


БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3vNPvGJ


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Педагоглар_аттестацияси

⚡️Эслатма!

2022 йил январь-июнь ойларида ўтказилдиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун мурожаат юбориш жараёнлари январь-февраль ойларида амалга оширилди ҳамда мурожаат юбориш 1 март куни тўхтатилди.

1 мартга қадар
мурожаат юбориб, мурожаати ишчи гуруҳлари томонидан ўрганиш жараёнларида камчиликлар аниқланиб "Рад этилган" педагоглар, ўз мурожаатларидаги камчиликларни тўғрилаган ҳолда, шахсий кабинетлари орқали"таҳрирлаб қайта юбориш"лари мумкин.

Шунингдек, 1 мартга қадар навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш учун мурожаат юбориб, тўлов қилишга улгурмаган педагоглар ҳам тўлов қилишлари мумкин.

Шу билан биргаликда, онлайн-репетициялар давомида аниқланган камчиликлар (фанлари алмашиб қолган ёки иш жойлари ўзгарган ва ҳ.к.з) ни тўғрилаш бўйича 10 мартга (шу куни ҳам) қадар вилоятдаги ишчи гуруҳларига, яъни Таълим инспекциясининг ҳудудий бўлимларига ёзма равишда мурожаат қилишлари мумкин.
манба

«Таълим/Образование» саҳифалари👇
Telegram | Веб сайт | Youtube
Forwarded from IT taʼlim
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Qizlaringiz ta'limi uchun pul tiking va ular dunyoni o'zgartiradilar

Qiz bola — bo‘lg‘usi oila bekasi, kelajagimiz egasidir. Bugun biz ularga qanday ta’lim-tarbiya bersak, ertaga ular yangi avlodimizga shunday tarbiya beradi.

©️Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning Xalqaro xotin-qizlar kuniga bagʻishlangan tantanali marosimdagi nutqidan

Kanalga obuna bo'lish:
👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
ОҚТEПАДАГИ МАКТАБ ТАЪМИРЛАНИБ, ЯНГИ СПОРТ АРEНАСИ ОЧИЛДИ...

Андижон вилояти ҳокими ташаббуси билан Балиқчи тумани Оқтепа маҳалласида жойлашган 49-умумтаълим мактаби жорий таъмирдан чиқарилиб, янгича қиёфа касб этди. Барча синфхоналари замон талабларига мос равишда жиҳозланди. Мактабда таъмирлаш ишларидан ташқари ўқувчилар ва маҳалладаги уюшмаган ёшлар учун янги спорт аренаси қад ростлади.

Ушбу замонавий кўринишдаги мактаб биноси ҳамда спорт майдонининг очилиш маросимида туман ҳокими Жасурбек Абдурайимов ва маҳалла оқсоқоллари, мактабнинг ўқувчилари ҳамда устозлар иштирок этди. Жараёнда йиғилганлар устозларга юрт келажаги бўлган ёшларга таълим ва тарбия беришларида куч-қувват тилаб, дуога қўл очдилар. Юртимиз тинч, маҳалламиз янада обод бўлсин!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

⚡️Айни пайтда Избоскан туман халқ таълими бўлими мудири А.Абдукаримов Жузим боғдаги 21-мактабга китоблар ҳамда спорт жихозларини бермоқда.

t.iss.one/Izboskanpress
#Тайинлов
Халқ таълими вазирлигининг тегишли буйруғига асосан жорий йилнинг 10 март кунидан Андижон шаҳар халқ таълими бўлими мудири лавозимига Абдураҳмонова Наргиза Сулеймановна тайинланди.

Н.Абдураҳмонова тайинловга қадар Андижон шаҳридаги 13-умумтаълим мактаби директори вазифасида ишлаб келаётган эди.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси Наргиза Сулеймановнага ёш авлодга таълим-тарбия бериш соҳасидаги келгуси фаолиятида улкан зафарлар ёр бўлишини тилаб қолади.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Избоскан туманидаги 27-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Муштарий Шерматова АК-74 (Калашников автомати) автоматини бўшатиш машқини 5 секундда бажарди.
#Янгилик
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан умумтаълим мактаблари битирувчиларини олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари янада яхшилаш ва ўртача балларни кўтариш мақсадида март ойи – “Ўқув марказлари билан ҳамкорлик ойлиги" этиб белгиланди.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
#Янгилик
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан вилоятдаги таълим муассасаларини янада обод этиш, мактабларга манзарали, мевали дарахтлар ва экинлар экиш ишларини жадаллаштириш, мактабларда табиат манзараларини янада кўпайтириш мақсадида “Обод мактаб 2022” кўрик-танлови эълон қилинади.

Кўрик-танлов шартлари ва низоми бўйича батафсил маълумот берилади.
Forwarded from LPA-Language promoting for Andijhan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фотофакт

Андижондаги мактаблардан биридаги ўқувчиларнинг кўринишига баҳо беринг

Суратда Андижон вилояти Андижон туманидаги 3-мактаб 5-"Б" синф ўқувчиларининг Синф соати дарси акс этган. Дарслари Ватанимиз мадҳияси билан бошланади.