Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
42.8K subscribers
28.1K photos
6.82K videos
109 files
10.7K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ ХЎЖАОБОД ТУМАНИДАГИ МАХСУС МАКТАБЛАРНИ КЎЗДАН КЕЧИРДИ

Хабарингиз бор, Халқ таълими вазирлиги томонидан юртимиз эгалари бўлмиш ёшларга имкониятидан қатъий-назар сифатли таълим бериш йўлида бир қатор ташаббуслар илгари сурилмоқда.

Жорий йилнинг 4 март куни Халқ таълими вазири ўринбосари Вахобжон Ражабов имконияти чекланган болалар таълимини сифат жиҳатдан янада такомиллаштириш ва уларга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида янгича кўриниш касб этаётган Хўжаобод туманидаги 17-кар болалар давлат таълим муассасаси ва Заиф эшитувчи болалар мактаб интернатларида бўлиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди.

Вазир ўринбосари томонидан мазкур таълим муассаларини нафақат янгича кўринишида, балки улардаги жиҳозлаш ишларида ҳам ўқувчи-ёшларга янада қулайликлар яратиш борасида керакли кўрсатма ва тавсиялар бериб ўтилди.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
РЕСПУБЛИКА ФАН ОЛИМПИАДАСИ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ

Хабарингиз бор, 24-28 февраль куни Андижон туманидаги 43-умумтаълим мактабида Республика фан олимпиадасининг Андижон вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур олимпиадада туман (шаҳар) босқичларида ғолибликни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланма олган 1 минг 340 нафар иқтидорли ўқувчилар 8 та фанлар кесимида ўзаро беллашдилар.

Жорий йилнинг 4 март куни вилоят халқ таълими бошқармасида ушбу фан олимпиаданинг вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган 72 нафар билимдон ўқувчиларни муносиб рағбатлантириш мақсадида тақдирлаш маросими ташкил этилди.

Тақдирлаш маросимида бошқарма бошлиғи томонидан ёш авлодни билимли ва баркамол қилиб тарбиялаш йўлида уларни муносиб рағбатлантириш мақсадида фан олимпиадаларида фахрли ўринлар соҳибларига алоҳида пул мукофотларининг таъсис этилганлиги ҳам келажагимиз эгаларига мотивация бўлиб хизмат қилиши зарур эканлиги таъкидланди,
Хабарингиз бор, Халқ таълими вазири ўринбосари Вахобжон Ражабов Андижон вилоятидаги таълим муассасаларини атрофлича кўздан кечириш мақсадида вилоятимиздаги таълим муассасаларида бўлмоқда.

Жорий йилнинг 4 март куни вазир ўринбосари Асака туманидаги 16-кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернатида бўлиб, муассаса тарбияланувчиларига яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Қайд этиш жоизки ушбу таълим муассасаси тарбияланувчилари кўзи ожиз болалар футбол жамоаси, театр труппаси ва ўз мусиқий ансамблига эга бўлиб вилоят тадбирларида фаол иштирок этадилар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АСОСИЙ ФАН ОЛИМПИАДАЛАРИНИНГ III (ВИЛОЯТ) БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
Forwarded from KHISO olimpiada
“Ulugʻbek izdoshlari” olimpiadasining oxirgi saralash bosqichi!

▪️Olimpiada Innovatsion rivojlanishi vazirligi, Innovatsiyalar Milliy ofisi, Yoshlar akademiyasi va KHISO olimpiada maktabi hamkorligida matematika, fizika, kimyo va biologiya fanlaridan o‘tkaziladi.

2-mavsumning 5-bosqichi 5-6-mart kunlari www.khiso.uz onlayn olimpiadalar platformasida oʻtkaziladi.

📲 Olimpiadaga @khiso_uz1_bot orqali roʻyxatdan oʻtish shart!

📌 Qatnashish mutlaqo bepul!

💡
Olimpiada haqida batafsil: 👉🏻 bit.ly/32BGxQN

⚠️
Saytdan foydalanish bo‘yicha yo‘riqnoma bilan tanishing.

Olimpiadaning rasmiy kanali: 👉🏻 @mu627
Forwarded from ANDIJON_TRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ANDIJON AXBOROTI |QORG‘ONTEPA TUMANI. O‘QUV SEMINAR 04.03.2022 YIL

https://t.iss.one/Andijon_TRK
РEСПУБЛИКА ФАН ОЛИМПИАДАСИ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ

Хабарингиз бор, 24-28 февраль куни Андижон туманидаги 43-умумтаълим мактабида Республика фан олимпиадасининг Андижон вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур олимпиадада туман (шаҳар) босқичларида ғолибликни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланма олган 1 минг 340 нафар иқтидорли ўқувчилар 8 та фанлар кесимида ўзаро беллашдилар.

Жорий йилнинг 4 март куни вилоят халқ таълими бошқармасида ушбу фан олимпиаданинг вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган 72 нафар билимдон ўқувчиларни муносиб рағбатлантириш мақсадида тақдирлаш маросими ташкил этилди.

Тақдирлаш маросимида бошқарма бошлиғи томонидан ёш авлодни билимли ва баркамол қилиб тарбиялаш йўлида уларни муносиб рағбатлантириш мақсадида фан олимпиадаларида фахрли ўринлар соҳибларига алоҳида пул мукофотларининг таъсис этилганлиги ҳам келажагимиз эгаларига мотивация бўлиб хизмат қилиши зарур эканлиги таъкидланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok