Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
43.9K subscribers
27.9K photos
6.81K videos
109 files
10.6K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
Forwarded from KHISO olimpiada
Fevral - Matematika va informatika fan oyligi munosabati bilan onlayn olimpiadalar marafoni!

Respublika ta'lim markazi va KHISO olimpiada maktabi hamkorligida navbatdagi olimpiada!

🔰 Olimpiada 5-6 fevral kunlari soat 12:00 dan 21:00 gacha www.khiso.uz saytida o‘quvchilar, talabalar va o‘qituvchilar uchun o‘tkaziladi:

5-fevral: 9-11 sinf o‘quvchilari, talabalar hamda o‘qituvchilar uchun Matematika va Informatika;
6-fevral: 1-8 sinf o‘quvchilari uchun Matematika va Informatika;

📝 Ro‘yxatdan o‘tish @khiso_uz_bot orqali amalga oshiriladi.

📌 Olimpiada ishtirok etish mutlaqo bepul!

▫️ Olimpiadaning barcha ishtirokchilari sertifikat
bilan taqdirlanadi.

🎁 G‘oliblar esa quyidagicha taqdirlanadi:

👩🏻‍🏫O‘qituvchilar
va talabalar kitoblar jamlanmasi bilan.

👨🏻‍💻 O‘quvchilar esa 100.000 so‘mgacha vaucherlar bilan

⚠️ Saytdan foydalanish haqidagi yo‘riqnoma bilan batafsil tanishib oling: 👉 YO‘RIQNOMA
Жорий йилнинг 5 февраль куни ижтимоий тармоқларда Хўжаобод тумани халқ таълими бўлими мудири тўғрисида тарқалган видеохабарлар Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан назоратга олинди ва ўрганилмоқда.

Ўрганиш натижалари якунларига кўра тўла маълумот тақдим этилишини маълум қилган ҳолда вазият тўлиқ ойдинлашгунга қадар шахсга нисбатан турли талқинларни илгари сурмаслигингизни сўраб қоламиз.
АСАКАЛИК ЎҚУВЧИЛАР АНДИЖОН БЎЙЛАБ САЙР ЭТДИ...

Андижон вилояти ҳокими Шухратбек Абдураҳмонов ташаббуси билан ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш мақсадида Асака тумани “Унгут” маҳалла фуқаролар йиғини ўрамидаги 38-умумтаълим мактабининг 100 нафар илғор ўқувчиларининг Андижон бўйлаб саёҳати ташкил этилди.

Дастлаб, вилоят тарих музейидаги асори-атиқалар билан танишган ўқувчилар, вилоятдаги ягона муз-саройда мароқли ҳордиқ чиқардилар ва ёшларнинг талаб-истакларига кўра “Хайвонот боғ”ларига уюштирилган саёҳатлар ўқувчиларда она табиатга бўлган меҳрни уйғотиш билан бир қаторда ватанпарварлик руҳини шаклланишига ҳам хизмат қилиб, бир олам таъсуротларга эга бўлишларига замин яратди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан мана шундай саёҳатлар давомли ташкил этилиши режалаштирилган...
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
⚡️Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича Миллий кенгаш ташкил этилади

Кенгаш раиси Шавкат Мирзиёев, Кенгаш раиси ўринбосари эса Абдулла Арипов.

"Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 февралдаги Ф-22 сонли фармойиши қабул қилинди.

Ушбу фармойишга биноан, халқ таълими тизимини янада ривожлантириш, соҳага доир янги ташаббусларни илгари суриш, таълим ва тарбия сифатига бевосита ва билвосита таъсир қилиши мумкин бўлган масалаларни ҳал қилиш мақсадида Миллий кенгаш ташкил этилади. Кенгаш раиси сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов эса Кенгаш раиси ўринбосари этиб белгиланди.

Ушбу фармойишнинг тўлиқ тафсилоти www.uza.uz сайтида эълон қилинади.

Каналга уланиш:
@uzauz
#Туғилган_кун
Бугун Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси таълим муассасаларида хавфсизлик ва болалар соғлигини таъминлаш, соғлом овқатланишни ташкил этиш шуъбаси мудири Музаффаржон Араббоев ўз таваллуд айёмини нишонламоқдалар.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси Музаффар Ўктамовичга ёш авлод таълим-тарбиясига ва уларнинг келажакда ўз ўринларини эгаллашларига кўмак кўрсатишдек, шарафли ва масъулиятли ишларида чексиз муваффақият тилайди.
#Туғилган_кун
Бугун Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Низомиддин Ғиясидинов ўз таваллуд айёмини нишонламоқдалар.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси меҳнат жамоаси Низомиддин Шарохиддиновичга ёш авлод таълим-тарбиясига ва уларнинг келажакда ўз ўринларини эгаллашларига кўмак кўрсатишдек, шарафли ва масъулиятли ишларида чексиз муваффақият тилайди.
#ЯНГИЛИК
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан ёш авлодни миллий қадриятлар руҳида соғлом турмуш тарзига риоя этган ҳолда тарбиялаш мақсадида жорий йилнинг 7-13 февраль ҳафталиги “Миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари ҳафталиги” деб эълон қилинади.

Вилоятдаги барча умумтаълим мактабларида “Қараптеп” (ланка), "Кўз боғлар”, "Ким олади-ё”, "Оқ теракми - кўк терак” ва "Арқон тортишув” каби миллий ўйинлардан иборат спорт мусобақалари ўтказилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АСАКАЛИК ЎҚУВЧИЛАР АНДИЖОН БЎЙЛАБ САЙР ЭТДИ...

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
#НАТИЖА

Андижон вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли Андижон туманидаги 10-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати 11-синф битирувчиларидан 7 нафари халқаро чет тилларини ўзлаштириш бўйича IELTS сертификатини қўлга киритдилар.
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан битирувчиларни олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичларини янада яхшилаш мақсадида жорий йилнинг 7-февраль санасидан 7-мартига қадар “Битирувчиларнинг олий таълим муассасаларини танлаш ойлиги” деб эълон қилинади.

Мазкур ойлик доирасида битирувчиларнинг билим даражаларини аниқлаш, салоҳиятлари ва қизиқишларидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаларига йўналтириш мақсадида репетицион тест-синовларини ташкил этиш режалаштирилган.
Forwarded from Laylo Rustamova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Челлендж_давом_этади

Ўқитувчиларимиздан яна бир оригинал ижро👏👏

Бухоролик ўқитувчилар андижонлик ҳамкасбларининг челленджини давом эттирди

Жозибали рақс Бухоро шаҳридаги 39-Ихтисослашган Давлат умумтаълим мактаби ўқитувчилар жамоаси томонидан ижро этилган.

Рақсни мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Лира Минибаева саҳналаштирган. Бухоро вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизматининг хабар беришича, Лира нафақат моҳир чет тили ўқитувчиси, балки санъатнинг рақс соҳасида ҳам яхшигина иқтидорга эга.

У “Life Style” номли замонавий рақс гуруҳини ташкил этиб, ёш авлодни санъатга бўлган қизиқиш ва меҳрини ошириш йўлида тинмай изланишлар олиб бормоқда.

Мазкур жамоа “Евроосиё” кўп жанрли болалар ижодкорлигини ривожлантириш 3-халқаро фестивал-танловида иштирок этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Лира Минибаева “Йил аёли” танловининг вилоят босқичида иштирок этиб, ғолиблар қаторидан ҳам ўрин олган.

#Cоғлом_ҳаёт_учун
#Спорт_ва_рақс
#Туғилган_кун
Бугун Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғининг аҳборот масалалари бўйича маслаҳатчиси, матбуот котиби Умархўжа Мадаминов ўз таваллуд айёмларини нишонламоқда. Андижон вилояти халқ таълими жамоаси чин юракдан ушбу айём билан табриклаган ҳолда Умархўжа Мадаминовнинг порлоқ келажакдаги ишларига улкан муваффақиятлар тилаб қолади.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати.