Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
35.6K subscribers
28.4K photos
6.92K videos
109 files
10.8K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Andijon viloyatining barcha shahar va tumanlaridagi maktablarda bolalarga yo‘l harakati qoidalarini chuqurroq o‘rgatish maqsadida namunaviy "yo‘l harakati qoidalari" maxsus sinf xonalari tashkil etilib, bolalar bilan haftaning xar juma kuni "yo‘l harakati xavfsizligi targ‘ibot kuni" tadbirlari o‘tkazilmoqda.

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Умумтаълим мактабларининг озода ва ободлигини таъминлаш мақсадида йўлга қўйилган “Эко-Чист” лойиҳаси
Октябрь ойи она-тили ва адабиёти фан ойлиги доирасида 2021 йил 16 октябрь куни Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан Андижон шаҳридаги 1-умумтаълим мактабида "Ўзбек тили фанини ўқитилишида инновацион таълим тизимини ривожлантириш" бўйича вилоят семинари бўлиб ўтди.

Семинарда туман (шаҳар) халқ таълими бўлими она-тили ва адабиёти фан методистлари ҳамда вилоятнинг илғор филологлари иштирок этди.
ОЛТИНКЎЛДАГИ 28-ДИМИДА СПОРТ МАЖМУАСИ БУНЁД ЭТИЛДИ

Вилоят ҳокимининг топшириғига асосан Олтинкўл туманидаги 28 - давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатида мини стадион қуриб битказилди. Мазкур иншоотнинг очилиш маросимида сектор раҳбарлари, нуронийлар ҳамда таълим даргоҳи жамоаси иштирок этди.
Жараёнда Олтинкўл туман ҳокими И.Матрўзиев мамлакатимиз ёшларининг спорт соҳасида эришаётган натижалари бу каби эътибор самараси эканлигини таъкидлади. Қисқа давр ичида бунёд этилган ушбу спорт иншоот 550 миллион сўм маблағ эвазига қад кўтарди. Тадбир якунида мактаб ижодий жамоасининг бадиий чиқишлари намойиш этилиб, ўқувчи ёшлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мактабларда инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби белгиланди

“Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (638-сон, 12.10.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Қарор билан, жумладан, Умумий ўрта таълим ташкилотларида инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, ўқувчиларнинг бино ичида ҳаракатланиши ва таълим олишлари учун махсус шароитлар яратилган мактабларда инклюзив ва бошланғич таянч коррекцион синфлар ташкил этилади.

➡️ Бунда ўқувчилар биринчи синфга 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.

Шунингдек, мактаблар учун белгиланган ёш меъёридан икки йилга ошган болаларни қабул қилишга рухсат этилади.

📝 Ўқувчиларни мазкур синфларга қабул қилиш ҳудудий халқ таълими бошқармаси ҳузурида ташкил этилган Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар розилиги билан амалга оширилади.

Инклюзив таълим синфларида жами ўқувчилар сони 30 нафардан ошмаслиги керак.

🔘 Инклюзив ва бошланғич таянч коррекцион синфларга фақат бир хил тиббий ташхисдаги ўқувчилар қабул қилинади.

Қарорга кўра, инклюзиф таълим синфлари ўқитувчиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи қуйидагича:

синфда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган бир нафар бола учун – лавозим маошининг 10 фоизи;
2 нафар бола учун – лавозим маошининг 20 фоизи;
3 нафар бола учун – лавозим маошининг 30 фоизи;
икки ва ундан ортиқ инклюзив таълим синфларида 4 нафар ва ундан ортиқ бола учун таълим-тарбия ишларини олиб борган ўқитувчиларга ва махсус педагогларга – лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида.

Каналга
уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукрона

Андижон вилояти Жалақудуқ туманидаги замонавий кўриниш касб этган 36-умумтаълим мактабидаги шарт-шароитлар

Лавҳа: Жалақудуқ туман халқ таълими бўлими матбуот хизмат
#Янгилик
Андижон вилояти халқ таълими тизимида таълим сифатини янада ошириш, умумтаълим мактабларидаги педагогларни методик қўлланмалар билан таъминлаш ва дарс жараёнларини интерфаол усулларда олиб бориш мақсадида вилоятдаги таълим муассаларида “Марузалар банклари” шакллантирилади.

Мазкур “Марузалар банклари”да барча синф дарсликларидаги мавзуларга бағишланган ва интерфаол усулларда тайёрланган тақдимотлар ва тезислар базаси шакллантирилиб, педагог устозларга қўлланма сифатида фойдаланиш учун тақдим этилади.

Марҳамат "Маърузалар банклари"нинг туман (шаҳар)лардаги таянч мактаблари танишинг.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
#Кун_ҳикмати

Билим қидиришга урдим бошимни,
Бекорга ўтказмадим умримни бир дам.
Қайдаки эшитсам илму донишни,
Эшиги тагида ўлтирдим маҳкам.

(Носир Хисрав)