Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
35.8K subscribers
28.4K photos
6.91K videos
109 files
10.8K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
Интервью: Вазир ўринбосари ўқувчиларга бериладиган президент совғаси ва дарсликларнинг кечикиши ҳамда кутубхоначиларнинг паст ойлиги ҳақида

Kun.uz мухбири халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев билан интервью уюштирди ва ота-оналарни қизиқтирган қатор саволларга жавоб олди.

👉 https://kun.uz/59619307
#Кун_ҳикмати

Китобни бўйинга осилган тумордай билдим.

(Боб Дилан, Нобел мукофоти совриндори)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шукрона

Андижон вилояти Избоскан туманидаги замонавий кўриниш касб этган 19-умумтаълим мактабидаги шарт-шароитлар

Лавҳа: Избоскан туман халқ таълими бўлими матбуот хизмати
Forwarded from Deleted Account
#Истиқболли_кадрлар_лойихаси

Мархамат тумани 72-ИДУМ ёш директори Саида Сулаймонова она тили ва адабиёти фан ойлиги муносабати билан ўзи биргаликда ғазалхонлик кечаси ўтказди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳимхабар

⚡️2021 йил 14-20 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш ўтказилади.

Сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти соат 9:00 дан соат 19:00 га қадар давом этади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда вилоят Халқ таълими бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилаётган “Мен келажакда ички ишлар ходими бўламан” мавзусидаги иншолар танловидан лавҳалар.

Лавҳа: вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#дунё_таълими

Бошланғич таълимда хориж тажрибаси қандай?

📽 Видеолавҳада хорижий давлатларда кузатилаётган бошланғич таълимдаги тенденциялар, шунингдек ушбу таълим йўналишида ўқитиладиган фанлар, ўқитиш муддатлари бўйича қиёсий таҳлил олиб борилган.

▪️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти

👇👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEzHW0nBz-NvRmYv-g
Жорий йилнинг 20-23 октябрь кунлари Россия давлатининг Қозон шаҳрида Алия Абзалова ижодий меросини асраб-авайлаш ва ривожлантириш фонди томонидан ташкил этилаётган Халқаро мусиқа фестивалида ташкил этилиши режалаштирилган.

Андижон вилояти халқ таълии бошқармаси томонидан мазкур мусиқа фестивалида иштирок этиш ва фестивал доирасидаги кўрик-танловларда қатнашиш йўлланмасини қўлга киритган Жалақудуқ тумани 3-умумтаълим мактаби 11-“А” синф ўқувчиси Фарангиз Исмановага танловдаги иштирокида чексиз омадлар тиланиб, танловда муносиб иштирок учун ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлиги билдирилди.

Истеъдодли ўқувчимизга танловда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТВ_Нигоҳида
Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги 70-умумтаъим мактаби тасвирий санъат фани ўқитувчиси Баҳтиёр Абдуллаевнинг ноёб истеъдоди “Зўр ТВ” телеканалининг “Бугун” информацион дастури нигоҳида
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўрғонтепа туманидаги 50-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тумандаги таълим муассасаларининг иқтидорли 9-11 синф ўқувчилари ўртасидаги информатика фанидан асосий фан олимпиадаси жараёни

Лавҳа: Қўрғонтепа тумани халқ таълими бўлими матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Талаба бўла олмадингизми?
Марҳамат 3 йилда бакалавр дипломига эга бўлинг!

Саволлар бўлса 90 203 20 00 рақам билан боғланишингиз мумкин.

Айтганча бу йилги Андижонлик мактаб битирувчилари учун имтиёзлар мавжуд!!!

Мактаб раҳбарлари битирувчиларимизга имкониятларни етказинглар!!!
Forwarded from Ўзбекистон Математиклари (G'olibjon Botirov)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Академик Абдулла Аъзамов дарслари
Янги ўқув йилидан Балиқчи туманидаги 1-мактаб негизида 59-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби фаолият бошлади. Ушбу илм масканида физика, математика фанлари чуқурлаштириб ўқитилади. Навбатдаги дарсни ёш истеъдод сохибларига академик Абдулла Аъзамов ўтди. Бу ўқувчиларга ўзига хос мотивация бергани аниқ. Келгусида мактабда Андижон давлат университети математика кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳам режа асосида машғулот олиб бориши белгилаб олинди.
Балиқчи тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳрихон туманидаги 6-умумтаълим мактаби капитал реконструкция қилиниб, жорий ўқув йилида фойдаланишга топширилди. Замонавий ва кўркам ҳолда таъмирланган бу таълим муассасасида педагог ва ўқувчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Айни кунларда мазкур мактаб учун яна 420 ўринли қўшимча янги бино қурилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Жорий йилнинг 15-октябр куни Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Қўрғонтепа туманидаги умумтаълим мактабларида бўлиб, тумандаги таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ҳамда мактабларнинг тоза ва озодалиги таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.

Қолаверса бошқарма бошлиғи томонидан сайлов участкаларига айлантирилган мактаблардаги шарт-шароитлар билан танишиб, муҳим сиёсий жараёнда барча устоз-педагогларнинг фаол иштирок этишлари зарур эканлигини таъкидлади.