Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
42K subscribers
28.3K photos
6.87K videos
109 files
10.7K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
Forwarded from ANDIJON_TRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ANDIJON AXBOROTI |21- OKTABR O‘ZBEK TILI BAYRAMI. BALIQCHI TUMANI 14-MAKTAB 22.10.2022 YIL

https://t.iss.one/Andijon_TRK
Forwarded from ANDIJON_TRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ANDIJON AXBOROTI |TA'LIM TIZIMIDAGI ISLOHOTLAR IJROSI. ANDIJON TUMANI 3-MAKTAB 22.10.2022 YIL

https://t.iss.one/Andijon_TRK
АНДИЖОН ШАҲАР ЁШЛАРИ ТАШКИЛОТ ВА ИДОРАЛАРГА БИРИКТИРИЛДИ...

Хабарингиз бор, ўқувчи-ёшларни катта ҳаёт йўлига муносиб тайёрлаш, уларни олий таълим муассасаларига йўллаш билан биргаликда касб-ҳунарга йўналтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг 24 октябр куни Андижон вилояти “Баркамол авлод” болалар мактабида ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида ҳам ёшларни муаммоларини эшитиш ва бартараф этишга қаратилди.

Хусусан, Андижон шаҳрида 2021-2022 йилда 53 та умумтаълим мактабини тамомлаб бандлиги таъминланмаган ёшлар билан Андижон шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов, Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар келажагимиз жамғармаси, Мудофаа вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳаллабай ишлаш агентлиги вакиллари суҳбат ўтказиб, уларнинг қизиқиш йўналишларини аниқладилар ва қизиқишларига кўра ташкилот ва идораларга бириктирдилар.
“Мен келажакда Ички ишлар ходими бўламан” танлови ғолиблари тақдирланди...

Хабарингиз бор, Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда Ички ишлар бошқармалари ҳамкорлигида “25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан ўтказилаётган “Мен келажакда Ички ишлар ходими бўламан” шиори остидаги иншолар кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтиб, ушбу кўрик-танловнинг қуйи босқичларида жами 160 мингдан зиёд 8-11 синф ўқувчилари иштирок этди ва якуний босқичда туман (шаҳар) босқичларида ғолибликни қўлга киритган 48 нафар ўқувчилар ўзаро беллашдилар.

Ғолибликни қўлга киритган ўқувчи-ёшларни жорий йилнинг 24 октябрь куни Андижон шаҳридаги 41-умумтаълим мактабида тақдирлаш маросими ўтказилиб, унда иштирок этган меҳмонлар томонидан ўқувчи-ёшларни мактаб чоғиданоқ ватанни севишга, унга садоқат билан хизмат қилишга ундайдиган шундай танловлар яна ўтказилиши айтилиб, танловга ёшлардаги қизиқиш юқори бўлганлиги алоҳида таъкидланди.

Танлов якунларига кўра Хўжаобод тумани 1-умумтаълим мактаби ўқувчиси Азизбек Муҳторов 1-ўринни, ИИВ Андижон академик лицейи ўқувчиси Каримжон Салимов 2-ўринни ва Улуғнор тумани 13-мактаб ўқувчиси Маржона Исмоновалар 3-ўринни эгаллаб, ташкилотчилар томонидан диплом ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.
ШАҲАР МАКТАБЛАРИГА 100 ДОНА КОМПЬЮТЕР ЖАМЛАНМАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ...

Хабарингиз бор, Андижон вилоятида ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ўқувчи-ёшларга керакли шарт-шароитларни яратишда “Андижон тажрибаси”ни йўлга қўйиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи фаолият олиб бормоқда.

Ишчи гуруҳ таркибида вазирлик, идоралар ва агентлик вакиллари, кенг жамоатчилик фаоллари бўлиб, маҳаллалардаги ёшлар билан ишлаш билан бир қаторда Халқ таълими тизимига қарашли таълим муассасаларидаги ўқувчи-ёшларга янада қулайлик яратишга доир масалаларни ўрганмоқда.

Мазкур ишчи гуруҳ фаолияти давомида Андижон шаҳридаги компьютер жамланмаларига эҳтиёжи юқори бўлган мактаблар аниқланиб, уларни моддий-техник базасини янада яхшилаш мақсадида жорий йилнинг 24 октябрь куни 675 миллион сўмлик жами 100 дона компьютер жамланмалари шаҳар мактабларига топширилди.

Ўйлаймизки, ахборот-технологиялари ривожланган бир даврда ўқувчи-ёшларимиз ушбу ускуналар ёрдамида ўз билим ва кўникмаларини янада бойитадилар.
Forwarded from OYINA.UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Oyina.uz
#Insonqadriuchun_tanlovi
Толибжон Мирзажонов, Андижон вилояти
Forwarded from ANDIJON_TRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ANDIJON AXBOROTI | O‘ZBEK TILI BAYRAMI. OLTINKO‘L TUMANI 24.10.2022 YIL

https://t.iss.one/Andijon_TRK
#Ҳушхабар!

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 33 йиллиги муносабати билан умумтаълим мактабларининг 9-11-синф ўқувчилари ўртасида “Ўзбек тилим – ифтихорим” Республика эсселар танловида вилоятимиз ўқувчилари муносиб иштирок этдилар.

Қувогарлиси, таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактаб ўқувчилари ўртасида Асака тумани 31-умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчиси Абдуманнопова Хумора 3-ўрин, таълим рус ва қардош тилларда олиб бориладиган мактаб ўқувчилари ўртасида Қўрғонтепа тумани 1-умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчиси Маҳмудова Гулсанам 2-ўринни эгалладилар.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси иқтидорли ўқувчиларимизни ушбу ютуқлари билан табриклаган ҳолда, уларнинг оила аъзоларига чуқур миннатдорчилик билдиради.