Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
44.4K subscribers
27.9K photos
6.81K videos
109 files
10.6K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
ШАРДА ОЛИМПИАДАСИ ЯКУНИДА 15 НАФАР МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИ ТАЛАБА БЎЛИШ ИМКОНИЯТИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

Жорий йилнинг 21 май куни Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда ШАРДА халқаро университети ўртасидаги ҳамкорлик меморандумига асосан “ШАРДА олимпиадаси”нинг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда ШАРДА халқаро университетлари ташаббуси билан ўтказилган мазкур олимпиаданинг қуйи босқичларида 5 та фан (математика, физика, кимё, информатика ва инглиз-тили) йўналишларида қарийб 4 мингдан зиёд ўқувчилар иштирок этиб, финал босқичига 240 нафар битирувчи-ёшлар етиб келди.

Олимпиада натижаларига кўра 15 нафар мактаб битирувчиларимиз муддатидан аввал талаба бўлиш имкониятини қўлга киритди.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси муддатидан олдин талаба бўлиш бахтига муяссар бўлган битирувчиларимизга келгуси ўқиш ва ишларида улкан муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
ВИЛОЯТ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИДА ИҚТИСОДИЙ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Халқ таълими тизими вакилларини маънавий қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда таълим фидойиларини моддий рағбатлантириш йўналишида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 21 май куни вилоят халқ таълими бошқармасида тизимидаги иқтисодий масалаларга бағишланган танқидий йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда бошқарма бошлиғи ўринбосари томонидан шаҳар, туман халқ таълими бўлимларининг марказлаштирилган молия-буҳгалтерия хизмати бўлимлари фаолияти кўриб чиқилиб, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўланишида ҳамда хисоботларни топширилишида кечикиш ҳолатларига йўл қўяётган масъуллар фаолияти танқидий муҳокама этилди.

Шунингдек, бошқарма бошлиғи ўринбосари томонидан 2021-2022 ўқув йили якуни бўйича ўқитувчиларни ёзги меҳнат таътилига босқичма-босқич чиқариш ҳамда меҳнат таътили маблағларини тўғри ва ўз вақтида берилишини таъминлаш юзасидан керакли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати тақдим этади

“ТАЪЛИМ ЮЛДУЗЛАРИ” лойиҳаси 1-сони

(Асака тумани 34-ИДУМ 8-синф ўқувчиси Элёрбек Раҳимжонов)

Лойиҳада иштирок этишни истагини билдирган ўқувчилар @Talim_yulduzlari_loyihasi манзилига мурожаат этишлари сўралади.

Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
#Туғилган_кун

Бугун Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси методисти Замирахон Мамашарипова ўз таваллуд айёмини нишонламоқдалар.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси Замира Мамашариповага ёш авлод таълим-тарбиясига ва уларнинг келажакда ўз ўринларини эгаллашларига кўмак кўрсатишдек, шарафли ва масъулиятли ишларида чексиз муваффақият тилайди. Жонкуяр таълим хизматчиси сифатида узоқ йиллар самарали фаолият олиб боришларига тилакдошмиз!
Forwarded from ANDIJON_TRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ANDIJON AXBOROTI |OTM GA KIRISH IMTIXONLARIGA TAYYORGARLIK 21.05.2022 YIL

https://t.iss.one/Andijon_TRK
Forwarded from ANDIJON_TRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
7 KUN |OLIY TA’LIM: SHARDA UNIVERSITETI TAQDIM ETGAN IMKONIYAT 22.05.2022 YIL

https://t.iss.one/Andijon_TRK
#Хушхабар

БАЛИҚЧИЛИК ЎҚУВЧИ ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ

Жорий йилнинг 19-22 май кунлари Бухоро шаҳрида ёшлар ва ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган қўл жанги бўйича Жаҳон чемпионатида Балиқчи тумани 7-умумтаълим мактаби ўқувчиси Пахлавон Набиев 44 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилиб, жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси чемпион ўқувчимизни улкан муваффақияти билан табриклаган ҳолда оила аъзолари ва устоз-мураббийларига чуқур миннатдорчилик билдириб қоламиз.