Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
44.6K subscribers
27.9K photos
6.81K videos
109 files
10.6K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
ЯКУНИЙ ДАВЛАТ АТТЕСТАЦИЯ ИМТИХОНЛАРИГА ТАЙЁРГАРЛИК МАВЗУСИДА ВИЛОЯТ СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Хабарингиз бор, Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилдан умутаълим мактабларининг 9- ҳамда 11-синф битирувчилари учун якуний давлат аттестацияларини ўтказиш тартиби эълон қилинди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ушбу тартиб асосида вилоятдаги мактаб ўқувчиларини давлат якуний аттестация имтихонларидан ўтказишда эътибор берилиши зарур бўлган жиҳатлар юзасидан вилоят семинари ўтказилди.

Андижон шаҳаридаги 35-ихтисослаштирилган мактабида бўлиб ўтган семинарда туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари мактаблар бўлими бошлиқлари, илмий бўлиб мудирлари ҳамда вилоятнинг илғор педагоглари иштирок этиб, ушбу имтихонларига тайёргарликка бағишланган очиқ дарсларда бўлдилар.
#Хушхабар

Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган 9207-сонли чегара қўшинлари ҳарбий қисмининг дала ўқув майдонида ўтказилган "Ёш чегарачилар" мусобақасининг Республика биринчилигида Пахтаобод туман 21-ДИМИ 10-11-синф ўқувчилари фаҳрли 2-ўринни эгалладилар.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси Республика кўрик-танловида вилоят номини муносиб ҳимоя этган мазкур жамоа аъзолари ва устозларига чуқур миннатдорчилик билдириб қолади.
Forwarded from Zamin Foundation
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Inklyuziv ta’lim - barcha uchun ochiq va to‘siqsiz muhit
__

Инклюзивное образование - доступная и безбарьерная среда для всех

#zamineducation

Zamin | Facebook | Instagram
МАЪНАВИЯТЧИЛАР МАСЪУЛИЯТИНИ ОШИРИШГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

Мактаб ўқувчиларига сифатли таълим бериш билан бир қаторда уларни ўзбекона қадриятлар руҳида тарбиялаш ва она ватанга содиқ фарзандлар қилиб етиштириш таълим муассасаларининг энг асосий вазифаларидан биридир.

Аммо кўп ҳолларда таълим вакилларининг тизим салоҳиятидан етарлича фойдаланилмаётганлиги ва ота-оналар билан ҳамкорлик ишлари тизимли йўлга қўйилмаётганлиги сабабли, кўплаб кўнгилсиз ҳолатлар юзага келмоқда.

Жорий йилнинг 21 май куни вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи раислигида таълим муассасаларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларига ўтказилган танқидий йиғилишда ушбу масалалар алоҳида муҳокама этилди.

Ўқув йили давомида таълим муассасаларида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ва турли кўнгилсиз вазиятлар ортиб кетган муассаса масъуллари тингланиб, тизимда узоқ йиллар фаолият олиб борган педагоглар таклифлари эшитилди.

Таҳлилий йиғилишлар давом этади...
ШАРДА ОЛИМПИАДАСИ ЯКУНИДА 15 НАФАР МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИ ТАЛАБА БЎЛИШ ИМКОНИЯТИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

Жорий йилнинг 21 май куни Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда ШАРДА халқаро университети ўртасидаги ҳамкорлик меморандумига асосан “ШАРДА олимпиадаси”нинг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда ШАРДА халқаро университетлари ташаббуси билан ўтказилган мазкур олимпиаданинг қуйи босқичларида 5 та фан (математика, физика, кимё, информатика ва инглиз-тили) йўналишларида қарийб 4 мингдан зиёд ўқувчилар иштирок этиб, финал босқичига 240 нафар битирувчи-ёшлар етиб келди.

Олимпиада натижаларига кўра 15 нафар мактаб битирувчиларимиз муддатидан аввал талаба бўлиш имкониятини қўлга киритди.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси муддатидан олдин талаба бўлиш бахтига муяссар бўлган битирувчиларимизга келгуси ўқиш ва ишларида улкан муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
ВИЛОЯТ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИДА ИҚТИСОДИЙ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Халқ таълими тизими вакилларини маънавий қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда таълим фидойиларини моддий рағбатлантириш йўналишида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 21 май куни вилоят халқ таълими бошқармасида тизимидаги иқтисодий масалаларга бағишланган танқидий йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда бошқарма бошлиғи ўринбосари томонидан шаҳар, туман халқ таълими бўлимларининг марказлаштирилган молия-буҳгалтерия хизмати бўлимлари фаолияти кўриб чиқилиб, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўланишида ҳамда хисоботларни топширилишида кечикиш ҳолатларига йўл қўяётган масъуллар фаолияти танқидий муҳокама этилди.

Шунингдек, бошқарма бошлиғи ўринбосари томонидан 2021-2022 ўқув йили якуни бўйича ўқитувчиларни ёзги меҳнат таътилига босқичма-босқич чиқариш ҳамда меҳнат таътили маблағларини тўғри ва ўз вақтида берилишини таъминлаш юзасидан керакли кўрсатма ва тавсиялар берилди.