Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
44.4K subscribers
27.9K photos
6.81K videos
109 files
10.6K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда Андижон давлат тиббиёт институти ҳамкорлигида умумтаълим мактабларининг 8-9-синф ўқувчилари ўртасида кимё ва биология фанлари Андижон давлат тиббиёт институтида “Абу Али Ибн Сино” номидаги вилоят олимпиадаси бўлиб ўтмоқда.

Олимпиада якунлари бўйича батафсил маълумот берилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизматидан янги лойиҳа

“ТАЪЛИМ ЮЛДУЗЛАРИ”

Ҳурматли ўқувчилар!

Агарда Сиз, чолғу воситаларини чалиш, тасвирий санъат намуналарини яратиш, қўшиқ куйлаш, китобхонлик, спорт ёки касб-ҳунар йўналишида астойдил шуғулланиб борсангиз бу лойиҳа айнан Сиз учун.

Ўзларининг қайсидир қобилиятлари билан тенгдошларига наъмуна бўла оладиган истеъдодли ўқувчиларимизни “Таълим юлдузлари” лойиҳасига қаҳрамон сифатида таклиф этамиз.

Лойиҳада иштирок этишни истагини билдирган ўқувчилар @Talim_yulduzlari_loyihasi манзилига мурожаат этишлари сўралади.

Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
Жорий йилнинг 19 май куни Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда Андижон давлат тиббиёт институти ҳамкорлигида умумтаълим мактаблариниг 8-9-синф ўқувчилари ўртасида кимё ва биология фанлари бўйича “Абу Али ибн Сино” номидаги вилоят фан олимпиадаси бўлиб ўтди.

Мазкур олимпиадада туман шаҳар босқичларида 4 мингга яқин тенгдошлари ичида ғолибликни қўлга киритган 97 нафар ўқувчилар вилоят босқичида ўзаро беллашдилар.

Тадбир иштирокчилари олимпиада натижалари аниқлангунга қадар Андижон давлат тиббиёт институтида талабаларга яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирдилар ҳамда институт бинолари ва академик лицейига саёҳат қилдилар.

Соврин жамғармаси 4 миллион сўмни ташкил этувчи мазкур олимпиада якунларига кўра кимё-биология йўналишларида 6 нафар ўқувчилар ғолибликни қўлга киритиб, эсталик совғалар ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда Андижон давлат тиббиёт институти ҳамкорлигида ўтказилган “Абу Али ибн Сино” номидаги вилоят фан олимпиадаси

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
Умумтаълим фанларидан миллий тест тизими учун намунавий тест топшириқлари
👉 https://idum.uz/uz/archives/13756

Образцы тестовых заданий национальной тестовой системы
👉 https://idum.uz/ru/archives/13756

«Таълим/Образование» саҳифалари👇
Telegram | Веб сайт | Youtube
🖇Андижонда умумтаълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг сони қанчага етди?

🔺2021/2022 - ўқув йили бошига, минг киши:

🟢Андижон ш 84,5

🟢Асака 58,9

🟢Шаҳрихон 57,9

🟢Андижон 44,2

🟢Избоскан 43,5

🟢Олтинкўл 36,5

🟢Қўрғонтепа 36,3

🟢Пахтаобод 36,1

🟢Балиқчи 36,1

🟢Жалақудуқ 32,3

🟢Марҳамат 30,4

🟢Булоқбоши 25,0

🟢Хўжаобод 21,3

🟢Бўстон 13,7

🟢Улуғнор 10,9

🟢Хонобод ш 6,7

🖊2021/2022- ўқув йили бошига умумтаълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг умумий сони бўйича энг юқори кўрсаткич Андижон шаҳрида (84,5 минг нафар), Асака туманида (58,9 минг нафар) ҳамда Шаҳрихон туманида (57,9 минг нафар) қайд этилган бўлиб, нисбатан энг кам кўрсаткич Улуғнор туманида (10,9 минг нафар) ва Хонобод шаҳрида (6,8 минг нафар) га тўғри келди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"СИЁСИЙ ВА МАЪРИФАТ СОАТИ"

Андижон тумани Халқ таълими бўлими ходимлари ва умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари Давлат фуқаролик хизматчилари учун ташкил этилган «Сиёсий маърифат соати»да фаол қатнашдилар.
Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати ҳафтанинг ҳар жума куни бўлмоқда.
Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.   

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТВ_Нигоҳида

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ва Корея-Ўзбекистон халқаро университетлари ҳамкорлигида ташкил этилган фан олимпиадасига кўра 12 минг 800 АҚШ доллари миқдоридаги грант соҳибаси Улуғнор тумани 10-мактаб ўқувчиси Ботирова Диёрахоннинг муваффақият сирлари Зўр ТВ телеканалининг “БуКун” информацион дастури нигоҳида
Forwarded from Andijon | Kun.uz
“Abu Ali ibn Sino” nomidagi viloyat fan olimpiadasi bo‘lib o‘tdi

Andijon tibbiyot instituti va viloyat XTB hamkorligida o'tkazilgan mazkur olimpiadaning tuman-shahar bosqichlarida 4 mingga yaqin yoshlar ishtirok etdi. Ular orasidan saralangan 97 nafar o‘quvchilar viloyat bosqichida o‘zaro bellashdi.

Sovrin jamg‘armasi 4 million so‘mni tashkil etuvchi mazkur olimpiada yakunlariga ko‘ra kimyo-biologiya yo‘nalishlarida 6 nafar o‘quvchi g‘oliblikni qo‘lga kiritib, esdalik sovg‘alar va pul mukofotlari bilan taqdirlandi.

➡️ Andijon xabarlari