Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
42.9K subscribers
28K photos
6.82K videos
109 files
10.7K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
Андижонлик аёл устоз-мураббийларга қутлов.

Баҳор фаслин бўлса ҳамки тўқсон куни,
Битта кун бор, бошқачадир кўрк, мазмуни.
Саккизинчи март деб атаб олам уни,
Сизлар учун айтилади қўшиқ, куйлар.
Андижонлик аёл устоз-мураббийлар.

Олам асли сизлар сабаб муттасилдир.
Кўклам асли сизлар сабаб гул фаслдир,
Одам асли сизлар сабаб сернаслдир,
Сизнинг наслу насабингиз- Бобурийлар,
Андижонлик аёл устоз-мураббийлар.

Мактабларда сиздан олиб сабоқ, таълим,
Етишмоқда қанча фозил, қанча олим.
Бўлсангиз ҳам гарчи оддий бир муаллим,
Қошингизда таъзим қилар беклар, бийлар,
Андижонлик аёл устоз-мураббийлар

Бугун сизнинг елкангизда таълим юки,
Меҳнатингиз баҳосининг йўқдир чеки.
Минг бўлса ҳам асли камдир АҚШ “кўки”
Бермоқ керак сизларга ҳам баланд уйлар.
Андижонлик аёл устоз-мураббийлар.

Гарчи гулдек нафис, нозик жуссангиз бор.
Лек таълимга қўшган тоғдек ҳиссангиз бор..
Устоз номли шонли ҳаёт қиссангиз бор.
Сизлар учун ёзсак арзир маснавийлар.
Андижонлик аёл устоз-мураббийлар.

Лойиқ билиб сизга улуғ унвонларни,
Кўксингизга тақди Ватан нишонларни.
Қадр қилиб доим сиздек инсонларни,
Юртбошимиз байрамларда сизни ўйлар,
Андижонлик аёл устоз-мураббийлар.

Бугун байрам, сизлар учун барча мақтов.
То тунгача тўхтамайди табрик, йўқлов.
Дастурхонга тортиб ўзи ёғлиқ палов,
Жуфтларингиз совға тутиб сизни сийлар,
Андижонлик аёл устоз-мураббийлар.

Гўзал байрам барчангизга қутлуғ бўлсин,
Толеингиз бахт ипига боғлиқ бўлсин.
Жисмингизда доим метин соғлиғ бўлсин.
Ҳалол ризқ-рўз топиб қилинг ҳар йил тўйлар,
Андижонлик аёл устоз-мураббийлар.

Исақжон Ашраматов.
Марҳамат туманидаги 42-умумий ўрта таълим мактаби ЎИБДЎ.
Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан халқ таълими тизимидаги 7 нафар педагог давлат мукофотлари билан тақдирланди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “8 март –Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига асосан ўзининг самарали меҳнати, бой амалий тажрибаси билан юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар жараёнида фаол қатнашиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган бир гуруҳ аёллар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

Мукофотланганлар орасида Халқ таълими тизимида фаолият юритадиган 7 нафар педагоглар ҳам бор. Жумладан:

🔰 «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан

Насиба Рўзиева –
Навоий вилояти Учқудуқ туманидаги 20-умумтаълим мактаби директори

🔰 «Дўстлик» ордени билан

Ирина Арутунянц –
Наманган вилояти Наманган шаҳридаги 1-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари

Светлана Жумаева – Сурхондарё вилояти Музработ туманидаги 20-умумтаълим мактабининг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси

Лобар Қўчқорова – Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги 28-умумтаълим мактаби директори

🔰II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Муаззамхон Носирова –
Андижон вилояти Андижон шаҳридаги Болалар шаҳарчаси директори

🔰 «Содиқ хизматлари учун» медали билан

Суюнова Умида –
Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги 59-кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси

🔰 «Шуҳрат» медали билан

Муҳаррам Камолова –
Бухоро вилояти Жондор туманидаги 2-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернатининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси мукофотландилар.

Халқ таълими вазирлиги жамоаси фидоий устозларимизни юксак мукофотлар билан муборакбод этади!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Baxtiyor Saidov
Азиз ва муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар!

Сизларни баҳорнинг илк айёми – 8 март байрами билан Халқ таълими вазирлиги номидан самимий муборакбод этаман.
Барчангизга ўзимнинг энг эзгу ва самимий тилакларимни билдириб, ҳамиша оилангиз ва яқинларингиз, эл-юртимиз ардоғида бўлиш бахтини тилайман.

Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келганини ҳеч биримиз ёдимиздан чиқармаймиз.

Сиз гўзал ва бетакрор, азиз аёлларимиз ҳақида жуда илиқ фикрлар айтиш, кўплаб таърифлар келтириш мумкин.

Бу борада Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Сиз, ҳурматли аёлларимиз ўзингизнинг оналик меҳрингиз, ҳаётий билим ва тажрибангиз билан фарзандларимизни турли хавф-хатарлардан асрашда, уларни мустаҳкам иродали, маънавий-интеллектуал жиҳатдан етук, жонажон Ватанимизга садоқатли инсонлар этиб тарбиялашда бундан буён ҳам куч-ғайратингизни аямайсиз, деб ишонаман. Айниқса, қиз болаларни ҳаётга тайёрлаш, уларни замонавий билимлар, касб-ҳунарларга ўргатишда биз аввало сизларга суянамиз” деган сўзлари ҳар жиҳатдан ибратлидир.

Дарҳақиқат, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг турли соҳаларида хотин-қизларнинг фаол ва ташаббускорлиги, ҳалол меҳнатлари билан ҳаётимизнинг файзли бўлишига ўз ҳиссаларини қўшиб келаётганликлари барчамизни қувонтиради.

Ушбу шукуҳли айёмда катта мамнуният билан, бугун халқ таълими тизимида эзгу ишларимизга камарбаста бўлиб, фарзандларимизга устозлик қилиб келаётган 343 967 нафар хотин-қизларнинг фидокорона меҳнатларини алоҳида эътироф этиб ўтишни жоиз деб биламан.

Азиз опа-сингиллар!

Ақл-заковатингиз, меҳр-оқибатингиз, сабру қаноатингиз билан барчамизга ибрат бўлиб, ёш авлодга билим бериш борасида қўшаётган беқиёс ҳиссангиз ва янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги фидокорона меҳнатингиз учун Сизлардан чексиз миннатдормиз.

"Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" деб номланган жорий йилда ҳам олдимизга қўйилган улкан вазифаларни амалга оширишда, аввало, Сизларнинг билим ва маърифий салоҳиятингизга таянамиз.

Ишончим комилки, ҳар бирингиз қайси ҳудудда истиқомат қилишингиз, халқ таълими тизимининг қайси бўғинида ишлашингиздан қатъи назар, юртимизнинг барча жонкуяр аёллари қаторида таълим тизимидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб, ҳаётга катта умид билан кириб келаётган ёшларимизга, айниқса, қизларимизга таълим ва тарбия беришдек ғоят машаққатли, аммо олижаноб ишга муносиб ҳиссангизни қўшасиз.

Азиз ва мўътабар онахонлар, мунис опа-сингиллар!

Яна бир бор сизларни ва сиз орқали юртимиз хотин-қизларини, дилбар аёлларимизни самимий табриклайман. Сизларга соғлик-саломатлик, бахту саодат, хонадонларингизга тинчлик, файзу барака тилайман.

Зеро, аёл деган улуғ хилқатда нозик таъб ва буюк қалб, назокатли кўнгил, бетакрор фидойилик ва она жасорати мужассамдир.
Мана шундай фазилатлар эгаси бўлган ҳар бирингизга байрам муборак бўлсин!

Эҳтиром ила,
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
IIV Andijon akademik litseyida Andijon shahridagi 33-sonli umumtaʼlim maktabining 6-sinf o‘quvchilari uchun yo‘l harakati xavfsizligi yuzasidan o‘quv mashg‘uloti tashkil etildi
———
ИИВ Андижон академик лицейида Андижон шаҳридаги 33-сонли умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчилари учун йўл ҳаракати хавфсизлиги юзасидан ўқув машғулоти ташкил этилди

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube
📢 ДИҚҚАТ! Халқаро конференция!

Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ва UNICEF халқаро ташкилоти ҳамкорлигида “Халқаро баҳолаш ва таълим сифатини тадқиқ этишнинг долзарб муаммолари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.

📆Санаси: 2022 йил 11 март (12 март куни онлайн шаклда)

🕰Вақти: 10:00 -15:00

📍Ўтказилиш жойи: "Hilton" меҳмонхонаси

👉Батафсил

Иштирокчилар учун ҳаволалар:

👉11 март куни

👉12 март куни

📑Дастур

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website| YouTube |Instagram
Аттестациядан ўтиш учун неча балл тўплаш керак?
👉 https://idum.uz/uz/archives/15721

Сколько баллов нужно набрать, чтобы пройти аттестацию?
👉 https://idum.uz/ru/archives/15721

«Таълим/Образование» саҳифалари👇
Telegram | Веб сайт | Youtube
“Янги фикр” республика иншолар танловининг ғолиблари аниқланди

Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан Республика таълим маркази томонидан жорий йилнинг 7–11 февраль кунлари “Янги фикр” Республика иншолар танлови ўтказилди.

Танловда бутун Республика бўйлаб жами 28 055 нафар ўқувчи иштирок этди.

Иншоларни баҳолаш ва саралаш жараёни уч: туман (шаҳар), вилоят ва республика босқичида ўтказилди.

10 нафар мутахассис, жамоатчилик вакиллари ва амалиётчи ўқитувчилардан иборат ҳакамлар ҳайъати ёзма ишларни холис кўриб чиқди ва муносиб баҳолади. Танлов низомига кўра 6-11-синфлар бўйича, ҳар бир синф кесимида уч нафардан (1-2-3-ўрин) ғолиб аниқланди.

🔰6-синфлар ўртасида:

👉1-ўрин Тошкент вилояти, Паркент тумани, 26-мактаб ўқувчиси Гулсанам Азимова,

👉2-ўрин Навоий вилояти, Кармана тумани, 22-мактаб ўқувчиси Шаҳноза Ботирова,

👉3-ўрин Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, М.Улуғбек мактаби ўқувчиси Жаҳонгир Маманазаров.

🔰7-синфлар ўртасида:

👉1-ўрин Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани 2-мактаб ўқувчиси Дилшода Маҳмуджонова,

👉2-ўрин Тошкент шаҳри, 35-мактаб ўқувчиси Мухлиса Аҳмедова,

👉3-ўрин Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани, 66-мактаб ўқувчиси Зияда Бахтиярова.

🔰8-синфлар ўртасида:

👉1-ўрин Хоразм вилояти, Ҳазорасп, тумани 2-мактаб ўқувчиси Ўғилжон Бахтиёрова,

👉2-ўрин Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, 5-ИДУМ ўқувчиси Хадича Ҳожимуродова,

👉3-ўрин Навоий вилояти, Кармана тумани, 10-мактаб ўқувчиси Шаҳноза Эргашева.

🔰9-синфлар ўртасида:

👉1-ўрин Навоий вилояти, Навоий шаҳри, 12-ИДУМ ўқувчиси Суҳробжон Жўрабоев,

👉2-ўрин Тошкент шаҳри, 303-ИДУМ ўқувчиси Шаҳзодабону Рўзиева,

👉3-ўрин Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, 1-ИДУМ ўқувчиси Дилноза Рўзиқулова.

🔰10-синфлар ўртасида:

👉1-ўрин Наманган вилояти, Мингбулоқ тумани, 13-ИДИМ ўқувчиси Аҳмаджон Ғофуржонов,

👉2-ўрин Хоразм вилояти, Урганч тумани, 47-ИДУМ ўқувчиси Барчиной Рўзметова,

👉3-ўрин Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани, “Lucky children” НТМ ўқувчиси Диёра Саматова.

🔰11-синфлар ўртасида:

👉1-ўрин Навоий вилояти, Навоий шаҳри, 11-мактаб ўқувчиси Рушана Аҳмедова,

👉2-ўрин Андижон вилояти, Шаҳриҳон тумани, 2-ИДУМ ўқувчиси Нозимжон Сайдолимов,

👉3-ўрин Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, 18-мактаб ўқувчиси Бекжон Ҳақназаров.


БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3vNPvGJ


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Педагоглар_аттестацияси

⚡️Эслатма!

2022 йил январь-июнь ойларида ўтказилдиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун мурожаат юбориш жараёнлари январь-февраль ойларида амалга оширилди ҳамда мурожаат юбориш 1 март куни тўхтатилди.

1 мартга қадар
мурожаат юбориб, мурожаати ишчи гуруҳлари томонидан ўрганиш жараёнларида камчиликлар аниқланиб "Рад этилган" педагоглар, ўз мурожаатларидаги камчиликларни тўғрилаган ҳолда, шахсий кабинетлари орқали"таҳрирлаб қайта юбориш"лари мумкин.

Шунингдек, 1 мартга қадар навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш учун мурожаат юбориб, тўлов қилишга улгурмаган педагоглар ҳам тўлов қилишлари мумкин.

Шу билан биргаликда, онлайн-репетициялар давомида аниқланган камчиликлар (фанлари алмашиб қолган ёки иш жойлари ўзгарган ва ҳ.к.з) ни тўғрилаш бўйича 10 мартга (шу куни ҳам) қадар вилоятдаги ишчи гуруҳларига, яъни Таълим инспекциясининг ҳудудий бўлимларига ёзма равишда мурожаат қилишлари мумкин.
манба

«Таълим/Образование» саҳифалари👇
Telegram | Веб сайт | Youtube
Forwarded from IT taʼlim
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Qizlaringiz ta'limi uchun pul tiking va ular dunyoni o'zgartiradilar

Qiz bola — bo‘lg‘usi oila bekasi, kelajagimiz egasidir. Bugun biz ularga qanday ta’lim-tarbiya bersak, ertaga ular yangi avlodimizga shunday tarbiya beradi.

©️Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning Xalqaro xotin-qizlar kuniga bagʻishlangan tantanali marosimdagi nutqidan

Kanalga obuna bo'lish:
👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
ОҚТEПАДАГИ МАКТАБ ТАЪМИРЛАНИБ, ЯНГИ СПОРТ АРEНАСИ ОЧИЛДИ...

Андижон вилояти ҳокими ташаббуси билан Балиқчи тумани Оқтепа маҳалласида жойлашган 49-умумтаълим мактаби жорий таъмирдан чиқарилиб, янгича қиёфа касб этди. Барча синфхоналари замон талабларига мос равишда жиҳозланди. Мактабда таъмирлаш ишларидан ташқари ўқувчилар ва маҳалладаги уюшмаган ёшлар учун янги спорт аренаси қад ростлади.

Ушбу замонавий кўринишдаги мактаб биноси ҳамда спорт майдонининг очилиш маросимида туман ҳокими Жасурбек Абдурайимов ва маҳалла оқсоқоллари, мактабнинг ўқувчилари ҳамда устозлар иштирок этди. Жараёнда йиғилганлар устозларга юрт келажаги бўлган ёшларга таълим ва тарбия беришларида куч-қувват тилаб, дуога қўл очдилар. Юртимиз тинч, маҳалламиз янада обод бўлсин!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

⚡️Айни пайтда Избоскан туман халқ таълими бўлими мудири А.Абдукаримов Жузим боғдаги 21-мактабга китоблар ҳамда спорт жихозларини бермоқда.

t.iss.one/Izboskanpress
#Тайинлов
Халқ таълими вазирлигининг тегишли буйруғига асосан жорий йилнинг 10 март кунидан Андижон шаҳар халқ таълими бўлими мудири лавозимига Абдураҳмонова Наргиза Сулеймановна тайинланди.

Н.Абдураҳмонова тайинловга қадар Андижон шаҳридаги 13-умумтаълим мактаби директори вазифасида ишлаб келаётган эди.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси Наргиза Сулеймановнага ёш авлодга таълим-тарбия бериш соҳасидаги келгуси фаолиятида улкан зафарлар ёр бўлишини тилаб қолади.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати