Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
44.2K subscribers
27.9K photos
6.81K videos
109 files
10.6K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
МАКТАБЛАРДА ГУЛХАН АТРОФИДА МУШОИРА КЕЧАЛАРИ...

Жорий йилнинг 28-январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигидаги мактаб таълими ривожлантиришга бағишланган йиғилишда мактабларда мушоира кечалари, спорт тадбирлари ва маънавий-маърифий учрашувлар ўтказиш юзасидан берган топшириғига кўра вилоятдаги мактабларда "Гулхан атрофида..." бадиий кечалари ўтказилди.

Ҳудуддаги уюшмаган ёшлар, маҳаллий аҳоли ва ёшлар иштирокида ўтказилган қўғирчоқ театри, спорт мусобақалари, баҳру-байт ва Заковат беллашувлари ҳудуд аҳолисига кўтаринки кайфият бағишлади.

Тадбирларимиз давом этмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таҳлилнома | Мактаб таълимини ривожлантириш – юрт тараққиётининг муҳим омили
#30jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ритмик_Гимнастика
Андижон вилоятидаги умумтаълим мактаблари ўқитувчилари томонидан ўтказилаётган "Ритмик гимнастика" челленджлари давом этади.

(Лавҳада Улуғнор тумани 21-мактаб устозлари)
Forwarded from Baxtiyor Saidov
Жорий йилнинг 28 январь куни Давлатимиз Раҳбари мактаб таълимини ривожлантириш масалаларига бағишланган мамлакатимиз келажаги учун юксак аҳамиятга молик йиғилиш ўтказди. Йиғилишда муҳим қарорлар қабул қилингани ва кўплаб вазифалар белгилаб берилгани бугун халқ таълим тизимининг давлат сиёсати даражасидаги асосий масалаларидан бири эканлигини ифодалади. Қайд этиш жоизки, мактаблар инфратузилмасини яхшилаш, қурилиш ишларини олиб бориш Халқ таълими вазирлиги зиммасидан ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгани бизга барча эътиборни таълим-тарбияга, мактабда таълим сифатини оширишга қаратиш учун яна бир имкониятлар эшигини очиб берди. Зеро, келажак авлоднинг таълим-тарбияси пойдевори айнан мактаб саналади.

Таълим сифатини юксалтиришда иккита асосий йўналиш мавжуд. Биринчиси, ўқитувчиларнинг билим савияси, касб маҳоратини ошириш. Давлатимиз Раҳбари эндиликда юқори малакали, ўз устида доимий ишлайдиган муаллимлар фаолиятини янги ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш, маҳоратли педагоглар тажрибасидан самарали фойдаланиб, уларнинг ўқитиш методикасини оммалаштириш каби вазифаларни илгари сурди. Президентимиз ўқитувчи билимли бўлмаса келажак авлодга ҳеч нарса бера олмаслигини куюниб қайд этар экан, бугун айрим педагоглар сифатли дарс ўтишга эмас, кўпроқ соат олишга интилишини алоҳида қайд этиб ўтди. Дарҳақиқат, шундай, афсуски, бугун ўқитувчиларни болаларнинг таълим олиши эмас, кўпроқ ўз манфаати қайғуга солади, гўё. Шу сабабли, ҳар биримизга таълимга бўлган ёндашувни қайта кўриб чиқиш вазифаси топширилди. Шу билан бирга халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга барча вазирлик ва идоралар бирдек масъуллиги алоҳида таъкидланди. Эндиликда мактаб таълимини ислоҳ қилиш кенгашлари тузилиши ва уларга шахсан Президентимизнинг ўзлари раҳбарлик қилишлари соҳада кескин бурилиш кутилаётганидан дарак беради.

Давлатимиз Раҳбари топшириғига кўра, бой тажрибага эга педагоглар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилаётган Халқ таълими вазирининг махсус жамғармаси ўқитувчиларнинг иш фаолиятини янада ривожлантириш учун ўзига хос мотивация беради.

Иккинчи асосий йўналиш бу ўқувчилар учун замонавий дарсликлар яратиш. Давлатимиз Раҳбари томонидан яна бир муҳим топшириқ бўлди-ки, унда дарсликларни янгилаш кераклиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Айни вақтда янги авлод дарсликларини илғор тажрибалар асосида тўлиқ янгилаш учун Англия, Франция, Германия каби қирққа яқин халқаро экспертлар жалб қилинган. Мазкур дарсликлар ўқувчиларнинг назарий билимларини ошириб, фикрлашга чорлайдиган методикалар сирасига киради.

Келгуси беш йилда 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратилиши юзасидан берилган топшириқ ҳам таълимда амалга оширилиши кутилаётган туб ислоҳотлардан бири. Нимага айнан 1 млн. 200 нафар ўқувчи ўрни? Бу дегани яқин беш йилликда аҳоли сони ўсиши билан бир қаторда мактаб ўқувчиларининг сони ҳам ўсади. 2025 йилга бориб, ўқувчи сони 7 млн.дан кўпроқни ташкил этади. Табиийки, мактабларда шунча ўқувчи ўрни ҳам бўлиши керак. Шуларни инобатга олган ҳолда ҳурматли Президентимиз 2022 йилнинг ўзида 527 та янги ва таъмирталаб мактабларни реконструкция қилиш йўли билан керакли ўқувчи ўрни яратилишини режага киритиш бўйича топшириқ берди.

Бир сўз билан айтганда, мактаб таълимини мутлақо янги босқичга олиб чиқиш учун улкан ислоҳотлар сари дадил қадам қўйилди. Галдаги марра ушбу қадамларни жадал суратларда босиб ўтиш! Зеро, Давлатимиз Раҳбарининг таъбири билан айтганда, ушбу ислоҳотлар Ватанимиз келажаги ва бу йўлда шошқалоқлик қилиш ярамайди. Шундай экан, мазкур масъулиятли йўлда барчамиз стратегик мақсадларни тўғри белгилаб олишимиз лозим.
#USTOZLAR_IJODIDAN

"KARANTINDAN SO‘NG"

Karantinlar tugagach,
Yana o‘qish boshlanar.
Sinfdoshlar ko‘rishib,
Xatto ko‘zi yoshlanar.

Yetti yarim bo‘lmasdan,
Kelar barcha o‘quvchi.
Saflanishar hovliga,
Rahbarlar-u,o‘qituvchi.

Zamdirektor domlamiz,
Madhiyamiz kuylatar,
To‘raboyev dirijyor,
Qo‘llarini o‘ynatar.

Besh ming qadam loyiha,
Bajarilar har kuni.
Sog‘liq uchun kerakda,
Keksalar aytgan buni.

Barcha o‘qir a'loga,
Darslar bo‘lar vaqtida.
Jurnal to‘lib ketadi,
Faqat to‘rt, besh bahoga.

Yuqori ballar bilan,
Attestatsiyadan o‘tamiz.
Shunday faollik bilan,
Yashil hudud bo‘lamiz.

Bilimlar bellashuvi,
O‘tkazilsa agarda.
Birinchini bermaymiz,
Bizning maktab oldinda.

Oliy ta'limga kelsak,
Faqat byudjet bo‘lamiz.
Barcha lol~u, hayratda,
Biz birinchi bo‘lamiz!

Ozodalikni saqlab,
Maktab qadrin bilaylik,
Virusni yengib albat,
Doim sog‘lom bo‘laylik!

Andijon tuman 35-maktab boshlang‘ich sinf o‘qituvchisi Azizaxon G‘aniyeva
#ДИҚҚАТ_ТАНЛОВ

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан ўқувчиларнинг чет-тилларига бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида "Миллий қадриятлар-хорижий тилларда" онлайн танловини эълон қилади.

(Танлов шартлари юқорида келтирилган)
МАКТАБЛАРДА СПОРТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА...

Жорий йилнинг 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигидаги мактаб таълими ривожлантиришга бағишланган йиғилишда мактабларда мушоира кечалари, спорт тадбирлари ва маънавий-маърифий учрашувлар ўтказиш юзасидан берган топшириғига кўра 31 январь куни вилоятдаги мактабларда спорт тадбирлари ўтказилди.

Вилоятдаги мактабларда ташкил этилган футбол, воллейбол, баскетбол, стол тенниси ва бошқа спорт тадбирларида нафақат ҳудуддаги ёшлар балки туб аҳоли ҳам иштирок этди. Барча ёш тоифасидаги фуқаролар иштирокидаги ушбу мусобақалар қатнашчиларига ўзгача кайфият бағишлади.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан барча таълим муассасаларида ана шундай спорт тадбирлари ва маънавий маърифий кечалар графиклари ишлаб чиқилиб, мактаблар ҳудудларидаги уюшмаган ёшлар ва аҳоли учун режа асосида туркум тадбирлар ўтказилиши белгиланган.

Тадбирларимиз давом этмоқда...
Forwarded from ANDIJON_TRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ANDIJON AXBOROTI |BULOQBOSHI TUMANI. MADANIY TADBIR 31.01.2022 YIL

https://t.iss.one/Andijon_TRK
#ЯНГИЛИК
Жорий йилнинг 28-январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигидаги мактаб таълими ривожлантиришга бағишланган йиғилишда мактабларда мушоира кечалари, спорт тадбирлари ва маънавий-маърифий учрашувлар ўтказиш юзасидан берган топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилоятидаги ҳар бир туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари қошида тумандаги ижодкор педагоглар иштирокида:

1) “Театр труппа” жамоалари;
2) “Мусиқий ансамбл”лар;
3) “Қувноқлар ва зукколар” жамоалари фаолияти йўлга қўйилади.

Мазкур ижодий жамоалар кўнгилли педагоглардан ташкил топиб, умумтаълим мактабларида (карантин тартиб-қоидаларига риоя этган ҳолда) ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этиб, ўз ижод наъмуналарини намойиш этишлари режалаштирилган.
Forwarded from IZBOSKAN TUMAN MMTB
#DIQQAT_TANLOV

Izboskan tumani xalq ta’limi bo‘limi umumiy o‘rta ta’lim maktablarining jamoalari o‘rtasida "Buyuk ajdodlarimizga munosib voris bo‘laylik " shiori ostida "Sharq allomalariga ta’zim" mavzusida MUDIR SOVRINI UCHUN tanlov o‘tkaziladi.

Bizni kuzatishda davom eting qo'shimcha ma'lumotlar ushbu
kanalda yoritilib boriladi.

IZBOSKAN TUMANI XALQ TA’LIMI BO‘LIMI MATBUOT XIZMATI

Facebook | Instagram | YouTube | Telegram
#Брифинг

КУНДАЛИК ПЛАТФОРМАСИ БИЛАН БОҒЛИҚ БИР ҚАТОР ЧЕКЛОВ ВА ТАЛАБЛАР ОНЛАЙН ТАЪЛИМ ДАВРИ ЯКУНИГА ҚАДАР БЕКОР ҚИЛИНАДИ

🔰Бугун АОКАда ўтган брифингда масофавий таълим даврида электрон Кундалик платформасидан фойдаланиш юзасидан келиб тушган саволлар юзасидан Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати рахбари Лайло РУСТАМОВА батафсил
маълумот берди:

Онлайн таълим жараёнида фарзандларимнинг Kundalik.com тизимига уйга вазифаларини юклашида муаммолар юзага келмоқда, вақтида юкланмагани уй вазифа учун эса ўқитувчилар томонидан баҳолар пасайтирилмоқда. Шу муаммонинг ечими борми?

Жавоб: Дастлаб айтиш жоизки, Халқ таълими вазирлиги кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда ўқитувчи ва ота-оналарга қулайлик туғдириш мақсадида масофавий таълим даври якунига қадар электрон Кундалик платформаси билан боғлиқ бир қатор чеклов ва талабларни бекор қилмоқда.

Юқоридаги саволга қайтадиган бўлсак, эндиликда ўқитувчилар уйга вазифаларни ўқувчи ва ота-оналар билан келишган ҳолда Kundalik.com тизими ёки исталган бошқа ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар ёрдамида қабул қилишлари мумкинлигини маълум қиламиз. Бунда телевидение орқали эфирга узатилаётган фанлар доирасида ўқитувчилар томонидан берилаётган уйга вазифалар “Онлайн-мактаб” телевизион дастури орқали эфирга узатилаётган дарсларига мос бўлиши лозим.

Уйга вазифа топширилгандан кейин ўқитувчилар томонидан уларни баҳолаш ва қўйилган баҳоларни Kundalik.com тизимига ёки Kundalik.com жорий қилинмаган мактабларда босма шаклдаги синф журналларига қўйиш учун 5(беш) кун муддат берилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
МАКТАБЛАРДА СПОРТ ВА МАДАНИЙ ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА...

Жорий йилнинг 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигидаги мактаб таълими ривожлантиришга бағишланган йиғилишда мактабларда мушоира кечалари, спорт тадбирлари ва маънавий-маърифий учрашувлар ўтказиш юзасидан берган топшириғига кўра 1-февраль куни вилоятдаги маетабларда маданий ва спорт тадбирлари ўтказилди.

Вилоятдаги мактабларда ташкил этилган футбол, воллейбол, баскетбол, стол тенниси ва бошқа спорт тадбирларида нафақат ҳудуддаги ёшлар балки туб аҳоли ҳам иштирок этди. Барча ёш тоифасидаги фуқаролар  иштирокидаги ушбу мусобақалар қатнашчиларига ўзгача кайфият бағишлади.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан барча таълим муассасаларида ана шундай спорт тадбирлари ва маънавий маърифий кечалар графиклари ишлаб чиқилиб, мактаблар ҳудудларидаги уюшмаган ёшлар ва аҳоли учун режа асосида туркум тадбирлар ўтказилиши белгиланган.

Тадбирларимиз давом этмоқда...