Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
41.8K subscribers
28.3K photos
6.87K videos
109 files
10.7K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АОКА Республика Таълим маркази директори Шуҳрат Сатторов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда янги ташкил этилган Табиий фанлар юзасидан туғилган саволларга жавоб қайтарилди.

"Табиий фанлар" — қайси фанларни ўз ичига олади? Уни ташкил этишдан мақсад нима?

6-синфларда Табиий фанлар дарсини қайси ўқитувчи ўтади?

Табиий фанлар (Science) сертификатини олиш учун ўқитиладиган қисқа муддатли курс биология ёки география, физика ўқитувчиларини бир ойда тайёрлай оладими?

Табиий фанлар (Science) ни бошланғич синфларга география ўқитувчиси ўтиши мумкинми?

Янги фан киритилиши ўқитувчиларга қандай имконият яратади?

Нима учун 8 ва 9-синфдаги “География” фанидан 0,5 соатдан олинди?

—————

🔰 Саволларнинг жавоблари билан шу ерда батафсил танишишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Онлайн таълим жараёни вақтида ўқитувчилар ўзларининг лавозим мажбуриятлари билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишда давом этадилар

Жорий йилнинг 24 январидан бошлаб, бир ой муддатда умумтаълим мактабларида ўқув жараёнлари “онлайн” шаклда ташкил этилиши белгиланган.

Масофавий шаклда ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун Миллий телерадиокомпанияси томонидан ажратилган телеканаллари ҳамда "Онлайн мактаб" телеграм канали орқали дарс машғулотлари мунтазам бериб борилади. "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида бериладиган дарслар жадвали кунлик равишда "Онлайн мактаб" телеграм канали орқали эълон қилиб борилади.

Ўқитувчилар мазкур кундалик жадвал асосида дарс бераётган фанлари бўйича ўқувчиларнинг ўзлаштиришини, уйга вазифаларни бажарилишини ҳамда ўқувчилар билимини синф журналига (электрон кундалик тизими жорий этилган мактабларда Kundalik.com тизимига) баҳолаб боришни таъминлаб боришлари ҳамда заруриятга кўра "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида ўтилган мавзуларни ўқувчиларга қўшимча тушунтириб боришлари лозим.

Мактаб раҳбарларидан таълим муассасасида ўқитувчилар фаолиятини амалга ошириши учун етарли шароитлар яратиб, АКТ хоналарида узлуксиз Интернет ишлашини таъминлаб бериши керак.

Бундан ташқари, “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома”га мувофиқ, педагог ҳодимлар дарс машғулоти (ўқув-тарбия жараёни)дан ташқари, ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёни билан ҳам шуғулланиши белгилаб қўйилган.
Шу боис, ўқувчиларнинг онлайн таълим жараёнлари вақтида педагоглар мактабда бевосита лавозим мажбуриятлари ҳамда у билан тузилган меҳнат шартномасида белгиланган вазифалар билан бир қаторда ўз устида мустақил ишлашлари лозим.

Ўз ўрнида, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” буйруғи талабларига мувофиқ мактабда касалланиш ҳолатлари юзага келганда, ўқитувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш, коронавируснинг янги штаммининг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида педагогларнинг масофадан ишлаши учун имконият берилади.

Мактаб раҳбари ўқитувчиларнинг меҳнат фаолиятини назорат этиш ва мувофиқлаштиришга масъул саналадилар.

Ҳурматли педагоглар, ҳозирда ўқувчи ёшларни ҳимоялаш мақсадида таълим Онлайн шаклга ўтказилгани билан барча ташкилот ва идораларда иш жараёни давом этмоқда. Шу боис сизлардан ҳам ўз ишингизга масъулият билан ёндашишингиз сўраб қолинади.
#Туғилган_кун
Бугун Жалақудуқ тумани халқ таълими бўлими мудираси Гулидано Сайидова ўз таваллуд айёмини нишонламоқдалар.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси меҳнат жамоаси Гулидано Шавкатовнага ёш авлод таълим-тарбиясига ва уларнинг келажакда ўз ўринларини эгаллашларига кўмак кўрсатишдек, шарафли ва масъулиятли ишларида чексиз муваффақият тилайди.
Forwarded from Rustam Karimjonov
📢“One Million Uzbek Coders” bitiruvchilari uchun kompyuter sotib olish uchun foizsiz kreditlar!

👨🏻‍💻Kurslarni tugatib sertifikat olgan yoshlarga “Aloqabank”, “Mikrokreditbank” va “Xalq bank” tomonidan kompyuter xaridlari uchun BHMning 25 baravaridan ko‘p bo‘lmagan miqdorda (6 mln. 750 ming so‘m) iste’mol kreditlari ajratiladi.

Kredit 2 yilgacha berilib, uning foizi Yoshlar ishlari agentligi tomonidan kompensatsiya qilinadi. Asosiy qarzni kredit oluvchining o‘zi to‘laydi. (1 oyga~ 281 250 soʻmdan tushadi).

Kredit olish uchun:
1️⃣“One Million Uzbek Coders” bitiruvchisi kompyuter sotuvchi doʻkon topib, kompyuterni sotib olish bo‘yicha shartnoma tuzishi kerak.
2️⃣Soʻng, kredit kompensatsiyasini olish uchun ushbu havola orqali onlayn ariza yuborishi lozim.
3️⃣Yoshlar ishlari agentligi kredit kompensatsiyasi to‘g‘risida ma’lumotnoma yuborganidan keyin, bank bitiruvchining kredit olish to‘g‘risidagi arizasini ko‘rib chiqib, shartlarga toʻgʻri kelsa, texnika sotuvchisining hisob raqamiga mablag‘larni o‘tkazadi.
Forwarded from Ta'lim nazorati
#Maktablar

Masofaviy taʼlim olish vaqtida oʻquvchilarning kun tartibi (Ota-onalar uchun tavsiya)

Masofiy taʼlimda sifatni taʼminlash uchun turkum tavsiyalar 1-qism

Karantin sharoitida koʻpchilik ota-onalar farzandi bilan birga ishlash,yordam berish hamda oʻziga yarasha nazorat qilishga oʻrganishgan boʻlsa-da, aksariyat ota-onalar farzandining sifatli taʼlim olishini taʼminlash, bu borada yetarli sharoitlarni yaratish koʻnikmalariga haligacha ega emas.

Shu maqsadda oʻquvchilarning masofaviy taʼlim olishida ota-onalarning vazifalari toʻgʻrisida turkum tavsiyalarni berib borishni lozim topdik.

Batafsil: https://tdi.uz/news/1193/

Taʼlim inspeksiyasi telegram kanaliga ulanish: 👇
https://t.iss.one/uztdi
⚡️БУГУНДАН БАРЧА ЎҚИТУВЧИЛАР УЧУН РАСМАН ИШ КУНИ

Қадрли ҳамкоримиз Улуғбек Пўлатовнинг маълум қилишича, бугундан бошлаб ўқувчилар учун онлайн тарзда дарс жараёнлари бошланади. Шу сабабли кўпчилик педагог ходимлар онлайн таълимга ўтилганлиги учун эртага иш жойига бориш шартми ёки яшаш жойидан туриб ҳам ўқувчиларни баҳоласак бўлаверадими деб савол бермоқда.

Бу саволга Халқ таълими вазирлиги тўлиқ тушунтириш берганди. Демак бу сафар ўқитувчилар уйида эмас айнан ўз иш жойидан туриб дарс бераётган фанлари бўйича онлайн тарзда ўқувчиларнинг ўзлаштиришини, уйга вазифаларни бажарилишини ҳамда ўқувчилар билимини синф журналига (электрон кундалик тизими жорий этилган мактабларда Kundalik.com тизимига) баҳолаб боришади.

Таълим муассасасида эса ўқитувчилар фаолиятини амалга ошириши учун етарли шароитлар яратилиб, АКТ хоналарида узлуксиз интернет ишлаши таъминлаб берилади. Онлайн таълим жараёни вақтида педагоглар мактабда бевосита лавозим мажбуриятлари ҳамда у билан тузилган меҳнат шартномасида белгиланган вазифалар билан бир қаторда ўз устида мустақил ишлашади.

Бунда мактаб раҳбари ўқитувчиларнинг меҳнат фаолиятини назорат этиш ва мувофиқлаштириш, ўқитувчилар иш вақтини ҳисобга олиб бориш ҳамда ўқитувчининг педагогик юкламасининг бажарилишини назорат қилишга масъул ҳисобланади.

❗️Иш жойига сабабсиз равишда келмаган педагог ходимга ойлик иш ҳақи ёзилмайди

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 114-моддасига кўра, ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади.

Ўқитувчилар сабабсиз равишда зиммасига юклатилган вазифаларни бажармаслиги, мактаб маъмурияти билан ўзаро алоқаларни узиши, меҳнат мажбуриятларини амалга ошириш учун зарур бўлган жиҳозлар ёки техника воситаларидан фойдаланиш тартибини бузиши ўқитувчининг ўз меҳнат мажбуриятларини бажармаган деб баҳоланишига сабаб бўлади ва амалдаги қонунчилик доирасида таълим муассасаси касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда расмийлаштирилади.

Ўз вазифаларини бажармаган ўқитувчилар табелга киритилмайди ва уларга ойлик иш ҳаққи тўланмайди.

Фақатгина мактабда касалланиш ҳолатлари юзага келганда, ўқитувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш, коронавируснинг янги штаммининг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида педагогларнинг масофадан ишлаши учун имконият берилади.

👉 @Yurist_Xizmati
#Туғилган_кун
Бугун Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси молиявий таҳлил ва режалаштириш бўлими бошлиғи Ботиржон Марипжонов ўз таваллуд айёмини нишонламоқдалар.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси Ботиржон Икромжоновичга ёш авлод таълим-тарбиясига ва уларнинг келажакда ўз ўринларини эгаллашларига кўмак кўрсатишдек, шарафли ва масъулиятли ишларида чексиз муваффақият тилайди.
24 ЯНВАРЬ – БУТУНЖАҲОН ТАЪЛИМ КУНИ

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблeяси томонидан таълимнинг тинчлик ва тараққиёт йўлидаги аҳамиятини эътироф этган ҳолда 2018 йил 3 дeкабрда қабул қилинган халқаро резолюция кўра ҳар йилнинг 24 январь санаси “Бутунжаҳон таълим куни” дeб эълон қилинган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) маълумотларига кўра, ҳозирда дунёда 262 миллиондан зиёд бола мактабга бормайди, 617 миллионга яқин ёш авлод вакиллари ўқиш ва оддий ҳисоблаш кўникмаларига эга эмас. Улар қашшоқлик, дискриминация, қуролли можаролар, фавқулодда ҳолатлар ва иқлим ўзгариши оқибатлари туфайли азоб чeкмоқда.

Қайд этиш жоизки, жаҳон бўйлаб мураккаб иқтисодий муаммолар келиб чиқаётган бир даврда ҳам Ўзбекистонда ёш авлодга муносиб таълим-тарбия бериш давлат сиёсати даражасида бўлиб, таълим муассасаларидаги шарт-шароит ва таълим жозибадорлигини ошириш масалалари “Янги Ўзбекистон-мактаб остонасидан бошланади” ғояси асосида тубдан такомиллашмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BILASIZMI

“Barkamol avlod” bolalar maktablari qanday maktab?

📌"Barkamol avlod" bolalar maktablari oʻquvchilarga maktabdan tashqari boʻsh vaqtlarida turli hil toʻgaraklar oʻrgatish, vaqtini mazmunli o'tkazish maqsadida tashkil etilgan.

Ushbu video orqali maktablarimiz haqida maʼlumot olishingiz mumkin.


@Barkamolbolalarmaktabi
#Online

24-yanvar Xalqaro ta'lim kuni munosabati bilan Respublika ta'lim markazi M-Faktor loyihasi asoschisi Husan Mamasaidov bilan suhbat qildi.

Jonli efirni ayni damda Respublika ta'lim markazi YouTube sahifasida kuzatishingiz, savollar, fikr-mulohazalaringizni izohlarda qoldirishingiz mumkin.

https://www.youtube.com/watch?v=ChCzMgS300E
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТВ_Нигоҳида
Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигидаги Ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини тубдан такомиллаштириш масаласидаги йиғилишга бағишланган "Таҳлилнома" дастурида Ўзбекистон Қаҳрамони, Шаҳрихон тумани 44-ИДУМ директори Камолиддин Ғопировнинг фикр мулоҳазалари "Ўзбекистон 24" каналида
Онлайн таълим жараёнида ҳам мактабларда иситиш тизими узлуксизлиги таъминланади

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 24 январидан бир ой муддатга умумтаълим мактабларида ўқув жараёни “онлайн” шаклга ўтказилди, ўқитувчилар мактабларда ўзларининг лавозим мажбуриятлари билан боғлиқ фаолиятни давом эттиришлари белгиланди. Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда ўқитувчилардан болалар мактабга келмаслиги сабабли мактабларда иситиш тизими ўчириб қўйилиши юзасидан мурожаатлар келиб тушди.

Шуларни инобатга олган ҳолда Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев мактабларда иссиқлик таъминотини узлуксизлигини таъминлаш юзасидан ZOOM платформаси орқали ҳудудлардаги масъуллар билан видеоконференция орқали тезкор йиғилиш ўтказди.

Вазир ўринбосари ҳудудларга мактабларда иш фаолиятини амалга ошираётган ўқитувчиларга зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўриш бўйича кўрсатма берди. Жумладан барча мактаблар куз-қиш мавсумига тайёрлиги, синф хоналарини иситишга барча зарур воситалар мавжудлиги боис мактабларда иситиш тизимини узлуксизлигини таъминлашга вилоят бошқарма бошлиқларига шахсан масъул эканликлари қайд этилди.

Шу ўринда Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларда агар мактабда иссиқлик тизими билан боғлиқ муаммо мавжуд бўлган тақдирда вазирликнинг ҳудудлардаги штабларига ҳамда @maktab_uzedubot боти орқали мурожаат қилиш мумкинлигини эслатиб ўтади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Ta'lim nazorati
Аттестация якунида икки босқич натижалари қўшилган ҳолда балл чиқарилади

📥
Таълим инспекцияси телеграм боти (@Uztdibot)га айрим педагоглар қуйидаги мазмунда савол юборишган.

Аттестация бўйича янги низомнинг шу жойига тушунмаяпман. Агар ўқитувчи тестдан 60 балл олса кейин мактаб томонидан 10 балл берилса иккаласи қўшиб ҳисобланиб 70 балл билан 1-тоифага ўтадими? 70 балл олса тестдан 10 балл мактабдан берилса 80 балл билан олий тоифали бўладими?

Жавоб: Низомнинг 44-банди: Иккита босқич натижаларига кўра, яъни Педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги+Малака (тест) синовлари натижаларининг йиғиндиси асосида қарорлар қабул қилинади. Масалан:

📌
Амалдаги тоифаси олий ёки биринчи бўлса:
20+60=80 Олий тоифа;
18+62=80 Олий тоифа;
16+64=80 Олий тоифа;
14+66=80 Олий тоифа
0+80=80 Олий тоифа берилади!

📌
Амалдаги тоифаси биринчи ёки иккинчи бўлса:
20+50=70 Биринчи тоифа;
18+52=70 Биринчи тоифа;
16+54=70 Биринчи тоифа;
14+56=70 Биринчи тоифа
0+70=70 Биринчи тоифа берилади!

📌
Амалдаги тоифаси иккинчи ёки мутахассис бўлса:
0+60=60 Иккинчи тоифа
2+58=60 Иккинчи тоифа;
4+56=60 Иккинчи тоифа;
6+54=60 Иккинчи тоифа;
20+40=60 Иккинчи тоифа берилади.

Балларни қўшиб ҳисоблаш бўйича яна бир қанча натижалар ҳам қайд этилиши мумкин (якуний баллар 100, 98, 96, 94, 96 ва ҳ.к.з)!

📌Педагог кадрлар аттестациясига оид ўзингизни қизиқтирган саволларга Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали жавоб олишингиз мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
Forwarded from ANDIJON_TRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ANDIJON AXBOROTI |IXTISOSLASHTIRILGAN MAKTABLARDA TA’LIM VA TARBIYA SIFATINI OSHIRISH 24.01.2022 YIL

https://t.iss.one/Andijon_TRK
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 25 январь куни дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган “Марказий Осиё давлатлари - Хитой” онлайн саммитида иштирок этади.
Тадбир кун тартибига мувофиқ, Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой ўртасидаги 30 йиллик ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинади, кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади ва амалий ҳамкорликнинг истиқболли соҳалари белгилаб олинади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев 25 января примет участие в онлайн-саммите «Государства Центральной Азии – Китай» по случаю 30-летия установления дипломатических отношений.
В соответствии с повесткой дня мероприятия будут подведены итоги 30-летнего сотрудничества между странами Центральной Азии и Китаем, рассмотрены вопросы дальнейшего развития многоплановых отношений и определены перспективные сферы практического взаимодействия.

#Mirziyoyev #sammit #MarkaziyOsiyo #Xitoy

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Янгилик
Хабарингиз бор, Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва иқтидорли кадрларни кашф этиш мақсадида туркум лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда.

Айнан мазкур ҳаракатлар давоми сифатида вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан “Истиқболли кадрлар мактаби” лойиҳаси ташкил этилади.

Истиқболли ёш кадрлар захирасини шакллантириш, таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган ёшларни интеллектуал билимларини янада ошириш, уларда креатив фикрлаш ва жамоа бошқаруви кўникмаларини янада ривожлантиришга қаратилган ушбу лойиҳада барча шижоаткор ёшларимизни фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.

(Лойиҳада иштирок этиш истагидаги ёшлар карантин тартиб-қоидаларига риоя этган ҳолда туман, шаҳар халқ таълими бўлимларига мурожаат қилишлари сўралади).

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
#Diqqat_tanlov

Халқ таълими вазирлиги танлов эълон қилади: Асарни ўзбек тилига таржима қилинг ва ноутбук ютиб олинг!

Халқ таълими вазирлиги умумтаълим мактаб ўқитувчиларининг ижодий қобилиятларини ривожлантириш мақсадида танлов эълон қилади.

Танлов шартлари қуйидагича:

Инглиз ёзувчиси Жозеф Редьярд Киплингнинг “«If/Если» (Заповедь)” асарини ўзбек тилига таржима қилиш;

Асарни таржима қилишда ҳар бир ғоя ва фикрни тўғри талқин қилган ҳолда етказиш;

Асар бўйича таржималарни @Mening_ijodim2022 саҳифасига Word форматда исми шарифингиз ҳамда мактаб рақамингиз кўрсатилган ҳолда қуйида кўрсатилган муддатларда юбориш лозим.

Танлов жорий йилнинг 26 январидан – 5 февралига қадар давом этади.

Танловда энг яхши деб топилган ижодий иш 2022 йилнинг 10 февраль куни Халқ таълими вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Танловнинг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган ўқитувчига Халқ таълими вазирлиги томонидан ноутбук ва диплом топширилади.

Вақт кетди!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
⚡️ Танлов иштирокчилари диққатига: test.argos.uz саволларидан намуналар эълон қилинади!

🔷 Кўпсонли танлов иштирокчилари — вакант лавозим учун номзодлар талабига мувофиқ, эндиликда test.argos.uz — давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модулидаги тест саволларидан намуналар эълон қилиб борилади.

🔰 Бунда ҳар куни ҳар бир йўналишдан биттадан (жами 5 та) савол викторина шаклида бериб борилади. Сиз саволга нотўғри жавоб берганингизда ҳам тўғри жавобни билиш имкониятига эга бўласиз!

❗️Эслатиб ўтамиз, эълон қилинадиган саволлар намуналари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан модулга қўшилган бўлиб, умумий саволлар вазнининг 50%ни ташкил этади.

Ўз билимингизни синовдан ўтказиб боринг!

test.argos.uz каналига уланишhttps://t.iss.one/testargosuz