Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
40.9K subscribers
28.4K photos
6.9K videos
109 files
10.8K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
Мактаб ўқувчилари АДУда бир кун таълим оладилар.

Айни вақтда Андижон шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 42 умумтаълим мактаби в. б директори Қосимов Хасанбой Мухаммадаминбек ўғли Андижон давлат университети ёшлар билан ишлаш, маънавий маърифий ишлар бўйича проректор А. Ҳамрақулов билан музокаралар олиб бормоқда.

Музакаралар натижасида Андижон шаҳар 42-умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчилари АДУ талабалари учун ўтилаётган дарсларда иштирок этади.

Мазкур музокараларни ўтказишдан мақсад ўқувчиларни олий таълимга бўлган қизиқишларини янада ошириш.
Forwarded from Deleted Account
Айни вақтда #Андижон_вилояти халқ таълими бошқармаси тизимидаги вакант лавозимлар учун ўтказилаётган очиқ мустақил танловнинг тест синови босқичи бўлиб ўтмоқда.

☝️ Унда очиқ мустақил танловда иштирок этиб, белгиланган малака талаблари синовидан муваффақиятли ўтган номзодлар иштирок этмоқда.

▶️ Танлов жараёнининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида ушбу босқич онлайн эфирга узатилмоқда.

Ушбу ҳавола орқали танловнинг тест босқичи жараёнини онлайн кузатиб боришингиз мумкин:
https://youtu.be/t-q8JKPRqts

⭕️ Очиқ танловлар жараёнини кузатинг@vacancyonline
#янгилик

Ўзбекистонда илк бор Аҳмад ал-Фарғоний номидаги халқаро физика олимпиадаси бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 8–13 ноябрь кунлари Фарғона вилоятида Аҳмад ал-Фарғоний номидаги халқаро физика олимпиадаси ўтказилади.

Олимпиадада дунёнинг 15 дан ортиқ давлатидан 100 нафардан ортиқ ўқувчи қатнашиши кутилмоқда.

👇👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEzHW0nBz-NvRmYv-g
#биласизми

Янги тартибга кўра, педагог кадрлар аттестациядан ўтиш учун ҳар йили 1 январдан 1 мартга қадар ва 1 августдан 1 октябрга қадар бевосита Давлат хизматлари марказлари орқали, ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали, ёки Таълим инспекциясининг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қиладилар.

👇👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEzHW0nBz-NvRmYv-g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИНИ КАСБ-ҲУНАРГА ЙЎНАЛТИРИШДА АНДИЖОН ТАЖРИБАСИ

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон шаҳар "Истиқлол" МФЙ да жойлашган 18 умумтаълим мактаби замонавий мактаб қурилиши буйича тамирлаш ишларига тушди. Лойиха қиймати 7млрд 600млн. сўм бўлиб 1468 ўринли. Қурилиш ишлари декабрь ойида якунига етиб фаолиятини бошлайди.
Хозирги кунда қурилиш таъмирлаш ва пардозлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмокда.
Forwarded from IZBOSKAN TUMAN MMTB
28- МАКТАБ ЁШ ДИРEКТОРИ «ЭНГ НАМУНАЛИ СИНФ» ТАНЛОВИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Избоскан туман халқ таълими бўлими 28- умумий ўрта таълим мактаби маъмурияти 9,-10,-11- синф ўқвчилари учун «ЭНГ НАМУНАЛИ СИНФ» танловини эълон қилади! Танлов қуйидаги йўналишларга эътибор берган ҳолда аниқланади:

ДАВОМАТИ
МАКТАБ ФОРМАСИ
СИНФ ХОНАСИНИНГ ТОЗАЛИГИ
СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ДАРС ДАВОМИДА ФАОЛЛИГИ


Ғолиб бўлган синф ўқувчилари мактаб «Ёш директори» Муҳаммадюсуф Йўлдошев томонидан совғалари билан тақдирланади.

ИЗБОСКАН ТУМАН ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Instagram | YouTube | Telegram
Жорий йилнинг 9 октябрь куни Навоий вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Шамуратов Марат Халмуратович Андижон вилоятида бўлиб, Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи ҳамрохлигида вилоятда ёш авлодга муносиб таълим бериш мақсадида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Хусусан халқ таълими тизимининг ҳудудий раҳбарлари Андижон шаҳридаги “Янги авлод” нодавлат таълим муассасида бўлиб, таълимга янги инновацияларни олиб киришда ўзаро ҳамкорлик ишларини ташкил этиш ва доимий тажриба алмашинувини йўлга қўйиш борасида келишиб олдилар.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#сайлов2021

2021 йил 24-октябрь Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни «Сизнинг овозингиз муҳим» Сайловда фаол иштирок этинг.
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан эълон қилинган "Истиқболли кадрлар 20 кунлиги" лойиҳаси доирасида Улуғнор туманидаги 1-умумтаълим мактаби директори Сайёрахон Ўктамова ташаббуси билан мактабнинг аълочи ўқувчилари учун Қўқон шаҳридаги "Худоёрхон ўрдасига" саёҳат ташкил этилди.

Истиқболли кадрларимизга мана шундай креатив ғоялар доимо ҳамрох бўлишини тилаб қоламиз.

Лойиҳа давом этади...