Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
40.8K subscribers
28.4K photos
6.91K videos
109 files
10.8K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР ШАРАФЛАНДИ

Инсонни инсон бўлиб камол топишида, унга билим ва одамийлик, меҳр-оқибат, эзгу орзу-ниятлар билан яшаш туйғуларини сингдиришда, бир сўз билан айтганда, жамиятимизнинг муносиб фуқароси бўлиб ҳаётга кириши ва мустаҳкам ўрин олишида таълим соҳаси фидойиларининг ҳиссаси беқиёсдир.
Бугун Андижон шаҳрида жойлашган Халқлар дўстлиги ўйингоҳида 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбир аввалида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятимиздаги фидоий устоз ва мураббийларга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг бир қатор устоз ва мураббийлар Президент қарорига асосан медаллар ва кўкрак нишонлар билан тақдирландилар. Тадбир дастуридан ўрин олган эстрада хонандаларининг чиқишлари йиғилганларга ўзгача кайфият бахш этди. Тадбир сўнгида байрамга ташриф буюрган устоз ва мураббийлар учун мушакбозлик ташкил этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзгача мактаб: кўзи ожизлар таълим даргоҳига борганмисиз?

Биз борган мактабда деярли ҳамма нарса ўзгача эди. Дафтар-қалам, китоб, доска бошқача, ҳатто ёзув ҳам ўзгача... Бир-бирининг қўлини тутиб юрувчи ўқувчилар ҳам бошқа – товушлар оламида яшайди.

👉 https://kun.uz/13338510
#Эслатма

Қуйидаги педагог кадрларга малака тоифаси (лавозим) тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилади:

▪️туман (шаҳар) миқёсидаги спорт мусобақаларининг биринчи ўрин совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига – иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);

▪️Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсидаги спорт мусобақаларининг биринчи ўрин совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига – биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);

▪️халқаро ҳамда республика миқёсидаги спорт мусобақаларининг биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);

▪️халқаро математика (IMO), физика (IPhO), кимё (IChO), биология (IBO) информатика (IOI) олимпиадаларида олтин, кумуш ёки бронза медаль (биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин) совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотларининг педагог кадрларига – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).

👇👇👇👇   
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEzHW0nBz-NvRmYv-g
Жорий йилнинг 29 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан мажбурий навбатчилик жорий этилмоқда сарлавҳаси остидаги хабарлар юзасидан
Р А Д Д И Я

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси мазкур ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилади:

Ушбу хабарда асос қилиб келтирилган хатга кўра куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва мазкур жараёнда ҳар хил кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш мақсадида умумтаълим мактабларида тунги қоровулларни хушёрликка чақириш масаласида тунги навбатчиликни кучли эътибор билан ўтказилиши юзасидан кўрсатмалар келтирилган.

Аммо хабарда келтирилганидек мактаб педагоглари ва аёлларни навбатчиликка жалб этиш масаласида умуман топшириқ берилмаган ва бундай топшириқ бериш ҳам мантиққа зид эканлигини таъкидлаб ушбу ижтимоий тармоқларда келтирилган хабар асоссиз эканлигини маълум қиламиз.