Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
40.8K subscribers
28.4K photos
6.91K videos
109 files
10.8K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
Жорий йилнинг 22-сентябрь куни вилоят халқ таълими бошқармаси тизимидаги туман ва шаҳарлар иқтисодий масалалар йўналишидаги кадрлар учун вебинар бўлиб ўтди.

Мазкур вебинарда бошқарма бошлиғи ўринбосари Н.Ғиясидинов ҳамда халқ таълими вазирлиги ички аудит ва молиявий назорат бошқармасининг Андижон вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи Ё.Хошимовлар томонидан синф комплектларини ва тарификация рўйҳатларини шакллантириш бўйича керакли тавсиялар бериб ўтилди.

Вебинарда вилоят халқ таълими тизимидаги шаҳар ва туман бош ҳисобчилари ва бош иқтисодчилар, ёрдамчи иқтисодчилари иштирок этдилар.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Joriy yilning 22 sentyabr kuni ijtimoiy tarmoqlarda “Andijon shahar 2 maktabda yuqori sinflar o‘rtasida maktab ichida katta janjal bo‘lgani aytilmoqda” sarlavhasi bilan tarqalgan videoxabarlar yuzasidan rasmiy izoh

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#юмортайм
Мактаб даври барибир бошқачада.

Школьные годы уникальны с такими моментами.😂

👉 @talim_obrazovaniye 👈
Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Андижон шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар мактабида Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан ўтказилаётган “Таълим садоси” мақом кўрик-танловининг минтақавий босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур танловнинг минтақавий босқичида Андижон шаҳар, Пахтаобод, Булоқбоши ва Андижон туманлари мақом жамоалари ўзаро беллашдилар.

Танлов якунларига кўра 1-ўринни Пахтаобод тумани, 2-ўринни Андижон тумани ва 3-ўринни Андижон шаҳри мақом жамоалари эгалладилар.
Forwarded from IZBOSKAN TUMAN MMTB
ТАЪЛИМ САДОЛАРИ ТАНЛОВИ...

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи А.З.Миркамилов ташаббуси билан жорий йилнинг 24 сентябрь куни Балиқчи тумани "Маданият саройи"да Избоскан, Балиқчи, Олтинкўл, Улуғнор туманларининг мусиқа фани ўқитувчиларидан тузилган жамолар ўртасида "Таълим садолари" танловининг ҳудудий саралаш босқичи ўтказилди. Танлов якунига кўра Избоскан тумани "Зиё гулшани" жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

ИЗБОСКАН ТУМАН ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Instagram | YouTube | Telegram
Ижтимоий тармоқларда Олтинкўл туманидаги 11-мактаб директори У.Юнусова таниш-билишчиликка, коррупция ҳолатларига йўл қўяётгани тўғрсида тарқатилган хабарлар юзасидан вилоят халқ таълими бошқармаси ўрганиш ишларига йўналтирилди.

Ҳолатга хуқуқни муҳофза қилувчи органлар билан ҳамкорликда баҳо берилиб, ўрганиш якунларига кўра батафсил маълумот берилишини маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Андижон вилояти Халқ таълими бошқармасида таълим тизими шаффофлигини таъминлаш, соҳада турли қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик ва коррупцион хатти-ҳаракатлар содир этилишини олдини олиш масалаларига бағишланган муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда бошқарма бошлиғи томонидан ёш авлодга таълим-тарбия берувчи энг катта тизим вакиллари аввало ўзлари намуна сифатида бундай иллатларга қарши шахсий иммунитетни шакллантиришлари лозим эканлиги, вилоят халқ таълими соҳасида меҳнат қилаётган юқори бўғиндан то энг қуйи бўғин вакилларигача “Ҳалоллик вакцина”си билан эмланган ҳолда виждон билан ўзларининг шарафли касбларига ёндошишлари зарур эканлиги таъкидланди.

Андижон вилояти Халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати