ALTRUIST
62 subscribers
739 photos
209 videos
5 files
1.31K links
Ижтимоий-сиёсий воқеаларга муносабат, таҳлил ва мулоҳазалар
Мурожаат ва таклифлар учун:

@altruistinfo_bot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига келди.
Давлатимиз раҳбари дастлаб Сардоба туманида бўлиб, ҳудудда олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.
Уй-жойлари бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолган аҳоли учун янги уй-жой қурилиши режалаштирилган. Хусусан, Сардоба туманидаги “Дўстлик” маҳалласида 1480 хонадондан иборат 37 та уй барпо этилади.
Давлатимиз раҳбари мазкур турар жойларнинг пойдеворига тамал тоши қўйди.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉https://t.iss.one/altruist_info
“Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Қонунга ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида” Қонун (ЎРҚ-616-сон, 13.05.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

Киритилган ўзгартишларга кўра:

🔻«доимий прописка» тушунчаси ўрнига «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш» тушунчаси киритилди;

🔻фуқароларга нафақат биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари яшаб турган манзилга, балки уларнинг эгалигида бўлган бошқа манзилдаги уй-жой майдонига ҳам доимий рўйхатга туриш мумкин бўлди;

🔻оилага тарбияга олинган (патронат) болалар – тутинган ота-онанинг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинади;

🔻эр-хотиннинг никоҳдан кейин 1 йил давомида биргаликда яшаш шарти ва 1 йил ичида никоҳ бекор қилинганда прописка йўқотилиши ҳақидаги қоидалар чиқарилди;

🔻Тошкент шаҳри ва вилоятида жойлашган давлат ташкилотларида 5 йил муддат мобайнида узлуксиз меҳнат фаолиятини олиб бораётган мутахассислар (техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш ходимларидан ташқари), шунингдек уларнинг оила аъзолари мазкур ҳудудларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинадиган бўлди.

▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉https://t.iss.one/altruist_info
Сув тошқинидан зарар кўрган 4,5 мингдан зиёд хонадон эгаларининг ҳар бирига 40 миллион сўмлик моддий ёрдам, шунингдек, телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, минипеч, электр чойнак ва дазмол каби маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқда.

Ватандошимиз Алишер Усмонов ажратган 10 миллион доллар хайрия маблағи ҳам шунга йўналтирилган.

Таъмирланадиган уйлар ҳам, янги қуриладиганлари ҳам давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади. Одамлар янги кўп қаватли уйларга ва ўзларининг таъмирланган ҳовли-жойларига 1 сентябргача тўлиқ кўчиб ўтиши мумкин бўлади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉https://t.iss.one/altruist_info
ҲОКИМЛАРНИНГ ДЕПУТАТЛИККА САЙЛАНИШИГА ЧЕК ҚЎЙИШ КЕРАК!
Шунда ёзилмаган қонунлар ўз асоратини кўрсатмайди

Бугун халқ вакили бўлиб сайланган маҳаллий кенгашлар депутатлари ҳамон халқ ишончини қозона олгани йўқ. Сайловчилар ҳали ҳануз депутат деганда сайловлар вақти ваъда бериб, кейин йўқ бўлиб қоладиган шахсларни тушунишмоқда. Маҳаллий кенгаш депутатларининг ўз ҳақ-ҳуқуқларини ва мажбуриятларини тўла англаб етмаганлиги сабаб кўплаб сайловчилар турмуш тарзини ёмонлашувига олиб келадиган қарорлар қабул қилинмоқда.

Бугун халқ ишончи туфайли туман Кенгаши депутати бўлиб шуни тушуниб етдимки, ҳокимларнинг кенгаш раислигидан кетишини таъминлаш билан ҳам ҳеч қандай ижобий натижага эриша олмаймиз. Чунки бугун сессияларда иштирок этаётган депутатлар ҳокимга кенгашни бошқараётган депутат, кенгаш раиси сифатида эмас, ўзи бўйсунадиган ижро ҳокимияти раҳбари дея қарамоқда. Шу вақтгача бўлиб ўтган сессияларда кўпи билан 1-2 депутатни кенгаш раиси ёки бирор сектор раҳбари кўзига тик боқиб савол берганини айтмаса (улар ҳам ҳоким бўйсунувида бўлмаган муассасаларда ишловчилар), қолганлари фақатгина дакки эшитиш учун турғазилганда ерга қарашни қойиллатишади холос.

Ҳа, ўртоқ ҳамкасблар, бугун муаммо ҳокимларни кенгашга раислик қилишида эмас. Ҳамма гап ўз ҳақ-ҳуқуқларимизни, қонунчиликдаги ваколатларимизни билмасликда. Сайловчилар кўзига тик боқа олмаслигимизда, ўзимизни чинакам халқ вакили деб билмаслигимизда. Виждонан вазифамизни бажара олмаслигимизни сезиб, ўз ўрнимизни бўшатиб қўймаслигимизда. Қайсидир ташкилот раҳбари депутат бўлиб олиб, неча йилдан бери бир туманда ишлаб келаётган бошқа бир ташкилот раҳбари олдига вазифа қўя олмаслигида. Энг ачинарлиси, охирги йўл сифатида қайсидир ўз ҳақ-ҳуқуларини, қонунлар назоратини талаб қилган депутатни депутатлик ваколатидан маҳрум этиш масаласи ўртага қўйилганда ўз обрўйимизни ўйлаб, ҳеч иккиланишсиз қўл кўтариб овоз беришимизда.

Жойларда ижро органи раҳбари бўлган ҳокимларнинг маҳаллий парламент вазифасини бажарувчи кенгашларга сайланиши ҳамда ўз-ўзига ҳисобдор, назоратчи бўлиб қолаётгани давлат бошқаруви соҳасида ҳал қилиниши лозим бўлган масала бўлиб қолмоқда.

Афсуски, яккаҳокимликка ўрганган ва жамоатчилик назоратини, танқидини қабул қилолмайдиган ҳокимлар томонидан Кенгашнинг эркин фаолият юритишига ва депутатларнинг бемалол фикр билдириш имконияти иложи борича чекланади. Ўз-ўзидан депутатлар ҳам сен менга тегма, мен сенга тегмайман муҳитига мослашиб қолади.

Кенгаш фаолиятига қандайдир ижобий ўзгариш киритиш учун ҳокимларни кенгашга раҳбарлик амалиётини бекор қилиш эмас, ҳокимларнинг депутатликка сайланишига чек қўйиш афзалроқ. Ана шундагина ижро ҳокимиятидан ҳоли кенгаш мустақил равишда муаммоларни таҳлил қилиши оз бўлсада халқнинг дардига малҳам бўлиши мумкин.

Шу билан бирга Кенгаш чинакам мустақил бўлиши учун у моддий-техник жиҳатдан ҳам мустақил бўлиши лозим. Яъни, ўзининг алоҳида биноси ва ижро аппарати бўлиши керак. Шундагина ҳокимларнинг бевосита депутатларга бўлган таъсирини йўқотишга эришиш мумкин. Агар биз ҳозир кенгашнинг мустақил фаолиятини ташкил қилмасак, Юнусобод метроси билан рўй берган фалокат, Бухоро ва Сардобадаги каби талофатлар охиргиси бўлмайди. Ижро ўргани ўзини-ўзи танқид қилишда давом этар экан, жойларда аҳоли муаммолари ўз ечимини топмасдан қолаверади.

Депутат ўз ҳақ-ҳуқуқларини билса бас, ҳозирги қонунчилигимизда ҳам барча шароит ва имкониятлар яратилган-ку, дейишингиз мумкин. Аммо бир ҳақиқатни унутмаслик керак: ёзилган қонунлардан устун бўлган ёзилмаган қонунлар бор. Қандай қилиб ижро ҳокимияти раҳбари бошчилигидаги кенгаш яна ижро ҳокимиятини танқид қилиб ундан вазифасини сўрайди ахир?

Кенгаш раислигига келадиган бўлсак, қайси партия ўша ҳудудда кўп депутатлик ўрнига эга бўлса ана ўша партия вакили кенгашга раислик қилиши даркор. Шундагида партиялар ўртасида ҳам чинакам сиёсий рақобат вужудга келади.

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,
Халқ депутатлари
Арнасой туман Кенгаши депутати

👉
https://adolat.uz/partiya/hokimlarning-deputatlikka-sajlanishiga-chek-qojish-kerak-shunda-yozilmagan-qonunlar-oz-asoratini-korsatmajdi
Каналга аъзо бўлинг:👇
👉https://t.iss.one/altruist_info
⚡️⚡️"Сардоба" сув омбори фожиаси натижасида жами 6 нафар фуқаро ҳалок бўлган (2 нафар аёл, 4 нафар эркак). Бир нафар фуқаро бедарак йўқолган
“Уловидан тушови қиммат” деганлари шу бўлса керак

Республика махсус комиссияси қарори билан маҳаллий реслар учун 2020 йилнинг 18 май кунидан авиа ва темир йўл қатновларига рухсат берилди.

Маҳаллий авиа ва темир орқали ҳаракатланишни истаган йўловчиларнинг COVID-19 инфекциясига тест таҳлиллари олинганига 120 соатдан кўп бўлмаган ва таҳлил натижаси “манфий” эканини тасдиқловчи маълумотномага эга бўлиши кераклиги ҳам белгиланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг 2020 йил 16 майдаги № 74-Ф сонли буйруғига асосан коронавирус инфекцияси таҳлили учун 224 минг 415 сўм миқдорида пуллик хизмат кўрсатилади ва 24 соат давомида маълумотнома ёзиб берилади. Бу дегани ҳар бир харид қилган чипта нархига тест топшириш учун тўланган 224 минг 415 сўм харажат ҳам қўшилади.

Карантин даврида аҳолининг даромади камайган бир вақтда бундай қўшимча харажатлардан кимга нима наф. Агар чиндан халқимизни ўйлаб қарор қабул қилинганда эди монополия бўлган ташкилотларга эмас, шаҳарлар ўртасида йўлга қўйилган автобус қатновларига Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан қатъий тартибда хизмат кўрсатилиб рухсат берилган бўларди.

Каналга аъзо бўлинг:
👇
👉https://t.iss.one/altruist_info
2020 йил 18 май ҳолатига кўра, божхона омборларида жами 41,5 млн. АҚШ долларига тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда. Ушбу маҳсулотлар божхона расмийлаштирувидан сўнг қисқа муддатларда ички бозорларга йўналтирилади.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉https://t.iss.one/altruist_info
ALTRUIST
“Уловидан тушови қиммат” деганлари шу бўлса керак Республика махсус комиссияси қарори билан маҳаллий реслар учун 2020 йилнинг 18 май кунидан авиа ва темир йўл қатновларига рухсат берилди. Маҳаллий авиа ва темир орқали ҳаракатланишни истаган йўловчиларнинг…
“Уловидан тушови қиммат” қарор бекор қилинди

Карантин шароитида аҳолининг иқтисодий ҳолатини эътиборга олиб, шунингдек, ҳаракатланиш вақтида йўловчиларнинг ижтимоий масофа сақлашига шароит мавжудлигини назарда тутиб, қолаверса, фуқароларнинг ҳудудлараро ҳаракатланишида ортиқча ноқулайликлар юзага келишининг олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссияси томонидан ушбу талаб бекор қилинди.

🚫 Эндиликда юқорида кўрсатилган рейслар бўйича ҳаракатланаётган йўловчилардан коронавирус инфекциясига тест таҳлиллари олинганлиги ҳақидаги маълумотнома талаб этилмайди.

PS: Агар республика махсус комиссияси чиндан халқимизни ўйлаб қарор қабул қилишни истаса, барча юртдошларимиз учун ҳамёнбоб бўлган вилоятлар ўртасида йўлга қўйилган автобус қатновларига Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан қатъий тартибда хизмат кўрсатиб рухсат бериши керак.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉https://t.iss.one/altruist_info
Президент "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонни имзолади.

Унга кўра, 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача:

👉 кичик тадбиркорлик субъектлари;
👉 бозорлар ва савдо мажмуалари;
👉 кинотеатрлар;
👉 умумий овқатланиш жойлари;
👉 жамоат транспортлари ташкилотлари;
👉 спорт-соғломлаштириш муассасалари;
👉 шунингдек, йўловчиларни ташиш, маиший хизмат кўрсатиш, ёпиқ жойларни ижарага бериш, шу жумладан банкетлар ташкил этиш билан шуғулланадиган юридик шахслар.

мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод қилинади.
Бугун Қонунчилик палатаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги, “Олий Мажлис Сенатининг Регламенти тўғрисида”ги ҳамда «Парламент назорати тўғрисида»ги қонунларига ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, Қонунчилик палатаси ва Сенатига ўзининг мажлисида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиши мумкинлиги белгиланмоқда.

Ҳозиргача, парламент аъзолари Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлисларида фақатгина Ҳукумат аъзолари, Ҳисоб палатаси, Бош прокурор ва Марказий банк бошқаруви раисининг ҳисоботини эшитиш ҳуқуқига эга эдилар.

Ушбу ўзгартиришлар кучга кирса, парламент аъзолари юқоридаги идоралар билан бир қаторда, хўжалик бошқаруви органлари (масалан, “Uzbekistan airways” А/Ж ёки Навоий кон-металлургия комбинати) раҳбарларининг ҳам ахборотларини эшитиш имкониятига эга бўладилар.

@aburxanov

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉https://t.iss.one/altruist_info
Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Йиғилишда тадбиркорлар ҳуқуқлари кафолатлари ва мулк дахлсизлигини таъминлаш масаласига жиддий эътибор қаратилди.

– Барча ҳокимларни огоҳлантираман. Бирорта тадбиркорнинг мулки ноқонуний олиб қўйилса, ҳоким фақат ишдан кетиш билан қутулмайди, балки қонун олдида жавоб беради, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Президентимиз топшириғига кўра, тадбиркорлик муҳити ҳар бир туман ва шаҳар кесимида ойма-ой таҳлил ва хулоса қилиб борилади. Шунингдек, Бизнес-омбудсман тадбиркорлар ҳуқуқи ва мулк дахлсизлигини бузган туман ва шаҳар ҳокимлари тўғрисида ҳукуматга маълумот киритиб боради. Вазирлар Маҳкамаси тадбиркорлар муаммосини ҳал қилмаган, улар билан етарли даражада ишламаган шаҳар ва туман ҳокимларининг лавозимга лойиқлигини кўриб чиқади.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉https://t.iss.one/altruist_info
Ўзини ўзи банд қилган 60 дан зиёд касб эгалари даромад солиғидан озод қилинади.

Ўзини ўзи банд қилаётган, қўлида касб-ҳунари бор одамларга муносиб шароит яратиш мақсадида янги тизим жорий этилиши белгиланди.

Яъни, сартарош, этикдўз, новвой, темирчи, дурадгор, тикувчи, таксист, таржимон, дизайнер, компьютер дастурчиси каби ўзини ўзи банд қилган 60 дан зиёд касб эгалари даромад солиғидан озод қилинади. Мазкур имтиёздан фойдаланиш учун телефон орқали солиқ идораларини хабардор қилиш кифоя. Илғор хорижий тажриба асосида бундай фуқароларни рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш бўйича мобил илова ишлаб чиқилади.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉https://t.iss.one/altruist_info
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистон 24” телеканали ҳақидаги холис фикрлар

Каналга аъзо бўлинг:
👇
👉https://t.iss.one/altruist_info
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Оҳангарон шоссеси ва Махтумқули кўчаси кесишмасида қуриб битказилган йўл ўтказгични кўздан кечирди.

Туннел, ҳалқа ва эстакададан иборат ушбу уч поғонали транспорт ечими туфайли чорраҳадан соатига 20 мингта автомобил ўтиш имконияти пайдо бўлди.

Мазкур транспорт ечими уч поғонадан иборат бўлиб, туннел узунлиги 593 метр, ҳалқа шаклидаги ўрта поғона 29 метр, эстакада қисми 502 метрни ташкил этади. Туннел ва эстакадада қатнов олти, ўрта поғонада эса беш қаторли.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉https://t.iss.one/altruist_info