Forwarded from Siyosiy maydon
Президент томонидан “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун имзоланди
Қонунга кўра, фуқаролар қуйидаги кўчмас мулкларни ўз номига (ижара ва мулк ҳуқуқи асосида) қонуний ўтказиб олиши мумкин:
➖2018 йил 1 май кунигача якка тартибдаги уй-жой қуриб ўзбошимчалик билан эгаллаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;
➖2018 йил 1 май кунигача фуқаролар ва ташкилотлар томонидан ҳужжатда кўрсатилган майдондан ортиқча эгалланган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;
➖“бир марталик акция” доирасида ҳуқуқларни эътироф этиш охирига етмаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;
➖2021 йил 8 июнга (ҳокимларнинг ваколати бекор қилингунига) қадар туман (шаҳар) ҳокимлари қарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланмаган ер;
➖боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойлар ҳамда улар эгаллаган ер;
➖кичик саноат зоналари ҳудудига 2020 йил 9 мартгача жойлаштирилган тадбиркорларнинг ери;
➖давлат ордери билан хусусийлаштирилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер;
➖ҳоким қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкаси.
Кўчмас мулкни қонунийлаштириш учун улар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
▫️ер бошқа шахсга ажратилмаган ёки аукционга чиқарилмаган бўлиши;
▫️ер участкасидан фойдаланишда низо мавжуд эмаслиги;
▫️ер ва мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги;
▫️муҳофаза зонасида, суғориладиган ерда жойлашмаганлиги;
▫️бош режа талабларига зид эмаслиги (мавжуд бўлса);
▫️ҳар бир категорияга хос бошқа шартлар (инвестиция мажбурияти бажарилганлиги, ширкат аъзоси ҳисобланиши ва бошқалар).
Қонун 3 ойдан сўнг кучга киради.

Жамоатчилик эътирозига сабаб бўлган қонун лойиҳаси Сенат томонидан рад этилди
Сенат ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фаолиятига оид тасвирларни “обрўсизлантириш мақсадида” тарқатганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи Қонунни рад этди. Энди Қонунни қайта кўриб чиқиш учун парламент палаталарининг келишув комиссияси тузилади.
Сенаторларнинг фикрига кўра, Қонунда идоравий манфаатлар илгари сурилиб, қонун мундарижасига, Конституция ва очиқликка зид бўлган нормалар киритилган.
Энг қизиғи ўз вақтида айрим Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан ҳам ушбу Қонун лойиҳаси Конституция ва очиқлик сиёсатига зид эканлиги айтилганди.
Воқеалар ривожини кузатамиз.
Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.iss.one/siyosiyqarashlar

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2019 йилги сайловоларда сиёсий партиялар ўртасида рақобат ва қарама-қаршиликларга бой бўлган дебатлар ташкил этилган эди.
Айни кунларда ушбу даврда бўлиб ўтган дебатларга оид айрим лавҳалар ижтимоий тармоқларга жойлаштирилмоқда. Сабаби, бу йил 27 октябрда яна сайлов бўлиб ўтади.
Мени эътиборимни тортгани “Адолат” СДП ва Экопартия вакиллари ўртасидаги тортишув бўлди. Бир қарашда ўша вақтда Экопартия вакили (катта эҳтимол билан давлат ОТМ ўқитувчиси бўлса керак) ҳақ гапни айтгандек.
Аммо, орадан 5 йил вақт ўтди ва бугунги натижалар “Адолат” СДП вакили ҳақ эканлигини кўрсатмоқда.
Айни кунда Ўзбекистондаги 40 дан ортиқ ОТМлари ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилди, сиртқи, кечки таълим шакллари жорий қилинди ва минглаб ёшларга олий таълим олиш имконияти яратилди.
Таълим сифати масаласига келса бу фақат битта партия қилиши лозим бўлган иш эмас менимча. Бунга барчамиз бирдек масъулмиз.

Ўзбекистондаги барча сиёсий партияларга 2024 йил 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлиги учун ўтказиладиган сайловларда иштирок этишга ижозат берилди.
Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.iss.one/siyosiyqarashlar
Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.iss.one/siyosiyqarashlar
Forwarded from GENERALISSIMUS
Ma'lumot uchun, Parlament deputatligiga nomzodlar orasida eng yosh vakil — 25 yoshda. Mahalliy kengashlar deputatligiga nomzodlar orasida eng yosh vakil esa — 21 yoshda.
@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Alibek Anvariy
▫️▫️▫️
Bizni baxt yaratgan.
Qishloqdagi onamizga
o‘xshash baxt.
Ammo uni
tashlab ketdik.
Ba’zan sog‘inib
ko‘rgani boramiz.
Yayraymiz uyida.
Ammo
Mehmonligimizni
sezib turamiz.
Baxtdan naridagi hayot
baribir bizniki.
Ketish kerak…
Baxt bizni quchoqlab
xayrlashar,
Labida tabassum,
ko‘zlarida yosh.
Ba’zan baxt
sog‘inib ko‘rgani keladi.
O‘shanda bayram.
Bolalarga o‘xshab qolamiz.
Birdan ketishga hozirlanar.
“Qol”, deymiz.
Ammo so‘zlarimizdan
samimiyat qochganini,
allaqachon sezgan.
Aniq biladi
bebaxtlikka ko‘nikkanimizni.
Mahkam quchoqlab
xayrlashar.
O‘pib,
hidlab xayrlashadi.
“Bir ongina
baxtni ko‘rsak edi,
o‘ylaymiz
yurak orziqqanda,
Bir damgina diydoriga to‘ysak”.
Bir kuni baxtni
ko‘mgani boramiz.
Yig‘laymiz.
Anglaymiz:
biz o‘ldirganmiz
bu baxtni;
bizni sog‘inib
o‘lgan bu baxt.
Endi
bizni yo‘qlab,
hech kim kelmaydi.
Endi biz
hech kimni
yo‘qlab bormaymiz.
Endi bemalol
yashash mumkin.
Endi bemalol
o‘lsak ham bo‘laveradi…
Usmon Azim
Bizni baxt yaratgan.
Qishloqdagi onamizga
o‘xshash baxt.
Ammo uni
tashlab ketdik.
Ba’zan sog‘inib
ko‘rgani boramiz.
Yayraymiz uyida.
Ammo
Mehmonligimizni
sezib turamiz.
Baxtdan naridagi hayot
baribir bizniki.
Ketish kerak…
Baxt bizni quchoqlab
xayrlashar,
Labida tabassum,
ko‘zlarida yosh.
Ba’zan baxt
sog‘inib ko‘rgani keladi.
O‘shanda bayram.
Bolalarga o‘xshab qolamiz.
Birdan ketishga hozirlanar.
“Qol”, deymiz.
Ammo so‘zlarimizdan
samimiyat qochganini,
allaqachon sezgan.
Aniq biladi
bebaxtlikka ko‘nikkanimizni.
Mahkam quchoqlab
xayrlashar.
O‘pib,
hidlab xayrlashadi.
“Bir ongina
baxtni ko‘rsak edi,
o‘ylaymiz
yurak orziqqanda,
Bir damgina diydoriga to‘ysak”.
Bir kuni baxtni
ko‘mgani boramiz.
Yig‘laymiz.
Anglaymiz:
biz o‘ldirganmiz
bu baxtni;
bizni sog‘inib
o‘lgan bu baxt.
Endi
bizni yo‘qlab,
hech kim kelmaydi.
Endi biz
hech kimni
yo‘qlab bormaymiz.
Endi bemalol
yashash mumkin.
Endi bemalol
o‘lsak ham bo‘laveradi…
Usmon Azim
Forwarded from Alibek Anvariy
Hurmatli, she'r muhiblari! Badiiy teleportatsiyaga oid yakuniy so‘rovnomada qatnashing. Yuqoridagi sarbast she'rda muallifning subyektiv his-tuyg‘usi sizning qalb-u shuuringizda asar qoldirdimi? Javobingiz biz uchun muhim. Tashakkur.
Anonymous Poll
57%
Juda ta'sirlandim. Shoirning tuyg‘usi menga ham ko‘chdi. Ko‘zim yoshlandi...(16-35 yoshdaman).
18%
Juda ta'sirlandim. Shoirning tuyg‘usi menga ham ko‘chdi. Ko‘zim yoshlanmadi... 35-60 yoshdaman).
3%
Juda ta'sirlandim. Shoirning tuyg‘usi menga ham ko‘chdi. Ko‘zim yoshlandi...(60 + yoshdaman).
16%
Ta'sirlanmadim. Ko‘zim yoshlanmadi...(16-35 yoshdaman).
5%
Ta'sirlanmadim. Ko‘zim yoshlanmadi...(35-60 yoshdaman).
2%
Ta'sirlanmadim. Ko‘zim yoshlanmadi...(60+ yoshdaman).
Forwarded from Siyosiy maydon
2025 йил 1 октябрдан электр ва газ учун тўлов тарифлари оширилади.
2026-2027 йилларда ушбу соҳаларга бюджетдан субсидия ажратиш камайтириб борилади ва 2028 йилдан бошлаб бюджетдан субсидия ажратиш тўлиқ тўхтатилади.
Бу ҳақда Сенатнинг бугунги ялпи мажлисида Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилди.
Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.iss.one/siyosiyqarashlar
2026-2027 йилларда ушбу соҳаларга бюджетдан субсидия ажратиш камайтириб борилади ва 2028 йилдан бошлаб бюджетдан субсидия ажратиш тўлиқ тўхтатилади.
Бу ҳақда Сенатнинг бугунги ялпи мажлисида Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилди.
Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.iss.one/siyosiyqarashlar
Forwarded from Siyosiy maydon
Таҳлилларга кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 6,6 фоизи тамаки маҳсулотларини истеъмол қилади.
Эркаклар орасида бу кўрсаткич 13,2 фоизни, аёллар орасида эса 0,4 фоизни ташкил этади.
Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.iss.one/siyosiyqarashlar
Эркаклар орасида бу кўрсаткич 13,2 фоизни, аёллар орасида эса 0,4 фоизни ташкил этади.
Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.iss.one/siyosiyqarashlar
Forwarded from Siyosiy maydon
2025 йилда маҳаллаларда “Сояли сайр кўчалари” ташкил қилинади
2025 йилда маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, яшиллик даражасини ошириш, экологик жиҳатдан қулай ва фаровон яшаш муҳитини шакллантириш мақсадида аҳоли учун пиёда ва велосипед йўлакларида дарахтлар ва ўсимликларни экиш орқали “Сояли сайр кўчалари” тармоғи яратилади.
Шунингдек, соҳил ва дарё бўйларида 80 та инфратузилма объекти ва 110 километрдан ортиқ соғломлаштириш йўлаклари қурилади. Ёмғир ва оқова сувлардан самарали фойдаланиш, маҳаллалардаги дарахтларни замонавий сув тежовчи технологиялар орқали суғориш тизимини жорий этиш натижасида яшиллик даражаси оширилади.

Ўзбекистонда амалдорларнинг коррупцияга мойиллиги текширилиши мумкин
Давлат хизматчиларининг коррупцияга мойиллигини текшириш амалиётини жорий этиш таклиф этилмоқда.
Мазкур янги тизим раҳбарлик лавозимларда ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга мойиллиги даражасини баҳолаш орқали амалга оширилади.
Бу эса давлат хизматига адашиб ёки ноқонуний бойлик орттириш мақсадида кириб келганларни аниқлаш, шунингдек, давлат идораларига ҳалол кадрларни танлаб олиш имконини беради. Бу ҳақда, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов маълум қилди.

📢 Яхши янгилик!
Энди “Фахрий донор” кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар шаҳар жамоат транспортидан бепул фойдаланади
📝 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган ва ҳозирда Қонунчилик палатасининг Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан кўриб чиқилаётган янги қонун лойиҳасида фахрий донорлар учун бир қатор имтиёзлар назарда тутилмоқда.
Жумладан:
✅ “Фахрий донор” кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга бериладиган бир марталик пул мукофоти миқдори ошириш;
✅ “Фахрий донор” кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар шаҳар жамоат транспортидан (йўналиши ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиш;
✅ санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш имкониятини бериш кабилар.
Каналга аъзо бўлинг:👇
👉https://t.iss.one/altruist_info

2025 йилда ҳудудларда 16 та автовакзал ва автостанциялар қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган.
Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.iss.one/siyosiyqarashlar
Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.iss.one/siyosiyqarashlar
Forwarded from Siyosiy maydon
⚡️Ердан самарали фойдаланиб, бир сотихда 5 миллион сўмдан юқори расмий даромад олаётган деҳқонларга ер солиғининг 90 фоизи “кэшбек” сифатида қайтариб берилади.
❗️Аксинча, томорқасига экин экмаганлардан ер солиғи оширилган миқдорда ундирилади.
Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.iss.one/siyosiyqarashlar
❗️Аксинча, томорқасига экин экмаганлардан ер солиғи оширилган миқдорда ундирилади.
Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.iss.one/siyosiyqarashlar
Forwarded from Siyosiy maydon
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2025 йил — “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинди.
Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.iss.one/siyosiyqarashlar
Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.iss.one/siyosiyqarashlar
Forwarded from Siyosiy maydon
🛫 Ўзбекистонда яна 1 та туманда аэропор қурилади
Айдар-Арнасой кўли атрофида туризм имкониятини кенгайтириш мақсадида Арнасой туманидаги “Бахтли” маҳалласининг Наруз аҳоли яшаш пунктида аэропор қурилмоқда.
Умумий майдони 45 гектарни ташкил этувчи ушбу аэропор нафақат инфратузилма ривожига, балки бутун минтақа иқтисодиёти ва туризм салоҳиятининг юксалишига туртки бериши кутилмоқда. Аэропордаги учиш-қўниш йўлаги замонавий АТР 72-600 турдаги ҳаво кемалари учун мўлжалланган бўлиб, суткасига 2 та рейсни қабул қилиш имкониятига эга бўлади.
Ҳозирда ушбу ҳудудда меҳмонхона ва санатория ҳам қурилмоқда.

Партиялар нега сиёсий рақобатдан самарали фойдаланмайди?
Сўнгги кунларда “Миллий тикланиш” ДП раҳбарияти томонидан дарахт кесилиши ҳамда пиво фестивали борасида билдирилган фикрлар кенг жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда. Ушбу масалалар сиёсий партия вакиллари томонидан нохолис талқин қилинаётганлиги бўйича айрим фаоллар томонидан асослантирилган чиқишлар ҳам қилинди.
Аммо, мени эътиборимни тортган жиҳат нега бутун жамият бахслашган масалада сайловолди тарғиботида бир бирини отарга ўқи бўлмаган сиёсий партиялар сукут сақлаб турибди.
Агар бу ҳолат бирор хорижий давлатда бўлганида, у ердаги “яшиллар партияси” вакиллари чиқиш қилиб, табиат барчамиз ва келажагимиз учун муҳим эканлигини жамоатчиликка кўпроқ тушунтирган, дарахт кесиш масаласида тадбиркорнинг “абсурд” ташаббусини қўллаб-қувватлаган партия раҳбари билан бир сафда бўлганларни партия аъзолигидан вос кечишга ҳамда ўз сафида бирлашишга чақирар эди.
Ёки бўлмаса, ўзини ЎзХДП каби мухолифат деб ҳисоблаган партиялар бундай қулай вазиятлардан самарали фойдаланган бўларди.
❗️Яна бир қизиқ жиҳат партия раҳбарлари Тошкентдаги пиво фестивали ўтказган ва ўтказишга рухсат берганларни жавобгарликка тортиш кераклигини билдирган. “Миллий тикланиш” ДП парламентда етарли даражада депутатлик ўрнига эга, уларга қонуний ечимлар (депутатлик сўрови юбориб) орқали масъулларни жавобгарликка тортиш ҳамда “Ҳукумат соати”га чақириб эшитишга нима ҳалал бераркин?