Komil Allamjonov
12.6K subscribers
1.46K photos
305 videos
325 links
Download Telegram
Журналист Анора Содиқова атрофида бўлаётган ҳолатдан биз хавотирдамиз. Қонун устувор давлатларда ҳар қандай зиддиятли ҳолатлар (агар у бўлса) фақат суд орқали ҳал қилиниши керак. Журналистга таҳдид қилишга, умуман таҳдидларга ҳеч ким ҳақли эмас. У замонлар ўтиб кетди. Қайтаришга уринманг. Фонд бу ҳолатни кузатиб боради.

____

Нас беспокоит то, что происходит вокруг журналистки Аноры Садыковой. В государстве, в котором царит верховенство закона, любые споры (если они есть) должны решаться только в суде. Никто не имеет права угрожать журналисту, вообще угрожать. Те времена закончились. Не пытайтесь их вернуть. Фонд следит за ситуацией.

#4ҳокимият
👍94😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Снайпер Блогер” Facebook’даги саҳифаси ҳам блок бўлди👋🏻😎

#4ҳокимият
👍126😢18🔥16
Камолиддин Раббимов атрофида бўлаётган ҳолатдан биз хавотирдамиз. Фонд бу масалани ўрганяпти. Ўйлайманки вазият тез фурсатда ойдинлашади.

#4ҳокимият
🔥75👍46😢26
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро ташкилотлар раҳбарлари, ҳуқуқ ҳимоячилари, Европа ва Осиё давлатлари элчилари иштирокида Женевада бўлиб ўтган тадбирда ўзбек матбуотининг кечаси, бугуни ва эртанги куни қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги мулоҳазаларимни билдирдим.

____

На мероприятии в Женеве, на котором присутствовали руководители международных организаций, правозащитники, послы стран Европы и Азии, я высказал своё мнение о том, какой была узбекистанская пресса вчера, какая она сегодня, и какой должна быть завтра.

#freedomofspeech
#4ҳокимият
👍36🔥51😢1
Кўпчилик нима учун айрим каналларни блоклаяпсизлар деган саволни бермоқда. Масалан "Қора мерган" каби аноним каналлар одамларни дискредитация, яъни обрўсизлантириш учун жорий қилинган канал бўлиб, у оддий одамларни иши эмас албатта. Шундай экан, ундаги айбловлар бу балки тор доирада шакллантирилаётган туҳматлар ҳам бўлиши мумкин. Ўқиган бўлсангиз у ерда мени хоин, чет эл разведкасига ишлайдиган шахс, 5-колонна бошлиғи, яна бир балолар ёзилади. Буни ҳаммаси сенга нисбатан айб топилмаса қўлланиладиган ифлос методлар. Энг осони сени чет элда, чет эллик билан турган суратингни мана у агент билан гаплашяпти деб ёлғондан туҳмат қилиб айтилса ишончли одамлар томонидан, манаман деган тўғри одам ҳам душманга айланади қўяди худо асрасин. Бу нафақат менга нисбатан, балки бошқа журналист ва блогерларга нисбатан ҳам кузатилаяпти сўнгги пайтларда. Чунки бизни овозимиз ёқмаяпти айримларга. Биз ўчсак, ҳақиқат ўчади. Шуни хоҳлаяпти айримлар. Президент журналистларни менинг дўстим, ортга қайтмаймиз деди. Биз шу куч билан курашамиз. Матбуот ҳақиқий тўртинчи ҳокимият бўлади. Бунга албатта эришамиз. Шунинг учун ҳам биз шундай каналларни блоклаяпмиз. Бор гап шу...

#4ҳокимият
👍8813🔥8😢4
Тошкент шаҳар депутатлар кенгаши депутати "Адолат" партияси аъзоси Тошпўлат Матибоев Никита Макаренкони устидан ҳуқуқ ҳимоячиларига арз қилибди. Албатта, журналист мақоласига эътироз бўлса туҳмат, ёлғон маълумот берилган бўлса масалани суд орқали ҳал қилиш, уни кўчада ушлаб олиб, бошига бир ургандан кўра энг тўғри йўл. Лекин Никита кўтарган масалалар ҳақиқатда жиддий бўлса блогер маданий мерос учун куйиб-пишиб жон куйдираётган бўлса бу аслида кенгашга ёрдам эмасми?

Депутатлар кимнинг томонида ўзи?

P.S. Нима ҳам дердик. Қани кўрамиз масала қаерга қараб кетади ва уни ортида ким ҳингиллаб ўтирибди. Кузатамиз.

P.P.S. Ҳойнаҳой Никита депутатларни 4 млн 200 минг долларлик жиноятда тухмат қилиб айбламагандир?😏

#4ҳокимият
👍70🔥52😢2