Инсон қадри ғоясининг бош сиёсий концепция сифатида энг юқори минбардан, Президент томонидан янграгани ўзбек халқи, миллат ғурури, келажагимиз учун жуда муҳим.
Юртимизда қадр-қиммат тушунчаси пайдо бўлгани, ватандошларимиз бу масалани баралла муҳокама қила бошлаганининг ўзи катта ютуқ. Тан олайлик, бу Ўзбекистон учун янгилик ҳамдир.
“Европада ҳатто дайди итнинг қадри бор, бизда эса бутун бошли одамнинг қадри йўқ”, деган эътирозларни кўп эшитганмиз. Балки ҳозир ҳам дарров бу гапларимга мингта эътироз бўлар. Майли бўлсин. Ундай инсонларни ҳам тушунаман. Дарди борлар, алами борлар, адолатсизлик қурбонлари етарлича тўпланиб қолган. Лекин ўзгаришни тан олиш ҳам керак. Албатта, ҳамма соҳалар бирданига гуркираб кетиб, ҳамма муаммолар биттада ҳал бўлиб қолмайди. Лекин бугун барча ҳаракатлар айнан шу йўлда бўляпти. Президент тинимсиз шу мақсадда ишлаяпти. Ўзини аямай ишлаяпти.
Кузатувларимга кўра бир гапни аниқ айта оламан. Шу ғояни кўтарган инсоннинг ўзи одамнинг қадрига етади, инсонни қадрлашни билади. Табиати шунақа. Ана шу хислати туфайли ҳам бу қадар юксак даражага етган бўлиши мумкин.
Шундай экан, Инсон қадри ғояси бу шунчаки баландпарвоз шиор эмас балки амалий ҳаракатдир. Мен бунга ишонаман.
Бу – орзу, бу – режа, бу – мақсад! Президентнинг мақсади.
Кўзлаган хайрли мақсадларингиз амалга ошсин муҳтарам Президент! Ўзбекистондаги ҳар бир инсоннинг, ҳар бир юртдошимизнинг қадри ва қадди юксак бўлсин. Бошни баланд кўтариб, ўзи билан, миллати билан, Ватани билан фахрланадиган даражага етсин. Чунки ўзбек халқи шунга лойиқ халқ.
#Инсон #Жамият #Давлат

Қадрингни бил☝️
#Ишда...
#Оилада...
#Жамиятда...
PS: Инсон қадри ғоясининг энг катта кучи бу аввало одамлар "ҚАДР"сўзини гапира бошлаганида. Ислоҳот аввало миядан бошланади.
#инсон #жамият #давлат
#ўзбегим
____
Знай себе цену☝️
#Наработе
#Дома
#Вобществе
P.S. Самая большая сила идеи о человеческом достоинстве заключается в том, что люди, прежде всего, начали говорить о ДОСТОИНСТВЕ. Реформы впервую очередь начинаются в головах.
#человек #общество #государство
#узбегим