Aks-sado
447 subscribers
1.7K photos
1.61K videos
3.24K links
Download Telegram
#Фарғона_вилояти #Қувасой_шаҳри

Мутасаддилар эшитиб, эшитмасликка – кўриб, кўрмасликка олиб келишмоқда

📌Ушбу манзарани масъуллар кўриб, кўрмасликка олиб юрганига қойил қолиш керак.
Фарғона вилояти
Қувасой шаҳри “Намуна” МФЙ Ёрқин кўчасида яшовчи аҳоли муддати аллақачон ўтиб бўлган симёғочларни алмаштириш бўйича кўп йиллардан бери мурожаат қилишади. Аммо мутасаддилар эшитиб, эшитмасликка – кўриб, кўрмасликка олиб келишмоқда.

Ҳолат юзасидан мутасаддилардан муносабат кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фарғона_вилояти #Қувасой_шаҳри

Корхона ишлаб чиқариш талабларини бузган ҳолда фаолият юритмоқда

📌Фарғона вилояти Қувасой шаҳри "Дўстлик" шаҳарчаси аҳолиси "82"-КМК" МЧЖга қарашли "Темир-бетон маҳсулотлари" корхонаси ишлаб чиқариш талабларини бузган ҳолда фаолият юритаётганидан шикоят қилишмоқда. Ишлаб чиқаришдан чиқадиган заҳарли моддалар одамлар соғлигига, атрофдаги боғ-роғларга таъсир қилаётганини айтишмоқда.

Ҳолат юзасидан мутасаддилардан муносабат кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фарғона_вилояти #Қувасой_шаҳри #Намуна_МФЙ

Бизни ҳам йўл масаласи қийнаб келяпти...

📌 Фарғона вилояти, Қувасой шаҳри, Намуна МФЙ аҳолиси 2022 йил март ойида "Опен бюджет" дастурида ва шу йил баҳорида "Менинг йўлим" лойиҳасида қатнашиб маҳалла йўлини асфальтлаштириш бўйича ғолиб бўлишган. Аммо йўллар охиргача асфальт қилинмаган. Ушбу ҳолатга маблағ қолмаганлиги важ қилиниб кўрсатиб келинмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан масъуллардан муносабат кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фарғона_вилояти #Қувасой_шаҳри

Йўллардаги сунъий нотекисликлар ҳаммага ташвиш келтирмоқда

📌Ботга келган мурожаатда: Қўчқорчи, Намуна МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-204 Фарғона ҳалқаси Суфон Қирғизистон чегараси автомобиль йўлига ўрнатилган кўплаб сунъий нотекисиликлар (лежаший полицейски)лар қийнаб келмоқда. Бу ҳақида тегишли ташкилотга мурожаат қилинган бўлса ҳам натижа бермаяпти.

Мурожаат бўйича тегишли ташкилотнинг муносабатини кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM