Aks-sado
499 subscribers
1.62K photos
1.5K videos
3.06K links
Download Telegram
#Фарғона_шаҳри #АҳмадЯссавий_кўчаси

Фарғона шаҳри “Мирзо Улуғбек” МФЙ “Аҳмад Яссавий” кўчасида таъмирга муҳтожлиги хусусида мурожаат қилинган.

📌Мутасаддилар асфальт қилиш учун кўча эни ва узунлиги ўлчаб кетган. Лекин натижа бўлмади.

Ҳолатга масъуллар эътибор бериши сўралмоқда.

Facebook Instagram Youtube Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фарғона_шаҳри

Камера ўрнатилмаган кўчаларда чизиқлар ўчиб кетган

📌Фарғона шаҳридаги 70-80 фоиз чорраҳада камера ўрнатилган. Камера бор кўчаларда йўлчизиқлар чизилган. Аммо камера ўрнатилмаган кўчаларда чизиқлар ўчиб кетган. Айрим йўллар таъмирталаб аҳволда.

Ҳолат юзасидан мутасаддилардан муносабат кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фарғона_вилояти #Фарғона_шаҳри

Атроф-муҳит муҳофазаси ҳаётимизнинг ажралмас бўлаги эканини билишармикан?!

📌Фарғонада экологик масалаларга қандай қаралаётганини шаҳарнинг Замахшарий кўчасидаги аҳвол мисолида ҳам хулоса қилиш мумкин.
Маҳалла, "Тоза ҳудуд", ободонлаштириш бўйича ташкилотлар масъулиятсизлиги ортидан аҳоли ҳам уларга эргашган, шундай муҳидга мослашган кўринади.

Ушбу ҳолатга мутасаддилар эътиборини қаратамиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Aks-sado
#Фарғона_вилояти #Фарғона_шаҳри Атроф-муҳит муҳофазаси ҳаётимизнинг ажралмас бўлаги эканини билишармикан?! 📌Фарғонада экологик масалаларга қандай қаралаётганини шаҳарнинг Замахшарий кўчасидаги аҳвол мисолида ҳам хулоса қилиш мумкин. Маҳалла, "Тоза ҳудуд"…
#Муносабат

📝Каналимизда эълон қилинган “Атроф-муҳит муҳофазаси ҳаётимизнинг ажралмас бўлаги эканини билишармикан?!” сарлавҳали материалга муносабат билдиришди:

Фарғона шаҳар Замахшарий кўчасида тўпланиб қолган чиқиндилар билан боғлиқ мурожаат Фарғона вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди. Мавжуд муаммолар ўз вақтида бартараф этилди”.

Фарғона вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фарғона_вилояти #Фарғона_шаҳри

Бепарво қурувчиларнинг ҳаракатларидан дарахт азият чекмоқда

📌Кўпинча дарахтларга масъулиятсиз муносабат учрайди – зич қилиб бетонлаш ёки дарахт танасига яқин қилиб асфальт ётқизиш.
Худди шундай яна бир ҳолат
Фарғона шаҳрида учради. Шаҳардаги 5-умумтаълим мактаби олдидаги дарахт ости суғориш, тупроқнинг нафас олиши ва дарахт ўсиши учун жой қолдирилмаган даражада битонланган. Бепарво қурувчиларнинг ушбу ҳаракатлари вақтида бартараф этилмаса, қимматга тушиши мумкин.

Ҳолат юзасидан мутасаддилардан муносабат кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фарғона_вилояти #Фарғона_шаҳри

Сув кўчаларда беҳуда оқмоқда

📌Бугунги кунда сувни тежаш ҳар доимгидан-да долзарб масалага айланмоқда. Ана шундай паллада кўчаларда беҳуда оқаётган сувни кўриб ачинасан киши.
Фарғона шаҳридаги 13-умумтаълим мактаби олдида шундай ҳолатни кузатиш мумкин. Майсаларни суғориш ишлари назоратсиз қолдирилган. Носоз пуркагичлардан отилаётган сув йўлларга оқиб, исроф бўлмоқда. Устига-устак, суғорилиб бўлинган майсалардан тошган сув кўчада ариқ бўлиб оқаяпти.

Ушбу ҳолатга мутасаддилар эътиборини қаратамиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фарғона_вилояти #Фарғона_шаҳри

Ватан равнақи кўчасидан келганда, Уржуза чорраҳасига етмасдан йўлнинг қатнов қисмида сув исроф бўлиб оқиб ётибди.

Ҳолат юзасидан “Фарғона вилояти сув таъминоти” МЧЖнинг муносабатини кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фарғона_вилояти #Фарғона_шаҳри

Масъуллар кўз ўнгида дарахтлар нобуд бўлмоқда

📌Фарғона вилоят Экология бошқармаси биносидан тахминан 100 метр узоқликда, Фарғона вилоят Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг рўпарасида қурилиш сабабли дарахтларнинг бири қуриб тугаб бўлган, кетидан эса арчалар нобуд бўлмоқда.

Фарғона вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасидан расмий муносабат кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фарғона_вилояти #Фарғона_шаҳри

Исроф бўлаётган ичимлик сувлари!

📌Фарғона шаҳри Қирлола кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар уларнинг кўчасида ичимлик суви қувури ёрилиб исроф бўлаётганини ҳамда тегишли ташкилотларга қилинган мурожаатлар эътиборсиз қолаётганини важ қилишган.

Мурожаат бўйича масъул идораларнинг муносабатини кутиб қоламиз

FacebookInstagramYoutube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фарғона_вилояти #Фарғона_шаҳри

“Хавфли чуқур 20 кундан бери ёпилмаган”

📌Навоий кўчаси, 30-уй олдидаги чуқур 20 кундан бери ёпилмаган ҳолда турибди. Аҳолининг маълум қилишича, бу чуқур Фарғона шаҳар электр энергияси ходимлари томонидан қазилган ва ҳалигача ёпилмаган.

Ҳолат бўйича тегишли ташкилотнинг муносабатини кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM