AKADEMIK BURCHAK
7.88K subscribers
1.17K photos
146 videos
142 files
1.41K links
Bizning burchakda ilm-fan bo‘yicha muhim va qiziqarli ma'lumotlarni kuzatib borishingiz mumkin.

Kanal - ilmiy faoliyatga qiziquvchilar uchun yaxshi manzil...
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Fan doktori (DSc) ilmiy darajasi uchun mustaqil izlanuvchilikka fan nomzodi yoki falsafa doktori (PhD) yoki ularga tenglashtirilgan xorijiy mamlakatlarda olingan diplomga ega bo‘lgan, belgilangan tartibda talablarga muvofiq ilmiy daraja olganidan so‘ng salmoqli ilmiy yutuqlarga erishgan shaxslar rasmiylashtiriladi.

📍@akademik_burchak da qoling🛋
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⁉️Профессор дегани ўзи нима иш қилади? 3-қисм

Университет ёки илм соҳасида ишлайдиганларни кўпчилик бошқа соҳа вакиллари инжиқ деб ўйлашади. Айниқса бизнес ёки пул билан боғлиқ касб эгаларидан бизга қарата "Булар ўзи нима иш қилади?" қабилидаги менсимаган фикрларни эшитиш мумкин. Шуларнинг энг кўп айтадиган гапи, "хоҳласа ишга боради, хоҳламаса қаҳвахонада қаҳва ичиб қилади ишини" бўлса керак. Бу гап қанчалик ростлиги ҳақида, бугунги қисмда.

“Нимага нолийсан ўзи, эрталаб тўққиздан ишда бўлишинг шарт эмас, китобларингни мақтанчоқларча жавонларга тизиб қўйган ўз офисинг бўлса-да, дарсинг йўқ куни хоҳ уйингда ўтириб, хоҳ шаҳар марказидаги қаҳвахонада ишингни қилаверасан! Ажойиб эмасми?”


Бу хитобга қисман қўшилмасдан иложим йўқ. Тўғри, профессорлар ҳар куни ишга бориши шарт эмас. Ўзи ишлайдиган университетда яшаши ҳам кутилади, аммо талаб қилинмайди. Францияда яшаб, Англияда университетда ишлайдиган ўқитувчилар йўқ эмас. Китобларини мақтанчоқларча жавонларга тизиб қўйган офисини қулфлайди-да, кетворади.

Булар миф эмас. Бу бизнинг ишимизнинг яхши томонларидандир. Аммо бу имтиёзларни биз қимматга сотиб оламиз, десам, сизга эриш туюлмасин. Биз бу имтиёзлар учун берадиган энг қиммат тўлов: иш билан уй орасида чегаранинг йўқлигидир. Тўғри, биз хоҳлаган жойдан туриб ишлашимиз мумкин, аммо бу дегани уйда ҳам ишдан чалғиш, узоқлашишга имконимиз йўқ.

Мен таниган профессор-ўқитувчи бор-ки, шанбани якшанба демай ишлайди. Одатда ҳафта кунлари ўтган қисмда таърифлаб ўтганим биринчи икки ҳалқани ёпишга етар-етмас бўлади. Яъни минимум вазифалардан нарига ўтиш, масалан қўшимча иш қилиш (кўп профессорлар газеталарда мақолалар ёзиб туради, баъзилари радио ва ТВда ишлайди), грант аризалари ёзиш учун вақтни фақат кечқурун, ёки ҳафта охиридан, оила учун ажратилиши керак вақтдан юлишга тўғри келади.

Бу гапларим бироз нолишга ўхшаб қолди. Аслида, ишимни яхши кўраман, бошқа биронта ишни қилмаган бўлардим. Оз бўлса-да, ишдаги эркинлигим ёқади, ўзимга қизиқ мавзуларни тадқиқ қилиш, талабалар билан мунтазам мулоқотда бўлиш, китоб ўқиш ва ёзиш каби турли машғулотларни ўзида жамлаган бошқа шундай иш қаерда бор? Ташқаридан қараганда осон бўлиб туюладиган иш ҳамиша ҳам осон эмаслигини таъкидлаб ўтмоқчиман, холос.

Кейинги, тўртинчи қисмда нималар ҳақида ёзай? Профессорлар ҳаётидан сизга яна нималар қизиқ? Мулоҳазаларингизни ёзиб қолдиринг 😊

1-қисм

2-қисм

Манба: profsherzod

📍
@akademik_burchak да бўлинг🛋
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Армани:
– Сизга ким керак, азизим? “Қоровул Петросян” дейсизми? Вах-вах-вах! У қоровул эмас, академик! Донишманд одам! Юринг, уйини кўрсатаман. Яқинда икки қаватли уй солди, азамат!

Гуржи:
– Кимни сўраяпсиз, батано? “Этикдўз Панжикидзе” О-о-о! У этикдўз эмас, академик! Бунақа донишманд одам юз йилда бир туғилади! Юринг дачасига обориб қўяман. Уч қаватли дача қуряпти, азамат!

Ўзбек:
– Нима! Ким дейсиз! “Академик Алижонип?” Ҳеч қанақа академик эмас у! Қорвулчалик саводи йўқ! Этикдўзчалик илми йўқ! Ғирт аҳмоқ одам. Порахўр! Ўрикзорда данғиллама иморат соляпти. Шунча пулни қаёқда олади? Умуман... мен ҳеч қанақа Алижонип-палижонипни танимайман!

Ўткир Ҳошимов

📍@akademik_burchak да бўлинг🛋
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bu yigit o‘ta noyob iqtidor, mana shu yili Prezident sovg‘asi Spark yutgan, shundan keyin maktab o‘quvchilari o‘rtasida 2 yil Zakovatda respublika g‘olibi bo‘ldi,  bu degani,  shu yil 11-sinfni bitiradi va istalgan OTMga beimtihon qabul qilishni yutdi,  tasavvur qilyapsizmi bu yutuqni 2 marta yutdi!©️

Navigator-1

Navigator-2

Kanalga ulanish
@ILM_NUR_2020
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️Юрак трансплантациясидан олдин орган иссиқ перфузион қурилмага уланади, у орган инсон танасидан ташқарида бўлган вақтда доимий ҳарорат ва босимни сақлаш учун уни доимий равишда кислородли қон ва электролитлар билан таъминлайди. ©️

📍@akademik_burchak da bo‘ling 🛋
📍@akademik_burchak da bo‘ling 🛋
Ayrim xorijiy mamlakatlarda xususiy universitetlar ko‘proq ekanini bilarmidingiz?

🔹 Yaponiyada 597 ta xususiy, 86 ta mahalliy va 95 ta davlat universiteti mavjud.

🔸 Polshada 131 ta davlat va 321 ta xususiy universitet mavjud.

🔹Efiopiyada 83 ta xususiy, 42 ta davlat universiteti va 35 dan ortiq oliy o‘quv yurtlari mavjud.

🔸 Armanistonda 26 ta davlat va 31 ta xususiy universitet mavjud.

🔹 Chilida 31 ta xususiy va 14 ta davlat universiteti mavjud.

🔸 Misrda 23 ta xususiy va 20 ta davlat universiteti mavjud.

Bizni kuzatib boring!

Kanalga a'zo bo‘lishni unutmang
@akademik_burchak
#madaniyat #muzey #hordiq #kayfiyat

Ilmiy faoliyat bilan doimiy mashg'ul bo'lish stress beradi albatta. Vaqt ortirib muzeylarga borishga imkon yo'q, lekin bepul onlayn muzeylarga borish imkoniyati mavjud. Sa'nat va madaniyatga qiziqsangiz siz, quyidagi havola orqali butun dunyodagi muzeylar, mashhur rasmlar va san'at asarlarini o'zingiz uchun kashf qilsangiz bo'ladi.

Havola 👉 googleartproject.com

📍@akademik_burchak da qoling🛋
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⁉️Ҳамза шахсини кимлар таҳқирлаган эди?

Журналист Мафтуна Каримова
Ҳамзанинг 135 йиллиги олдидан олимлар билан суҳбат қилган экан.

Сизларга бугунги дам олиш кунингизда шу суҳбатни кўришни тавсия қиламан.

Кўриш учун:https://youtu.be/ZeqePzCwiSw?si=OYselEc3jNvO7Rwy

Ps: фикримизча, Ҳамза ҳақида 2 та китоб ўқигандан кўра, етакчи олимларни эшитиш фойдалироқ бўлади.



♻️Navigator-1

♻️Navigator-2

Каналга уланиш
@ILM_NUR_2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Блокка тушган пластик картани банкка бормасдан фаоллаштириш йўли.
🏦 Бунинг учун аввало
"Call"-марказига қўнғироқ қилинг:

● Халқ банки – 1106;
● Ўзмиллийбанк - 1344;
● ТБC Банк – 1150;
● Асакабанк – 1152;
● ЎзСҚБ – 1180;
● Инфинбанк – 1214;
● Агробанк – 1216;
● Туронбанк – 1220;
● Ипотека-банк – 1233;
● Тенге Банк – 1245;
● Қишлоққурилишбанк – 1254;
● Ҳамкорбанк — 1256;
● Даврбанк – 1284;
● МКбанк – 1285;
● Трастбанк – 1287;
● Анорбанк – 1290;
● Зираат Банк – 1293;
● Ипак йўли банки – 1296;
● Ўзмиллийбанк – 1344.

📍@akademik_burchak да бўлинг🛋
Россияда олимларга эмас курерларга бўлган талаб ошмоқда.

2024-йилда курерлар тақчиллиги яна 100 минг кишига кўпайиб, 300 мингга етади. Айрим шаҳарларда сўнгги 3 йилда курерларга бўлган талаб 4 баробарга ошган. Йил давомида иш ҳақи 30 фоизга ошди. Москвада курерлар аллақачон 110 минг ₽ маош олишади - бу илмий ходимларнинг маошидан ҳам кўпроқ.

📍@akademik_burchak да бўлинг🛋
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

📊Ўзбекистонда 1 млндан ошиқ талаба бакалавриат йўналишида таҳсил олмоқда

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022/2023-ўқув йили бошига кўра, Ўзбекистонда олий таълим ташкилотларида бакалавриат йўналишида таҳсил олаётган талабалар сони 1 009 271 нафарга етган.

Соҳалар кесимидаги талабалар сони қуйидагича:

● Таълим – 317 872 нафар

● Муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш – 167 970 нафар

● Бизнес, бошқарув ва ҳуқуқ – 113 723 нафар

● Санъат ва гуманитар фанлар – 93 513 нафар

● Ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборот – 74 868 нафар

● Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот – 60 023 нафар

● Хизматлар – 46 852 нафар

● Қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалиги ва ветеринария – 46 556 нафар

● Ахборот-коммуникация технологиялари – 46 066 нафар

● Табиий фанлар, математика ва статистика – 41 828 нафар.

📍@akademik_burchak да бўлинг🛋