‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR
381 subscribers
5.27K photos
1.2K videos
237 files
6.97K links
Ko’kaldosh O’MIBY Matbuot kotibi Axundjanov Rustamning Ko'kaldosh O'MIBY yangiliklarini hamda
Hanafiylik va moturidiylik ta'limotlarini keng o‘rganish maqsadida tashkil etilgan kanal

Ijtimoiy tarmoqlarimiz manzili
https://taplink.cc/ahnafuz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аёл-қизларга нисбатан зўравонлик оғир гуноҳдир

Ҳомиджон домла Ишматбеков

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 7 ФЕВРАЛЬ
СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 06:08
ҚУЁШ - 07:28
ПЕШИН - 12:42
АСР - 16:05
ШОМ - 17:48
ХУФТОН -19:06

⬇️ Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz
РАМАЗОН ЯҚИН!
Азон кишиларга намоз вақти бўлганини эслатади. Дунё ишлари, турмуш ташвиши билан югуриб-елиб юрганлар азон овозини эшитиши билан намоз вақти, нажот палласи келганини билишади ва ибодатларини адо этиш учун тайёргарлик кўра бошлашади.
Лекин шундай инсонлар ҳам борки, улар намозга муштоқ, ҳар сафарги Роббилари билан бўладиган мулоқотни дилдан соғиниб, интиқлик билан кутишади. Айнан ўшалар азон са-долари янграмасидан масжидга интилишади, Аллоҳнинг байтида намоз вақтини кутиб, зикр, дуолар билан машғул бўлишади. Улар доимо хуш­ёр, намоз вақти кирганини ан-глашлари учун азонни эшитишлари шарт эмас.
Худди шунингдек, орамизда ойларнинг султони Рамазон келаётганини огоҳлантириш лозим бўлганла-римиз талайгина.
Рамазон яқин! Рамазонга оз қолди! Рамазонга тай-ёрланинг!
Роббим! Бизларни яқинларимиз билан бирга офи-ятда Рамазонга етказгин!

Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ
"Рамазон соғинчи" китобидан

⬇️ Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz
Forwarded from Ko'kaldosh madrasasi
#MAQOLA
#HADIS_ILMI

Roviy o‘z rivoyatiga xilof ish tutishi
(1 - QISM)

Hadis ilmi islomiy ilmlar ichida eng muhimi va serqirraligi bilan ajralib turadi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallamdan rivoyat qilingan hadislarning sahihini zaifidan ajratishda ulamolarimizning amalga oshirgan ishlari haqiqatan e’tiborga loyiq ishdir. Ular bu borada hadislarning har bir jihatiga, hatto, unda keladigan harflargacha e’tibor bilan qarashgan. Chunki, bu hadislardan bir shar’iy hukm chiqarilib, halol yoki haromlik sobit bo‘ladi. Shuning uchun ham ulamolarimiz hadislarning sanadi va matnini alohida-alohida tekshirib o‘rganuvchi rivoyat va diroyat ilmiga tegishli bo‘lgan qoidalarni ishlab chiqdilar.

BATAFSIL O'QISH UCHUN👇🏻
https://kukaldosh.uz/07/02/2023/10107

✍️ KO'KALDOSH O'MITM MUDARRISI XOLMURODOV ASADULLO

⬇️ Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/kukaldoshuz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ҲОЖАТХОНАСИ БОР ҲАММОМДА ТАҲОРАТ ҚИЛИШ

CАВОЛ: Россияга ишлагани келганмиз. Бу ерда ҳаммом ҳам ҳожатхона ҳам бир жойда экан. Одамлар шу жойда таҳорат олишяпти. Шу тўғрими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳозирги пайтда кўпқаватли уйларда ёки одам тиқилинч яшайдиган шаҳарлардаги бошқа уйларда, таҳорат қилиш жойи ва ҳожатхона бир ерда қилиб қуриляпти. Шунинг учун бу ҳолат кўпчилик мубтало бўлган ҳолатларга айланган. Шу сабабдан бугунги кунда уламолар бундай жойларда таҳорат қилишга рухсат беришган. Фақат бисмиллаҳни киришдан аввал айтасиз ва ўша кифоя қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

⬇️ Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲 Масжидларда Туркиядаги офат ариши учун хатми Қуръон ва дуолар қилинди

🕌 Бугун, 7 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ташаббуслари билан юртимиздаги барча масжидларда пешин намозидан сўнг жамоат билан Туркиядаги зилзила оқибатида мусибатга учраган қардош турк халқи ҳаққига Қуръони карим хатмлари бағишланиб, Ҳақ таолодан марҳумларни раҳмат қилишини, беморларга тезроқ шифои комил ато этишини сўраш баробарида бало-офатлардан сақлашини сўраб, дуолар қилинди.

🔹Таъкидлаш лозимки, мўмин банда биродари мусибатга, балога учраганини кўрганда уларнинг ҳаққига дуои хайрлар қилиши лозим бўлади.

🔸Қардошларимизнинг ушбу улкан қайғу ва йўқотишларига шерик бўлган ҳолда Ҳақ таолодан уларга сабр-матонат ва офият тилайлик.

➡️ ФОТОЛАВҲАЛАР

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Инфографика

⬇️ Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz
Forwarded from Ko'kaldosh madrasasi
#MAQOLA

Basmala bilan birinchi bo‘lib yozgan zotlar
(Basmala, bu – “Bismillahir rohmanir rohim”dir.)

Basmala bilan birinchi bo‘lib yozgan shaxslar haqida olimlar va tarixchilar bir qancha naqllarni aytishgan va ularning so‘zlarini quyidagicha umumlashtirish va birlashtirish mumkin:
Basmala bilan yozgan shaxs, Allohning payg‘ambari Sulaymon alayhissalom bo‘lgan va bu o‘zining Saba mamlakati malikasi va uning qavmiga yuborgan maktubida bo‘lib, unda u ularni Allohga va Uning birligiga iymon keltirishga chaqirgan, Alloh taolo bu haqda malikaning tilidan:
قَالَتۡ یَـٰۤأَیُّهَا ٱلۡمَلَؤُا۟ إِنِّیۤ أُلۡقِیَ إِلَیَّ كِتَـٰبࣱ كَرِیمٌ إِنَّهُۥ مِن سُلَیۡمَـٰنَ وَإِنَّهُۥ بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَـٰنِ ٱلرَّحِیمِ
“Ey a’yonlar! Menga karomatli bir maktub tashlandi. Albatta, u Sulaymondandir, albatta, unda: “Bismillahir rohmanir rohim”, degan.

BATAFSIL O'QISH UCHUN👇🏻
https://kukaldosh.uz/08/02/2023/10118

✍️Choriev Muhammad Sodiq Akbar o‘g‘li
201-guruh talabasi

⬇️ Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/kukaldoshuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аёл-қизларга зулм ва зўравонлик кечирилмайди! – Хайруллоҳ домла Абдуллаев

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДУО
🎬ВИДЕОЛАВҲА

🌧 ЁМҒИР ЁҒАЁТГАН ПАЙТДА ДУО ҚИЛИШ

YOUTUBE:
https://youtu.be/ZnSyzI9-cIE
Матнни 3-курс талабаси Абдулазиз Комилов ўқиди

⬇️ Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz
⬇️ Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz
РАМАЗОН – РОББИМИЗНИНГ БИЗЛАРГА
ЮБОРГАН ҚАДРЛИ МЕҲМОНИДИР!

Меҳмонни чиройли кутиб олиб, ҳурматини жойига қўйган банда муҳаққақ зафар қучгувчидир...
Рамазон бизларнинг тайёргарлигимизни, уни қандай қарши олиб, нималар тақдим этганимизни Яратганга етказгувчи элчидир. Шундай экан, уни из-зат-икром қилайлик! Биздан мамнун бўлган меҳмон-гина тақво аталмиш ҳад­ясини туҳфа этади...
Аксинча бўлса-чи?! Меҳмонига бепарво бўлиб, уни хурсанд қила олмаган, бошқа ишлар билан оввора бўлганлар аниқ ютқазади. Натижада Роббининг унга сийлаб юборган меҳмони норози бўлади ва совғасини ўзи билан қайтариб олиб кетади. Энг ачинарлиси эса у бундай инсонлардан ўз Роббига шикоят қилади...
Кимки Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини эъзозласин, ҳурматини бажо кел-тирсин!

Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Фарруҳ Абдулкарим
"Рамазон соғинчи" китобидан

Инстаграм саҳифамизда


⬇️ Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz
#ALISHER_NAVOIY
#TAVALLUD

9-FEVRAL – ALISHER NAVOIY TAVALLUD TOPGAN KUN

Alisher Navoiy milodiy 1441-yilning 9-fevral, hijriy 844-yilning 14-ramazon kunida tavallud topgani qayd etilgan.
U o‘sha paytdagi Temuriylar davlatining poytaxti va ilmiy markazi Hirotda uyg‘ur oilasida tug‘ilgan.
11 yoshida Sabzavorda Husayn Boyqaro bilan tanishadi va bu tanishuv uning hayotida muhim rol o‘ynaydi.
16 yoshda Mashhadga borib o‘qiydi. Otasi G‘iyosiddin Kichkina Bahodir vafotidan keyin Samarqandga keladi va ikki yil Abu Lays Samarqandiydan dars oladi.
28 yoshda Hirotga qaytgan Navoiy sulton Husayn Boyqaro xizmatiga kiradi va muhrdor lavozimiga tayinlanadi.
31 yoshda devonbegi lavozimiga tayinlangan Navoiy 37 yoshda Abdurahmon Jomiy tavsiyasi bilan Naqshbandiya tariqatiga kiradi.
Hijriy 906-yil, milodiy 1500-1501-yillarda Hirotda vafot etadi. Qabri bugungi Afg‘onistonning Hirot shahridadir.
Navoiydan bizga 30 dan ortiq asarlar meros sifatida qolgan.

TO'LIQ MA'LUMOT OLISH UCHUN

✍️ Ko'kaldosh O'MITM matbuot xizmati

⬇️ Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар_2023

Алишер Навоий 1441-1501

Манба: O‘zbekiston 24

⬇️ Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz
#Инфографика

❗️XUDKUSHLIK SHAHIDLIK EMAS

⬇️ Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz
#Namoz_vaqtlari

Namoz vaqtlari (Toshkent shahri uchun)

⬇️ Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz
#Жума_суннатлари

🕌 ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

◽️ Жума учун ғусл қилиш.
◽️ Хушбўй нарсалар суртиш.
◽️ Чиройли кийимлар кийиш.
◽️ Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
◽️ Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
◽️Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
◽️Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
◽️ Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
◽️ Имом биринчи ракатда Фотиҳадан кейин "Жумуъа" сурасини ва иккинчи ракатда "Мунофиқун" сурасини қироат қилиш.
◽️ Жума куни бомдод намозида "Ҳаа миим сажда" ва "Ҳал атаа ъалал-инсаани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
◽️ Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракатдан суннат намози ўқиш.
◽️Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

⬇️ Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz
#ҲАДИС

❗️Авс ибн Авс ас-Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ушбу саҳиҳ ҳадисга эътибор беринг:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилса, (ёки жунубликдан) ювинса, (масжидга) эрта борса, пиёда юриб, (улов) минмаса, (имомга) яқинроқ ўтирса ва тингласа, беҳуда (ҳаракат) қилмаса, унинг ҳар бир қадамига бир йиллик рўзанинг ва тунги (таҳажжуд) намозининг ажри берилур», дедилар.

(Термизий ривояти) 

Бу ҳадиснинг шарҳида муҳаддис уламолардан Ибн Ҳузайма ва бошқалар шундай дейдилар: «Биз Набий алайҳиссаломнинг ушбу ҳадисларидан кўра савоби энг кўп кўрсатилган бошқа бирон ҳадисни билмаймиз». 

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/ahnafuz
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

⬇️ Rasmiy sahifalarimiz:
https://taplink.cc/ahnafuz