#ФИҚҲ
Равотиб суннат намозлари (Пешин ва Аср намози равотиб суннатлари)
https://telegra.ph/Ravotib-sunnat-namozlari-Peshin-va-Asr-namozi-ravotib-sunnatlari-03-27
Дўстларингизга улашинг!
t.iss.one/AHNAFUZ

Telegraph
Равотиб суннат намозлари (Пешин ва Аср намози равотиб суннатлари)
Пешин намозининг фарзидан олдин тўрт ракъат ва фарзидан сўнг икки ракъат суннат намозлари ўқилади. عَن علي رَضِىَ اللَّهُ عَنْه قال: «كان النبيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُصَلِّي قَبْلَ الظُّهْرِ أرْبَعاً، وَبَعْدَهَا رَكْعَتَيْنِ». رَوَاهُ الترمذي.…
#Namoz_vaqti
Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh!
🕌 Bugungi namoz vaqti (Toshkent shahar vaqti bilan)
Tong — 06:23;
Quyosh — 07:48;
Peshin — 12:29;
Asr — 15:20;
Shom — 17:03;
Xufton — 18:26.
📆 2022-yil 28-dekabr | 1444-yil 4-jumadus soniy
⬇️ Rasmiy sahifalarimiz:
https://taplink.cc/ahnafuz

Dajjolga_ash’ariy_va_moturidiy_bo‘lgan_kishi_ergashmaydi_Rustam
<unknown>
#Aqida
🎼Аудиолавҳа
Дажжолга ашъарий ва мотуридий бўлган киши эргашмайди.
🎤 Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти
Р.Ахунджанов
⬇️ Rasmiy sahifalarimiz:
https://taplink.cc/ahnafuz
🎼Аудиолавҳа
Дажжолга ашъарий ва мотуридий бўлган киши эргашмайди.
🎤 Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти
Р.Ахунджанов
⬇️ Rasmiy sahifalarimiz:
https://taplink.cc/ahnafuz
👍3
МУҲКАМ ВА МУТАШОБЕҲ
Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда мўмин кишининг муҳкам (яъни, унда ҳукм очиқ-ойдин баён этилган) хужжатларга эргашиши ва ушбу хужжатларнинг тақозосига кўра Аллоҳ таолога нисбатан ақийдасини бино қилиши зарур эканини баён қилган. Муташобеҳ хужжатларни эса, муҳкам хужжатларнинг давомидан келтирди. Чунки, муташобеҳ хужжатларни англаш ва улардан ирода қилинган маънодан воқиф бўлиш муҳкам хужжатларга боғлиқдир. Шунингдек, Аллоҳ таоло очиқ-ойдин ва равшан бўлган муҳкам хужжатлар борасида ўзини жоҳилга солиб, маънолари яширин муташобеҳ хужжатларга (тўғридан-тўғри) эргашиш ва уларни ўзича тафсир қилишдан қаттиқ огоҳлантирди. Аллоҳ таоло бу борада шундай марҳамат қилади: «У сенга китобни туширган зотдир. Унда муҳкам оятлар ҳам бор ва улар китобнинг аслидир ва муташобиҳ (оят)лар ҳам бор. Қалбларида ҳидоятдан оғиш борлар фитна мақсадида ва уни таъвил қилиш мақсадида ундан муташобиҳ бўлганига эргашади. Унинг таъвилини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмас. Илмда собит бўлганлар эса, унга иймон келтирдик, барчаси Раббимиз ҳузуридандир, дерлар. Ва фақат ақл эгаларигина эслайдилар» (Оли Имрон сураси 7-оят). Ушбу оятга биноан мусулмонларнинг барчаси ушбу Қуръоний (муташобеҳ) хужжатларнинг зоҳири тақозо қиладиган макон, аъзолар, бўлаклар ва ҳодис (яъни, пайдо қилинганлик) аломатлари каби маънолардан Аллоҳ таолони танзиҳ қиладилар, яъни поклайдилар. Бунда мусулмонлар ушбу маънога (яъни, муташобеҳ хужжатларнинг зоҳирига эргашмасликка) далолат қиладиган муҳкам хужжатларга асосланадилар ва Аллоҳ азза ва жалланинг буйруғига ва У Зотнинг муташобеҳ хужжатларнинг зоҳирига эргашишликдан ва уни равшанлатувчи муҳкам оятни тарк қилиб, (муташобеҳнинг) таъвилига киришишликдан огоҳлантиришига итоат қиладилар.
📖 «Арконул иймон» («Иймоннинг рукнлари») асаридан, Шайх Ваҳбий Сулаймон Ғовчи роҳимаҳуллоҳ. «Муассасатур рисала» нашриёти, 18-Б.
Изоҳ: «Муҳкам» сўзи маҳкам, очиқ-ойдин, бошқа ёққа буриб бўлмайдиган, деган маънони англатади.
«Муштабоҳ» сўзи эса, ўхшаш, бирини биридан ажратиш қийин, бир неча маъноларни англатадиган, деган маъноларни билдиради.
Қуръони Карим оятлари муҳкам ва муташобиҳга бўлинади.

Taplink
Ahnafuz at Taplink
#Namoz_vaqti
Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh!
🕌 Bugungi namoz vaqti (Toshkent shahar vaqti bilan)
Tong — 06:23;
Quyosh — 07:48;
Peshin — 12:30;
Asr — 15:21;
Shom — 17:03;
Xufton — 18:26.
📆 2022-yil 29-dekabr | 1444-yil 5-jumadus soniy

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеодарслар #Жиҳод_ҳақида
6-дарс. Исломдаги катта ва кичик жиҳод ҳақида
"Жиҳод оқ рангдами ёҳуд қора..." мавзуидаги туркум дарслар
Олимхон Исахон ўғли
Ҳадис илми мактаби раҳбари
HD: https://youtu.be/dORmfhs02v0
↘️Rasmiy sahifalarimiz
https://taplink.cc/ahnafuz
6-дарс. Исломдаги катта ва кичик жиҳод ҳақида
"Жиҳод оқ рангдами ёҳуд қора..." мавзуидаги туркум дарслар
Олимхон Исахон ўғли
Ҳадис илми мактаби раҳбари
HD: https://youtu.be/dORmfhs02v0
↘️Rasmiy sahifalarimiz
https://taplink.cc/ahnafuz
Имом Нававий роҳматуллоҳи алайҳ Аллоҳнинг сифатлари ҳақидаги ҳақ мазҳабни ўзларини салафиймиз деб даъво қилаётганлар дунёга келишларидан олдин шарҳлаб ўтганлар.
Имом Ҳофиз Муҳйиддин Нававий роҳматуллоҳи алайҳ : "Билингки, салафларнинг кўп қисми ёки уларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг сифатлари зикр қилинган ҳадиси шарифлар ва оятлар ҳақидаги йўл (мазҳаби) бу ўша сифатларнинг маъноси ҳақида гапириш эмас балки улар бу ҳақда :"Бизга ўша сифатларга имон келтириш ва Аллоҳ таолонинг буюклиги ва азаматига лойиқ келадиган маънолар бор деб эътиқод қилишимиз вожиб бўлади ва шу билан бирга албатта Аллоҳ таолога бирон бир нарса ўхшамайди ва У ўзига жисм исбот қилиш, бир тарафдан кўчиши ва унда жойлашиши ҳамда махлуқотларнинг қолган барча сифатларидан пок деб, аниқ эътиқод қилишимиз керак,"деб айтганлар." Саҳиҳул Муслимнинг шарҳи
Мулоҳаза: Ушбу гаплар фитрати ташбиҳ (сифатлардаги ўхшатиш) ва тажсим (зотдаги ўхшатиш) ва Имом Нававийдек дин имомларига нафрат билан кирланган кишига фойда бермайди.
© Р.Ахунджанов
⬇️ Rasmiy sahifalarimiz:
https://taplink.cc/ahnafuz
Имом Ҳофиз Муҳйиддин Нававий роҳматуллоҳи алайҳ : "Билингки, салафларнинг кўп қисми ёки уларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг сифатлари зикр қилинган ҳадиси шарифлар ва оятлар ҳақидаги йўл (мазҳаби) бу ўша сифатларнинг маъноси ҳақида гапириш эмас балки улар бу ҳақда :"Бизга ўша сифатларга имон келтириш ва Аллоҳ таолонинг буюклиги ва азаматига лойиқ келадиган маънолар бор деб эътиқод қилишимиз вожиб бўлади ва шу билан бирга албатта Аллоҳ таолога бирон бир нарса ўхшамайди ва У ўзига жисм исбот қилиш, бир тарафдан кўчиши ва унда жойлашиши ҳамда махлуқотларнинг қолган барча сифатларидан пок деб, аниқ эътиқод қилишимиз керак,"деб айтганлар." Саҳиҳул Муслимнинг шарҳи
Мулоҳаза: Ушбу гаплар фитрати ташбиҳ (сифатлардаги ўхшатиш) ва тажсим (зотдаги ўхшатиш) ва Имом Нававийдек дин имомларига нафрат билан кирланган кишига фойда бермайди.
© Р.Ахунджанов
⬇️ Rasmiy sahifalarimiz:
https://taplink.cc/ahnafuz
#Namoz_vaqti
Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh!
🕌 Bugungi namoz vaqti (Toshkent shahar vaqti bilan)
Tong — 06:23;
Quyosh — 07:48;
Peshin — 12:30;
Asr — 15:22;
Shom — 17:04;
Xufton — 18:27.
📆 2022-yil 30-dekabr | 1444-yil 6-jumadus soniy

#ҲАДИС
❗️Авс ибн Авс ас-Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ушбу саҳиҳ ҳадисга эътибор беринг:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилса, (ёки жунубликдан) ювинса, (масжидга) эрта борса, пиёда юриб, (улов) минмаса, (имомга) яқинроқ ўтирса ва тингласа, беҳуда (ҳаракат) қилмаса, унинг ҳар бир қадамига бир йиллик рўзанинг ва тунги (таҳажжуд) намозининг ажри берилур», дедилар.
(Термизий ривояти)
Бу ҳадиснинг шарҳида муҳаддис уламолардан Ибн Ҳузайма ва бошқалар шундай дейдилар: «Биз Набий алайҳиссаломнинг ушбу ҳадисларидан кўра савоби энг кўп кўрсатилган бошқа бирон ҳадисни билмаймиз».
📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/ahnafuz

#Жума_суннатлари
🕌 ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
◽️ Жума учун ғусл қилиш.
◽️ Хушбўй нарсалар суртиш.
◽️ Чиройли кийимлар кийиш.
◽️ Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
◽️ Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
◽️Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
◽️Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
◽️ Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
◽️ Имом биринчи ракатда Фотиҳадан кейин "Жумуъа" сурасини ва иккинчи ракатда "Мунофиқун" сурасини қироат қилиш.
◽️ Жума куни бомдод намозида "Ҳаа миим сажда" ва "Ҳал атаа ъалал-инсаани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
◽️ Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракатдан суннат намози ўқиш.
◽️Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.
📢 Дўстларингизга ҳам улашинг:
🟢Telegram
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🟣YouTube

Telegram
AHNAFUZ | HANAFIYLAR
Ko’kaldosh O’MIBY Matbuot kotibi Axundjanov Rustamning Ko'kaldosh O'MIBY yangiliklarini hamda
Hanafiylik va moturidiylik ta'limotlarini keng o‘rganish maqsadida tashkil etilgan kanal
Ijtimoiy tarmoqlarimiz manzili
https://taplink.cc/ahnafuz
Hanafiylik va moturidiylik ta'limotlarini keng o‘rganish maqsadida tashkil etilgan kanal
Ijtimoiy tarmoqlarimiz manzili
https://taplink.cc/ahnafuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТАБРИК
ЖУМА КУНИНГИЗ ФАЙЗЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН АЗИЗЛАР!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
⬇️ Rasmiy sahifalarimiz:
https://taplink.cc/ahnafuz
ЖУМА КУНИНГИЗ ФАЙЗЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН АЗИЗЛАР!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
⬇️ Rasmiy sahifalarimiz:
https://taplink.cc/ahnafuz
👍1
КАЛОМ ИЛМИ
Бугунги кунда аҳли сунна вал жамоа бўлган мусулмонлар ичида уларнинг иккита йирик мактаблари бўлган ашъарийлар ва мотуридийларга нисбатан "улар калом илми билан шуғулланган" деган жоҳилона айб қўйилмоқда. Калом илми билан шуғулланишнинг ўзи ақиданинг бузилиши, деб кўрсатишга уринаётганлар ҳам йўқ эмас.
Афсуски, кўпчилигимизда "ақида" нима, "калом илми" нима, "эътиқод" нима билмаганимиз учун юқоридаги жоҳилона айбларга ишониб қолиш, шу билан мусулмонлар орасида фитна чиқариш кузатилмоқда.
"Калом илми" бу "Ақидани ўрганиш"га берилган кўплаб номлардан бири. "Ақидани ўрганиш"га замонавий тилда "теология" ҳам дейилади.
Ҳар бир мусулмон ўз ақидасини яхшилаб ўрганиши, ақидавий масалада шакка тушмаслиги, агар савол туғилса, дарров уламолардан сўраб олиши кераклигини биламиз.
Мана шу ақидани ўрганишни ислом тарихида турли номлар билан номлаганлар:
1) Фиқҳул акбар;
2) Илмул калом;
3) Илми Усулид-дийн;
4) Илмул ақоид;
5) Илмут тавҳид вас сифот;
6) Илмут тавҳид;
7) Илмун назар вал истидлол;
"Илми калом" мана шу номлар ичида энг машҳур исмдир.
Шу ерда савол туғилади: нима сабабдан калом илми қораланган?
Жавоб шуки: Калом илми эмас, балки унда Китоб ва суннатдан чиқиб кетиш қораланган.
Бу худди шариат билан шуғулланиб, унда уламолар ижмо этган нарсаларга, зид фатволар бериб юбориш, ҳалолни ҳаром, ҳаромни ҳалол қилиб юбориш қандай хатарли бўлса, ақида илмида ҳам Қуръон ва Суннатдан чекиниш шунчалик, балки ундан ҳам ҳатарликдир.
Ақида илмининг шариатдан фарқи, бунда нафақат исломий ақидани, балки бошқа дин ёки динсизлик ақидасини ҳам ўрганиш ва унга жавоб топиш керак бўлади. Ақида илмининг шариатдан фарқи шунда. Шариат насронийлар ёки даҳрийларнинг урф-одатларидаги масалаларни ўрганмайди. Ақиданинг юқори даражаларида, барча эътиқодларга раддия берилади.
Ақида илмида чуқурлашиш оддий тақлидчи ёки илмга эга бўлмаган кишилар учун жоиз эмас дейилади.
Имом Ғаззолий эса, илми калом ҳақида: " У бир илм бўлиб, унинг мақсади аҳли суннанинг ақидасини аҳли бидъатнинг ташвишидан муҳофаза қилиш ва қўриқлашдир", деганлар.
Яъни, Имом Мотуридий ва Имом Ашъарий каби аҳли суннанинг йирик уламолари мўминлар ақидасини аҳли бидъатнинг ташвишидан муҳофаза қилиш ва қўриқлаш мақсадида илму калом, яъни тавҳид илми билан шуғулланганлар ва бу ишни қойилмақом қилиб бажарганлар. Тавфиқ эса фақат Аллоҳдандир.

Муфтий ҳазрат: Таълим-тарбияга эътибор – келажакка эътибор!
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Ижтимоий_иллатлар_муолажаси
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Ижтимоий_иллатлар_муолажаси
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Йил_сарҳисоби_2022_3_сон
МУФТИЙЛИК ФAОЛИЯТИНИНГ ЭНГ МУҲИМ ВОҚЕAЛAРИ
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
МУФТИЙЛИК ФAОЛИЯТИНИНГ ЭНГ МУҲИМ ВОҚЕAЛAРИ
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#КУН_ОЯТИ
Имон келтирган ва яхши амалларни қилган зотларни Биз ерда бузғунчилик қилиб юрувчи кимсалардек қиламизми?! Ёки тақводор зотларни фисқу фужур қилиб юрган кимсалар каби қилар эканмизми?!
Сод сураси 28-оят
⬇️ Rasmiy sahifalarimiz:
https://taplink.cc/ahnafuz
Имон келтирган ва яхши амалларни қилган зотларни Биз ерда бузғунчилик қилиб юрувчи кимсалардек қиламизми?! Ёки тақводор зотларни фисқу фужур қилиб юрган кимсалар каби қилар эканмизми?!
Сод сураси 28-оят
⬇️ Rasmiy sahifalarimiz:
https://taplink.cc/ahnafuz
Taplink
Ahnafuz at Taplink
#КУН_ҲАДИСИ
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарга чиққан эдим. Кетиб бораётганимизда у зотга яқинлашиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, менга, мени жаннатга киритадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амалнинг хабарини беринг», дедим.
«Батаҳқиқ, буюк нарсани сўрадинг. Зотан, у Аллоҳ муяссар қилган кимса учун жуда ҳам осондир. Аллоҳга ибодат қилурсан. Унга ҳеч нарсани ширк келтирмассан ҳамда намозни қоим қилурсан. Закотни адо қилурсан. Рамазон (рўзаси) ни тутурсан. Байтни ҳаж қилурсан», дедилар.
Сўнгра: «Сени яхшилик эшикларига далолат қилиб қўяйми? Рўза сақловчидир. Садақа худди сув оловни ўчиргандек, хатоларни ўчиради. Кишининг кечаси ўқиган намози солиҳларнинг шиоридир», дедилар ва «Ёнбошлари ётар жойларидан жафода бўлурлар» оятини тиловат қилдилар. Сўнгра эса: «Сенга ишнинг боши, умуртқа поғонаси ва ўркачининг чўққиси ҳақида хабар берайми?» дедилар.
«Оре, эй Аллоҳнинг Расули», дедим.
«Ишнинг боши Исломдир. Унинг умуртқа поғонаси намоздир. Ўркачининг чўққиси эса, жиҳоддир», дедилар. Сўнгра эса: «Сенга ўшаларнинг ҳаммасига молик бўлган нарсанинг хабарини берайми?» дедилар.
Мен: «Оре, эй Аллоҳнинг Пайғамбари», дедим.
Шунда у зот тилларини тутдилар ва: «Мана буни тийгин!» дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Пайғамбари, биз гапирган нарсамиз учун, албатта, (иқобга) олинамизми?» дедим.
«Онанг азангни тутсин, эй Муоз. Одамларни тилларининг маҳсули дўзахга юзтубан (ёки тумшуқлари ила) туширмаса, нима туширар эди!» дедилар».
Имом Термизий ривоят қилган.

(Садақа бермасдан) яхши гап (қилиш) ва (бера олмагани учун) кечирим (сўраш) кетидан озор етказиладиган садақадан яхшироқдир. Аллоҳ беҳожат ва ҳалимдир.
Бақара сураси 263-оят

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Биздан бир нарсани эшитиб, уни худди эшитганидек қилиб етказган одамни Аллоҳ ёрлақасин, бас, баъзи етказилган одам эшитувчидан кўра англовчироқдир», дедилар».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларидан эшитилган илмни худди эшитгандек қилиб бошқаларга етказишга тарғиб қилмоқдалар ва ортидан ана шу етказиш туфайли келадиган фойдалардан бирини эслатиб қўймоқдалар. Эшитганлар қандай эшитса шундай қилиб етказиб қўйсалар, ўша етказилган одамлар ичидан ўша нарсани бевосита эшитган одамдан ҳам кўра чуқурроқ англаб етадиган кишилар етишиб чиқишини башорат қилмоқдалар.

العدول عن التأويل، والاخذ بظاهر النص
Таъвилдан четга чиқиш ва нассларнинг зоҳирини ушлаш оқибати...