‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR
388 subscribers
5.34K photos
1.22K videos
237 files
7.02K links
Ko’kaldosh O’MIBY Matbuot kotibi Axundjanov Rustamning Ko'kaldosh O'MIBY yangiliklarini hamda
Hanafiylik va moturidiylik ta'limotlarini keng o‘rganish maqsadida tashkil etilgan kanal

Ijtimoiy tarmoqlarimiz manzili
https://taplink.cc/ahnafuz
Download Telegram
#Maqola #Tanlovga

РЎЗА - МЎМИННИНГ КАМОЛОТИ

Ейиш, ичиш ва бошқа нафсоний эҳтиёжлардан тийилиш, биринчи навбатда, банданинг Роббисига бўлган итоатини кучайтиради. Шу жараёнда банда ҳам руҳан, ҳам жисман чиниқади. Уламолар рўза ва рўзадорликнинг турли даражалари бор эканлигини таъкидлаб, уни шундай шарҳлайдилар.
Биринчи даража: омма рўзаси бўлиб, у қорин ва фарж шаҳватини тийишдан иборат. Бу ерда айтилган қорин шаҳвати таом ва сувга бўлган иштаҳасидир. Яъни, рўзадорликнинг бошланғич даражаси мана шу.

Батафсил

Каримов Элёр, Кўкалдош мадрасаси
104-гуруҳ талабаси


Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 https://t.iss.one/ahnafuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ramazon_2022

РАМАЗОН ҲАДИСИ
Рамазон, 14-куни.

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 https://t.iss.one/ahnafuz
#Ramazon_2022
Рамазон, 14-куни.

ҲАДИС

Муоз ибн Зуҳра роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади: У киши айтдилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ифтор қилсалар: «Аллоҳумма лака сумту ва ъалаа ризқика афторту», яъни, «Аллоҳим, Сен учун рўза тутдим ва Сен берган ризқ ила ифтор қилдим», дер эдилар».

Абу Довуд мурсал ҳолида ривоят қилган.


Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 https://t.iss.one/ahnafuz
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ “АЁ СОФИЯ” МАСЖИДИДАГИ ЖУМА НАМОЗИДА ИШТИРОК ЭТДИЛАР

🕌 Хабар берганимиздек, Туркия сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Туркий давлатларнинг дин пешволари билан биргаликда бугунги жума намозини адо этиш учун Истанбулдаги бир неча ўн минглаб жамоат тўпланган, қадимий ва бетакрор “Аё София” масжидига ташриф буюрдилар.

🌙 Жума намози аввалида машҳур қориларининг Қуръони карим қироати тингланди. Шундан сўнг Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси Али Эрбош ҳазратлари Ислом динининг молиявий ибодатлари бўлган – закот, фитр садақалари ҳақида мавъиза қилиб, уларнинг асл мазмун-моҳияти ва ҳаётимизда тутган ўрни хусусида жамоатга сўзлаб берди.

🔸Маъруза давомида
Али Эрбош ҳазратлари Туркияда меҳмон бўлиб турган Туркий давлатларнинг дин пешволари ҳақига ҳам дуо қилар экан, ўзаро алоқалар янада мустаҳкамланиши ва бу бирдамлик Ислом дини ривожи йўлида хизмат қилишини Аллоҳдан сўрадилар.

Жума намозида Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған иштирок этди.

🟢 Мазкур сафарга оид муҳим янгиликларни ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
#Халқаро_анжуман #Муфтий #Туркия #Сафар
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазратлари “Aё Софя Фотиҳ” мадрасаси очилиш маросимида қатнашдилар

Бугун, 15 апрель куни Истамбул шаҳридаги “Aё София” қадимий ёдгорлиги мажмуасида жойлашган “Aё-София Фотиҳ” мадрасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Туркий давлатлар ташкилоти директори Бағдод Амраев, Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси Али Эрбош, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари, Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода, Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай Тағанули ҳамда бир гуруҳ давлат ва дин арбоблари иштирок этдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
#Халқаро_анжуман #Муфтий #Туркия #Сафар
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#рўзага_оид_саволлар

Кўзга дори томизганда рўза очиладими?

Саидаҳмад долма Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 https://t.iss.one/ahnafuz
🌙 СОЛИҲ ЗОТЛАР РАМАЗОН ОЙИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАРДИЛАР?

🔸Муалло ибн Фазл айтадилар: "Солиҳ зотлар Рамазон ойи киришидан олти ой олдин Аллоҳ таолодан Рамазон ойига етказишини сўраб дуо қилар эдилар. Рамазондан кейинги беш ой мобайнида Рамазон ойида қилган ибодатлари ва солиҳ амалларини қабул қилишини илтижо қилиб сўрардилар".

🔸Саҳобаи киромлар Рамазон ойи кириб келиши билан жуда ҳам хурсанд бўлар ва ўзларидаги шоду хуррамликни зоҳир қилишар эди.

🔸Зубайд Ёмий розияллоҳу анҳу саҳобаи киромларни жамлаб, Қуръон тиловат қилиш ва уни бир мартабадан кўп хатм қилиш борасида мусобақалашар эдилар.

🔸Суфёни Саврий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойи кириши билан бошқа ишларни қуйиб, Қуръон тиловати билан машғул бўлар эдилар.

🔸Имом Молик раҳимаҳуллоҳ Рамазон ойи кириши билан ҳадис айтиш ва илм мажлисидан узулиб, мусҳафдан Қуръон тиловатига киришардилар.

🔸Аллома Ибн Ҳажар Ҳайтамий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: "Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ Рамазон ойида намоздан ташқари олтмишта хатм қилардилар".

🔸Имом Зуҳрий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойи кирса: "Албатта бу ой Қуръон тиловат қилиш ва мискинларга таом улашиш ойидир", деб айтардилар.

🔸Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойида ҳар куни кундузи битта хатм, Рамазондан сўнг эса ҳар уч кунда хатм қилар эдилар.

🔸Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойи келиши билан ўзларига вазифа қилиб олган вирдларини тўхтатиб, Қуръон тиловат қилиш билан машғул бўлардилар.

🔸Имом Заҳабий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: "Ҳаммод ибн Абу Сулаймон сахий бой киши эди. Рамазон ойида ҳар куни юз кишига ифторлик қилиб берарди. Ийд намози ўқиб бўлингандан сўнг уларнинг ҳар бирига юз дирҳамдан эҳсон берарди".

🤲 Аллоҳ таоло бу муборак ойни барча мусулмонлар учун манфаатли қилиб, бу ойдан улкан ажр-савоблар билан чиқишимизни муяссар айласин.

Даврон НУРМУҲАММАД
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ТАРИХИЙ МУЛОҚОТДА МУСУЛМОНЛАР БИРДАМЛИГИ ЙЎЛИДА МУҲИМ ТАКЛИФЛАРНИ ИЛГАРИ СУРДИЛАР

15 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Туркий давлатлар диний идоралари раҳбарларининг I йиғилишида иштирок этиб, бугун мусулмон олами олдида турган муҳим масалалар юзасидан ўз таклиф-мулоҳазаларини билдириб, бир қатор таклифларни илгари сурдилар...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
#Халқаро_анжуман #Муфтий #Туркия #Сафар
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ИСТАМБУЛДАГИ МУҲТАШАМ ВА ТАБАРРУК ЖОМЕДА МАВЪИЗА ҚИЛДИЛАР

15 апрель куни шом намози адо этилиб, ифторлик қилингач, Туркий давлатларнинг дин пешволари хуфтон ва таровиҳ намозларини адо этиш учун “Абу Айюб Ансорий” масжидига ташриф буюрдилар.

Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси Али Эрбош ҳуфтон ва таровеҳ намозларини ўқиб берди. Шундан сўнг, ушбу муҳташам ва табаррук жомеда йиғилган бир неча ўн минглаб намозхонларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Рамазон ойи фазилатлари ҳақида мавъиза қилиб бердилар.

Мана шундай шукуҳли, дуолар ижобат бўладиган фурсатларда дин пешволари таровиҳ намозларида юртларимиз ҳақига кўплаб дуолар қилдилар. Мусулмонларнинг бирдамлиги янада мустаҳкам бўлишини Аллоҳ таолодан сўрадилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
#Халқаро_анжуман #Муфтий #Туркия #Сафар
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar