Adliya yangiliklari/Новости юстиции
12.1K subscribers
13.5K photos
1.38K videos
32 files
5.14K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 [email protected]
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.iss.one/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги ва ТДЮУ жойлардаги юридик факультетларга илмий-услубий кўмак беради

Адлия вазирлиги ташаббуси билан Қорақалпоғистон, Самарқанд, Наманган, Термиз университетлари юридик факультетлари ўқув режа ва фан дастурлари таҳлили ҳамда адабиётлар билан таъминлангалик даражаси юзасидан онлайн анжуман ташкил этилди.

Анжуманда юридик факультетларни ривожлантириш бўйича амалий тавсиялар ҳамда келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги юридик техникумлари директорлари учун ташкил этилган интенсив семинар-тренинглар давом этмоқда

Ўқув семинарининг иккинчи кунида адлия вазири маслаҳатчилари С. Ўринбоева ва Ш. Соатовалар ҳамда бошқарма бошлиғи Ш. Рабиевлар иштирокида жамоатчилик билан алоқаларни яхшилаш ва ижтимоий медиа билан ишлашни тоғри йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Юридик техникумлар фаолиятини оммалаштиришда олиб борилаётган маънавий-маърифий тадбирларни ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишига алоҳида аҳамият қаратиш лозим эканлиги айтиб ўтилди.

Шундан сўнг, ТДЮУ маънавият ва маърифат маркази директори томонидан университетда олиб борилаётган маънавий-маърифий тадбирлар ва уларга ўқувчиларни жалб этиш ҳамда жамоат ишларида фаол йигит-қизларни рағбатлантириб боришга қаратилган ишларни техникумларда тўғри ташкил этиш бўйича таклиф ва тавсиялар бериб ўтди.

@adliyangiliklari
2021 йил 18-22 май кунлари “Ҳуқуқ билан вакцинация” 9 ¾-Петербург халқаро юридик форуми бўлиб ўтмоқда.

Мазкур форумда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов иштирок этади.

Маълумот учун: Форум 2011 йилда таъсис этилган бўлиб, ҳар йили Россия Федерацияси Адлия вазирлиги ташаббуси билан ўтказилади.

Бу йил ташкил этилаётган форумнинг мақсади — замонавий ўзгаришлар даврида ҳуқуқни модернизация қилиш ғояларини илгари суришдир.

Форум доирасида рақамли ҳуқуқлар, юридик касб, инвестициялар, экология низоларни ҳал қилиш, суд ва арбитраж амалиёти, халқаро ҳуқуқ ва судлов, оммавий ҳуқуқ, хусусий ҳуқуқ, монополияга қарши курашиш, солиқ ва божхона соҳаларида тартибга солиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилган.
___________

С 18 по 22 мая 2021 года в онлайн-формате проходит Петербургский международный юридический форум 9 ¾: вакцинация правом.

В форуме примет участие и министр юстиции Республики Узбекистан Русланбек Давлетов.

Для сведения: форум учрежден в 2011 году, он проводится ежегодно по инициативе Министерства юстиции Российской Федерации.

Цель форума нынешнего года — продвижение идей модернизации права в эпоху современных трансформаций.

На форуме планируется обсуждение аспектов развития цифровых прав, профессии юриста, инвестиций, разрешения экологических споров, судебных и арбитражных разбирательств, международного права и правосудия, публичного права, частного права, антимонопольного, налогового и таможенного регулирования.

@adliyangiliklari
#Эълон

Эртага, 20 май соат 14:00 да АОКА анжуманлар залида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мавзу: “Президент ҳужжатлари ижросини самарали ташкилга этиш борасида амалга оширилаётган ишлар”.

Тадбирда Адлия вазирлиги масъул ходимлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.

Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

Анжуман "UzReport TV" ва "O‘zbekiston 24" телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

@adliyangiliklari
#Adliya_hudud

Мажбурий прогул кунлари учун иш ҳақи ундирилиб, ходимнинг бузилган меҳнат ҳуқуқлари тикланиши таъминланди

Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан Асака тумани, Улуғбек МФЙ, Саҳийлик кўчаси, 3/8-уйда яшовчи фуқаро Т. Абдулаевнинг ишга қабул қилинмаётганлигидан ва муқаддам меҳнат шартномаси бекор қилинган вақтда меҳнат дафтарчаси берилмаганлигидан норози бўлиб йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_aralashgach

Маърифат маскани ходимининг бузилган ҳуқуқлари адлия аралашуви билан тикланди

Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан Булоқбоши тумани, Ширмонбулоқ МФЙ, Шўрбулоқ кўчаси, 52-уйда яшовчи фуқаро З.Нурматованинг иш берувчи меҳнат шартномаси бекор қилганлигидан норози бўлиб, йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
⚡️“Ҳуқуқ билан вакцинация” 9 ¾-Петербург халқаро юридик форуми доирасида адлия вазирларининг "Янги даврдаги адлиянинг рақамли қиёфаси" мавзусидаги очиқ мажлиси бошланди.

Ушбу мажлисда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов ҳам иштирок этмоқда.

📹Онлайн-трансляция: https://spblegalforum.ru/
____________

⚡️В рамках Петербургского международного юридического форума 9 ¾: «Вакцинация правом» началось открытое совещание министров юстиции на тему «Цифровой облик юстиции в новую эру».

В этом совещании принимает участие и министр юстиции Республики Узбекистан Русланбек Давлетов.

📹 Онлайн-трансляция:
https://spblegalforum.ru/

@adliyangiliklari
#Mutaxassis_sharhi

Ёшлар! “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари” ҳақида нималарни биласиз?

“Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари” қандай ҳудуд ва у нима учун мўлжалланган?

“Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари” – тегишли ҳудудни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ёшлар бандлигини, энг аввало “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва ёш тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳаларини амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилган махсус ҳудуд ҳисобланади.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Цитата

Министр юстиции Республики Узбекистан Р. Давлетов участвует в открытом совещании министров юстиции на тему «Цифровой облик юстиции в новую эру» в рамках Петербургского международного юридического форума 9 ¾: «Вакцинация правом»

Русланбек Давлетов, министр юстиции:

Министерство юстиции Узбекистана обозначило для себя три ключевых направления в вопросах цифровизации – это существенная реформа регуляторной среды, виртуальность и открытость.

@adliyangiliklari
#Цитата

Министр юстиции Республики Узбекистан Р. Давлетов участвует в открытом совещании министров юстиции на тему «Цифровой облик юстиции в новую эру» в рамках Петербургского международного юридического форума 9 ¾: «Вакцинация правом»

Русланбек Давлетов, министр юстиции:

Почему в первую очередь говорим о пересмотре правовой базы? Потому что цифровизация сама по себе не даст никаких результатов, без реинжиниринга, уменьшения регуляторной нагрузки и оптимизации бюрократических процедур. Просто перевод существующих процедур в цифровой формат сохранит прежнюю волокиту и барьеры для развития.

@adliyangiliklari
#Цитата

Министр юстиции Республики Узбекистан Р. Давлетов участвует в открытом совещании министров юстиции на тему «Цифровой облик юстиции в новую эру» в рамках Петербургского международного юридического форума 9 ¾: «Вакцинация правом»

Русланбек Давлетов, министр юстиции:

Оптимизация бюрократических процессов в госуправлении предполагает сквозную межведомственную цифровизацию и создание комплексной платформы «Электронное правительство» для предоставления госуслуг.

К примеру, отмена истребования госорганами только лишь 18 видов справок позволяет ежегодно экономить около 15 млн долларов и положительно скажется на жизни более 12 млн граждан (35 % населения).

@adliyangiliklari
#Цитата

Министр юстиции Республики Узбекистан Р. Давлетов принял участие в открытом совещании министров юстиции на тему «Цифровой облик юстиции в новую эру» в рамках Петербургского международного юридического форума 9 ¾: «Вакцинация правом»

Русланбек Давлетов, министр юстиции:

— Благодаря управляемой Минюстом системе «License» мы полностью перевели в электронный формат лицензионные разрешительные и уведомительные процедуры. При этом, в процессе цифровизации практически на 40% сократили количество видов деятельности, требующих получения лицензии и разрешения.

Только отказ от практики оформления лицензий и разрешений на специальных бланках и полный переход к выдаче электронных документов сэкономил более 1,5 млн долларов, а также 3,5 млн листов бумаги. Кроме этого, Минюст за счет внедрения цифровых решений, в прошлом году сэкономил 100 тонн бумаги.

@adliyangiliklari
#Адлия_муносабат

Адлия вазирлиги: депутатни тинтув қилиш ва ўз ваколатларини амалга оширишга монелик қилиш ноқонунийдир

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 17 май куни ҳалқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида депутат Ш.К.ни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласини кўриб чиқишда, Миллий гвардия ходимлари томонидан айрим депутатларни тинтув қилаётганлиги ҳолати акс этилган фотосуратлар тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

Айтиш жоизки, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонунга кўра ҳар бир депутатга ўз ваколатларини монеликсиз ҳамда самарали амалга ошириши учун шарт-шароит кафолатланади, унинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати муҳофаза қилиниши, депутатнинг шаъни ва қадр-қимматига тажовуз қилган шахслар қонунга мувофиқ маъмурий, жиноий ёки ўзга тарзда жавобгар бўлиши, депутатлик ваколатларини амалга оширишига тўсқинлик қилиш мақсадида депутатга қанақа тарзда бўлмасин таъсир кўрсатишга йўл қўйилмаслиги, депутат олдидаги ўз вазифаларини бажармайдиган, унинг ишига тўсқинлик қиладиган, била туриб унга ёлғон ахборот берадиган, депутат фаолиятининг кафолатларини бузадиган мансабдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги Қарори билан тасдиқланган Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий Регламентига мувофиқ сессия ўтказиладиган вақт, сана ва жой ҳамда кун тартиби Кенгаш депутатлари эътиборига сессия очилишидан камида етти кун олдин етказилиши, депутатларга танишиб чиқиш учун ҳужжатлар юборилиши, сессиялар очиқ, ошкора ўтказилиши ва оммавий ахборот воситалари томонидан ёритилиши, зарур ҳолларда Кенгаши ёпиқ сессия ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.

Бироқ, мазкур Кенгаш сессиясида депутатларнинг дахлсизлиги бузилиб телефон ва овозли видеога олувчи мосламаларни олиб кириши тақиқланган ҳамда айрим депутатлар тинтув қилинган.
Мазкур ҳолат бўйича адлия органлари томонидан ҳалқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашига ҳамда Миллий гвардия Андижон вилоят Қўриқлаш бошқармасига тақдимномалар киритилди. Унда, келгусида бундай қонунбузилишларга йўл қўйилмаслиги ҳамда айбдор шахсларга нисбатан чора кўриш сўралган.

Шу ўринда, адлия органларининг бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномаларини бажармаслик, шу жумладан ўз вақтида ёки тўлиқ бажармаслик учун маъмурий жавобгарлик белгиланганлигини эслатиб ўтамиз.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Муаммоларга ҳуқуқий ечим топа олмаяпсизми?

Адлия вазирлиги томонидан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда энг кўп берилаётган саволларнинг ҳуқуқий ечимлари бўйича махсус видеороликлар ишлаб чиқилиб, YouTube ижтимоий тармоғига жойланди.

Бунда Сиз “метрика” олишдан пенсияга чиқишгача бўлган жараёнларда дуч келаётган муаммоларингизга мавзулаштирилган тарзда ҳуқуқий ечим топишингиз мумкин.

Ўз вақтингиздан унумли фойдаланган ҳолда ҳуқуқий билимларингизни мустаҳкамланг!

Батафсил: youtube.com/adliya

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot