Forwarded from Huquqiy axborot
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари тўлиқ шаклланди. Унда сиёсий партиялар қуйидаги миқдорда депутатлик ўринларига эга бўлди:
1. ЎзЛиДеП - 53 (35 %)
2. “Миллий тикланиш” - 36 (24 %)
3. “Адолат” СДП - 24 (16%)
4. Халқ демократик партияси - 22 (15%)
5. Экологик партия - 15 (10%)
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
1. ЎзЛиДеП - 53 (35 %)
2. “Миллий тикланиш” - 36 (24 %)
3. “Адолат” СДП - 24 (16%)
4. Халқ демократик партияси - 22 (15%)
5. Экологик партия - 15 (10%)
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сарҳисоб
📹 Адлия вазирлигининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, нотариат, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш каби қатор йўналишдаги фаолияти сарҳисоби.
"Ўзбекистон-24" телеканали "Студия-24"да адлия вазири ўринбосари Акбар Ташкулов интервьюси шу ҳақда.
✅ Каналга уланиш: @adliyangiliklari

Forwarded from Huquqiy axborot | Lex.uz
Адлия вазирининг буйруғига асосан патент вакилларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомда:
- Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби;
- Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг давомийлиги ҳамда ўқув юкламасининг ҳажми;
- Патент вакилларининг битирув малакавий иши ҳимояси ҳамда якуний имтиҳонни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби белгиланди.
Мазкур низом расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни
👇 👇 👇 👇
https://lex.uz/m/acts/4678348

#Кун_тарихи
🗓 8 январь (1992 йил)
Президент Фармони билан Ўзбекистон ССРнинг иттифоқ-республика Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлигига айлантирилган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
🗓 8 январь (1992 йил)
Президент Фармони билан Ўзбекистон ССРнинг иттифоқ-республика Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлигига айлантирилган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from FARG‘ONA VILOYATI ADLIYA BOSHQARMASI (RASMIY)
10 НАФАР ХОДИМГА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛАБ БЕРИЛДИ!
Қува туман адлия бўлимига Қува компьютер технологиялари касб-хунар коллежи махсус фан ўқитувчилари Музаффар Нишонов, Умид Холиқов, Нодирбек Йўлдашалиев, Шаҳодат Рустамова ва ходимлар Зарифа Атабоева, Сурайё Мамадалиева, Дилором Умарова, Муродил Райимов, Муборак Абдуллаева, Муаззамхон Розиқовалар штат қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги, лекин ишдан бўшатиш нафақаси тўланмаётганлиги, ишдан бўшатиш нафақасини тўланишида амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилганлар.
Молия бўлими киритилган алоқа хатлари натижасида коллеждан бўшатилган ўқитувчиларга
32 880 000 сўмдан ортиқ компенсация пуллари ундириб берилди.
Бузилган ҳуқуқлари тикланган ходимлар Адлия бўлимининг кўрсатган сайи ҳаракатларидан ўз миннатдорчилигини билдириб ўтишди. https://t.iss.one/adliya_fargona

Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш дастури қабул қилди, коррупцияга қарши курашиш Кенгаши тузилди, “Адлия вазирлигининг Коррупцияга қарши курашиш сиёсати” тасдиқланди.
Кейинги икки йилда Адлия органлари ходимларининг иш ҳақини уч марта оширишга эришилди. Мантиқ оддий: яхши маош оладиган ходим, аввало, иш жойини йўқотишдан қўрқади, қолаверса, қонуний даромади етарли бўлса, ноқонуний йўл билан пул топиб, биографиясини булғашни истамайди.
Шунингдек, вазирлик коррупцияга қарши курашиш бўйича мустаҳкам ички норматив ҳужжатлар базасини яратишга алоҳида эътибор қаратди.
Хусусан, 2018 йил 7 июнда Адлия вазирининг буйруғи билан “Адлия органлари ва муассасалари ходимлари томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш тартиби тўғрисида”ги низом қабул қилинди.
Ушбу низом раҳбар ва ходимлар томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, ўрганишлар текширишлар ўтказиш, давлат хизматлари кўрсатишни мониторинг қилиш мақсадида рейдлар ва “сирли мижоз” тадбирларини ўтказиш тартибини белгилайди.
Шунингдек, мазкур буйруқ билан “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари тўғрисида”ги низоми тасдиқланган.
✅ @adliyangiliklari

Telegraph
Адлия вазирлиги коррупцияга қарши қандай курашяпти?
Сўнгги йилларда жиддий ислоҳотлар даврига қадам қўйган Ўзбекистон учун коррупцияга қарши кураш асосий аҳамиятга эга вазифалардан бирига айланди. Чунки коррупция нафақат демократиянинг, умуман ҳар қандай тараққиётнинг кушандаси экани маълум. 2017 йилнинг…
#Биласизми
💡 Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам олиш имтиёзига эга шахслар.
________________________________________
#Вы_знаете_что
💡 Лица, имеющие льготы при получении медицинской помощи в областных многопрофильных медицинских центрах за счет средств Государственного бюджета.

#Adliya_hudud
📌 Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан 2020 йил 8 январь куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг тегишли буйруғига асосан 2 нафар юридик хизмат ходимларига махсус-унвон мартаба даражалари ҳамда 19 нафар юридик хизмат ходимларига аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномалар тантанали равишда топширилди.

Юридик хизмат ходимларига навбатдаги мартаба даражалари берилди.
Давлат органлари ва ташкилотларининг қонунчиликка риоя этишда, норма ижодкорлиги, шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини амалга оширишда юридик хизмат ходимларининг роли катта бўлмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини…
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
Қонунчиликка кўра, Сенат аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда — 6 кишидан сайланади.
Сенатнинг 16 нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Президент томонидан тайинланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг сайлов куни 25 ёшга тўлган ҳамда камида 5 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган депутати Сенат аъзолигига сайланиш учун номзод бўлиши мумкин.
Сенат аъзоларининг сайлови Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайланганидан кейин 1 ойдан кечиктирмай ўтказилади.

📌 Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 19 январдаги “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, унга мувофиқ Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий адлия органлари юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириб бориши белгиланган.
Ушбу вазифадан келиб чиқиб, Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан мазкур соҳадаги фаолиятни мувофиқлаштиришда ўзларига юкланган вазифаларни самарали бажараётган давлат органлари ва ташкилотларнинг юридик хизматлари ходимларини рағбатлантириб боришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2019 йил 28 декабрдаги 780-шт-сон буйруғига асосан бир гуруҳ юридик хизмати ходимларига махсус унвон-мартаба даражалари берилди.

Бир гуруҳ юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари берилди
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 19 январдаги “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, унга мувофиқ Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий адлия органлари юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириб бориши…
#Сўраган_эдингиз
❓Савол: Ихтирога патент қай тарзда олинади?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги Қонунига кўра ихтирога патент бериш ҳақидаги талабнома топшириш тартиби қуйидагиларни ўз ичига олади:
↪️ Патент олиш учун талабнома муаллиф, иш берувчи ёки уларнинг ворислари томонидан Агентликка тақдим этилади.
↪️ Патент олиш учун талабнома шахсан, патент вакили ёки ишончли шахс орқали берилиши мумкин.
Ихтирога талабнома қуйидагилардан иборат бўлади:
🔹 ихтиро муаллифи (ҳаммуаллифлари) ёки патент олиш сўралаётган шахс номи, шунингдек, уларнинг тураржойлари ёки манзиллари кўрсатилган ҳолда ёзилган патент бериш тўғрисидаги ариза;
🔹 ихтиро моҳиятини тўлиқ очиб берувчи, уни амалга ошириш учун етарли бўлган баёни;
🔹 ихтиронинг моҳиятини ифодаловчи ва баёнига тўлиқ мос тушувчи формуласи;
🔹 агар ихтиро моҳиятини тушуниш учун зарур бўлса, чизма ва бошқа материаллар;
🔹 ихтиро реферати.
Талабнома Ўзбекистон Республикасининг Ихтирога патент бериш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига мувофиқ расмийлаштирилади.
Талабномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
🔹 талабнома топшириш учун патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
🔹 патент вакили ёки ишончли шахс орқали талабнома топширилган ҳолларда талабнома топширувчи томонидан берилган ишончнома.
Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенциясига мувофиқ, конвенцион устуворлик ҳуқуқидан фойдаланишни истаган талабнома топширувчи талабномада буни кўрсатиши ва Агентликка талабнома топширилган кундан бошлаб уч ойдан кечиктирмай зарурий материалларни тақдим этиши зарур.
__________________________________
❓Савол: Ихтирога патент кундалик ҳаётда қандай аҳамиятга ега?
Жавоб: Патентланган ихтиролар инсон ҳаётининг деярли барча соҳаларига электр ёриткич (патент эгалари – Эдисон ва Свен) ва пластикдан (патент эгаси – Бейкленд) бошлаб, то шарикли ручкалар ишлаб чиқаришгача (патент эгаси – Биро) кириб борди.
Барча патент эгалари патент ҳимояси тақдим этилиши эвазига ўз ихтиролари тўғрисидаги маълумотларни омма учун ошкор қиладилар. Мунтазам равишда бойиб бораётган умумий билимлар хазинаси бошқа кишиларнинг ҳам ижодий фаолияти янада ривожланишига йўл очади.
Шундай қилиб, ихтиро учун берилган патент нафақат ўз эгасига ҳимоя тақдим этади, балки ҳар жиҳатдан қимматли маълумотларни ўз ичига олади, бўлғуси тадқиқотчи ва ихтирочилар авлоди учун илҳом манбаи вазифасини ўтайди.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси: нималар ўзгарди?
______________________________________
#Вы_знаете_что
Налоговый кодекс в новой редакции: что изменилось?

Forwarded from Sevara Urinbayeva
Шаҳар ҳокими қарори лойиҳаси бўйича
Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан тайёрланиб муҳокама учун қўйилган лойиҳа ижтимоий тармоқларда турли тушунмовчиликлар келтириб чиқарди.
Шу муносабат билан Адлия вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:
Биринчидан, “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Қонун билан ушбу йўналишдаги асосий муносабатлар тартибга солинади. Хусусан, Қонуннинг 4-моддасига асосан дафн этиш жойлари туман, шаҳар давлат ҳокимияти органларининг бевосита тасарруфида бўлади.
Иккинчидан, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига мувофиқ ҳокимлар ўз ваколатлари доирасида тегишли ҳудуддаги барча ташкилотлар ва аҳоли учун мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиши мумкин. Бундай тусдаги қарорлар лойиҳалари ҳудудий адлия органлари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.
Учинчидан, муҳокамага сабаб бўлаётган лойиҳада назарда тутилган ижтимоий муносабатни тартибга солиш ҳокимликлар зиммасига юкланган. Хусусан, Ҳукуматнинг 2011 йил 4 апрелдаги қарори билан тасдиқланган Дафн этиш жойларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низомда эса гўр қазиш ва маросим хизматлари учун пулли хизматлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланадиган тарифлар бўйича амалга оширилиши белгиланган.
Тўртинчидан, қабристонларни ободонлаштириш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, уларни зарур даражада сақлаш маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Қабр қазиш ва маросим хизматлари бўйича ишчилар эса пулли хизматлардан тушган маблағлар ҳисобидан ойлик олишади.
Бешинчидан, ҳозирги вақтда ҳам барча ҳудудларда дафн этиш жойларидаги хизматлар ҳақи миқдори тегишли вилоят ҳокими қарори билан тасдиқланган тарифлар бўйича ундирилади. Масалан, Самарқанд вилоят ҳокимининг 2019 йил 13 августдаги 213-қ-сон қарорига мувофиқ, катта ўлчамда мусулмонча қабр қазиш учун 84 964 сўм пул ундирилиши назарда тутилган. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 3 майдаги қарорига асосан катта ўлчамда мусулмонча қабр қазиш учун 92 000 сўм миқдорда пул ундирилиши белгиланган.
Олтинчидан, таклиф этилаётган лойиҳа ҳудудий молия органи билан келишилган. Нархлар ойлик иш ҳақи, сарфланаётган материаллар қийматининг ошганлиги муносабати билан қайта кўриб чиқилмоқда.
Юқоридагиларга кўра, Адлия вазирлиги ахборот тарқатувчилардан ахборот тарқатишда жамият ва фуқаролар олдидаги масъулиятни унутмасликни сўраб қолади.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

По проекту решения хокима города Ташкента
Проект документа, разработанного и опубликованного для общественного обсуждения хокимиятом города Ташкента, вызвали волну негодований и домыслов в социальных сетях.
В связи с этим, Министерство юстиции сообщает следующее:
Во-первых, основные отношения в этом направлении регулируются Законом «О погребении и похоронном деле». В частности, согласно статье 4 закона, места погребения находятся в непосредственном ведении органов государственной власти района, города.
Во-вторых, в соответствии со статьей 6 Закона «О государственной власти на местах», хокимы могут принимать решения в пределах их компетенции, обязательные для исполнения всеми организациями и гражданами соответствующей территории. Территориальные органы юстиции осуществляют правовую экспертизу подобных проектов решений органов государственной власти на местах.
В-третьих, регулирование социальных отношений, предусмотренных в проекте документа, который и вызвал общественный резонанс, возлагается на хокимияты. В частности, в Положении о порядке содержания, эксплуатации мест погребения и сооружения намогильных памятников, утвержденном постановлением Кабинета Министров от 4 апреля 2011 года, установлено, что платные услуги по копке могил и ритуальным услугам осуществляются по тарифам, устанавливаемым Советом Министров Республики Каракалпакстан, хокимиятами областей и города Ташкента.
В-четвертых, благоустройство, капитальный и текущий ремонт кладбищ, содержание их в надлежащем состоянии осуществляются за счет средств местного бюджета. При этом содержание рабочих по копке могил и ритуальным услугам осуществляется за счет средств, поступивших от населения за оказанные платные услуги.
В-пятых, и в настоящее время во всех регионах оплата за услуги в местах погребения взымается по тарифам, утвержденным решениями хокимов соответствующих областей. К примеру, в соответствии с решением хокима Самаркандской области № 213-к от 13 августа 2019 года, за копку могил большого размера по мусульманским традициям предусмотрено взымать 84 964 сума. На основе решения хокима города Ташкента от 3 мая 2018 года, за копку могил большого размера по мусульманским традициям предусмотрено взымать 92 000 сумов.
В-шестых, предлагаемый проект решения согласован с территориальным финансовым органом. Стоимость услуг пересматривается в связи с повышением заработной платы, стоимости расходных материалов.
С учетом вышесказанного, Министерство юстиции призывает распространителей информации помнить об ответственности перед обществом и гражданами при распространении сведений.
Отдел по связям с общественностью
Министерства юстиции

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев давлат хизматлари кўрсатиш самарадорлигини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Барча давлат хизматлари электрон шаклга ўтказилиши ва маълумотлар рақамлаштирилиши лозимлиги таъкидланди.
Электрон давлат хизматларидан фойдаланувчилар сонини йил якунигача 5 бараварга ошириш, 2025 йилгача тўлиқ электрон хизмат кўрсатишга ўтиш мақсад қилиб қўйилди.
Шу йил 1 июлгача ҳамма хизматлар учун ягона бўлган электрон рақамли имзо ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди.
www.president.uz/uz/3263
--
Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по повышению эффективности оказания государственных услуг.
Отмечена необходимость перевода всех государственных услуг в электронную форму и цифровизации данных.
Поставлена цель увеличить число пользователей электронными госуслугами в не менее чем 5 раз до конца текущего года, а к 2025 году полностью перейти на электронное обслуживание.
Поручено разработать до 1 июля нынешнего года единую для всех услуг ЭЦП.
www.president.uz/ru/3263

#Жамоатчилик_муҳокамаси
📝 Адлия вазирлиги томонидан бугунги кунда долзарблиги ва аҳамиятини йўқотган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар аниқланиб, уларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида қонун ҳужжатлари лойиҳалари ишлаб чиқилган.
Шу муносабат билан барча ватандошларимизни ушбу лойиҳаларнинг жамоатчилик муҳокамасида фаол иштирок этишига чорлаб қоламиз. Билдирилган фикр-мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар учун олдиндан миннатдорчилик билдирамиз.
↪️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонининг лойиҳаси: https://regulation.gov.uz/ru/document/11939
↪️ Ўзбекистон Республикаси ССР Министрлар Совети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорининг лойиҳаси: https://regulation.gov.uz/uz/document/11968