Adliya yangiliklari/Новости юстиции
12.1K subscribers
13.5K photos
1.38K videos
32 files
5.14K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 [email protected]
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.iss.one/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Adliya_hudud

Навбаҳор туманида “Кескантерак” маҳалласида сайёр қабул бўлиб ўтди

Вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Навоий вилоят Навбаҳор тумани “Кескантерак” маҳалласида вилоят маъмурий суди ҳамкорлигида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабул кенг қамровли бўлиб, 300 га яқин фуқаро ўз масалалари юзасидан масъулларга мурожаат қилишди.

Сайёр қабул жараёнида “Ёшлар дафтари”га киритлагн 63 нафар, “Аёллар дафтари” га киритлагн 33 нафар фуқаролар билан якка суҳбат ўтказилиб, муаммоларини ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, маҳалла фуқаролари томонидан бандлик, пенсия таъминоти, меҳнат ва оилавий муносабатлар, солиқ тўловлари, ногиронликни белгилаш, иш стажини тиклаш ва имтиёзли шартларда нафақага чиқишга оид мурожаатлари тингланди. Шундан 100 дан ортиғига ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 50 га яқин мурожаат адлия органлари томонидан иш юритувига қабул қилинди.

Қабул мобайнида туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олиш, фарзандини мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйиш, давлат органларидан турли шаклдаги маълумотномалар олишда амалий ёрдам сўраган фуқароларга шу ернинг ўзида сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

Сайёр қабул жараёнида 5 нафар фуқаро иш билан таъминланди, 3 киши ҳудуддаги мономарказларга жойлаштирилди, 2 нафар фуқарога эшитиш мосламаси берилган бўлса, 2 нафарига дори дармон воситалари тарқатилди.

Мен шу йил 85 ёшни қаршиладим. 8 та фарзандим, 35 та набирам бор. Бугун сайёр қабулда эшитиш мосламаси сўраб мурожаат қилгандим. Масалам шу ернинг ўзида ҳал этилди. Мен туман адлия бўлимида ишлайдиган ходимлар билан телефон орқали гаплашиб, бирор муаммо бўлса маслаҳатлашиб тураман. Қонунга тўғри келса ишим ҳал бўлади, тўғри келмаса тушунтиришади. Бугун ҳам адлия бошқармасидан келганлар билан гаплашдим. Фарзандларимни муаммосини айтиб маслаҳат олдим. Улардан жуда миннатдорман, катта раҳмат, — дейди Мукаррам ая Хайдарова

Шунингдек адлия органлари ҳамда маҳалла ходимлари билан сайёр қабулга келиш имконияти бўлмаган фуқароларнинг хонадонларига уйма-уй кирилиб, ҳуқуқий тушунтириш берилди, ўрганиш талаб этиладиган масалалар алоҳида назорат учун қабул қилинди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
#Эълон

2021 йил 27 май соат 15:00 да Миллий матбуот марказида “Қабул қилинаётган муҳим қонун ҳужжатларини кенг аҳоли қатламига ва тадбиркорлик субъектларига етказиш” мавзусида матбуот анжумани ўтказиш режалаштирилган.

Тадбирда Адлия вазирлиги масъул ходимлари иштирок этиб, муҳим қонун ҳужжатларини кенг аҳоли қатламига ва тадбиркорлик субъектларига етказиш усуллари бўйича тушунтириш беришади.

ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

Матбуот анжуман трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали онлайн ёритилади.

Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.

@adliyangiliklari
2021 йил 28 май соат 11:00 да Адлия вазирлиги марказий аппарати биносида “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ОАВни роли” мавзусида семинар ўтказиш режалаштирилган.

Тадбирда Адлия вазирлиги масъул ходимлари иштирок этиб, ҳуқуқий мавзуларни ёритишда қонун нормаларига риоя этиш, ахборотни ёритишда ҳуқуқ, масъулият ва жавобгарлик масалалари бўйича тушунтириш беришади.

ОАВ ходимлари ва блогерларни семинар машғулотига таклиф этамиз.

Семинар вазирликнинг Facebook даги “Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией” гуруҳи ва You Tube даги “Adliya vazirligi Ministry of Justice” канали орқали онлайн ёритилади.

@adliyangiliklari
#Эълон

ИЛК бора 2021 йил 27 май соат 10:00 да “Тараққиёт стратегияси” маркази платформасида энергетика соҳаси бўйича #ЖАМОАТЧИЛИК ЭШИТУВИ ўтказилмоқда.

Барча ОАВ ходимлари ва блогерларни жамоатчилик эшитувига таклиф этамиз.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон Фармонида “Юксалиш” умуммиллий миллий ҳаракати ва “Тараққиёт стратегияси” маркази майдонларида фуқаролик жамияти институтлари, ОАВ ва фаол фуқароларни ижтимоий шериклик асосида жалб қилган ҳолда жамоатчилик мониторинги ва жамоатчилик эшитувларини ташкил қилиш белгиланган эди.

@adliyangiliklari
Айни дамда “Тараққиёт стратегияси” маркази платформасида энергетика соҳаси бўйича #ЖАМОАТЧИЛИК_ЭШИТУВИ ўтказилмоқда.

👉Кузатиш учун ҳавола: https://fb.watch/5KU99vtQ-y/

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Муҳим қонун ҳужжатлари аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига қандай етказилади?

Миллий матбуот марказида “Қабул қилинаётган муҳим қонун ҳужжатларини кенг аҳоли қатламига ва тадбиркорлик субъектларига етказиш” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда Адлия вазирлиги масъул ходимлари иштирок этиб, муҳим қонун ҳужжатларини кенг аҳоли қатламига ва тадбиркорлик субъектларига етказиш усуллари бўйича тушунтириш беришди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Суд экспертиза: муаммолар, ечимлар ва вазифалар

Адлия вазирлиги томонидан “Суд экспертизаси соҳасидаги муаммолар ҳамда уларни ечимига оид амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
⚡️Адлия вазирлигида “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ОАВни роли” мавзусида семинар бошланди.

Тадбирда Адлия вазирлиги масъул ходимлари, медиа экспертлар иштирок этиб, ҳуқуқий мавзуларни ёритишда қонун нормаларига риоя этиш, ахборотни ёритишда ҳуқуқ, масъулият ва жавобгарлик масалалари бўйича тушунтириш беришади.

Zoom конференцияга уланиш:
https://zoom.us/j/98589243740?pwd=a1dKOWpkVytPQkZEcDZSUytjLzEvQT09

Конференция идентификатори: 985 8924 3740
Код: 787576

Семинар вазирликнинг Facebook даги “Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией” гуруҳи ва You Tube даги “Adliya vazirligi Ministry of Justice” канали орқали ҳам онлайн ёритилади.

@adliyangiliklari
#Adliya_hudud

Наманган вилоятида сайёр қабуллар ўтказилди

Жорий йилнинг 28 май куни Наманган тумани Тепақўрғон МФЙда жойлашган 17-сонли умумтаълим мактаби биносида Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Д. Аҳмедов томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг сайёр қабули ўтказилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari