Adliya yangiliklari/Новости юстиции
12.1K subscribers
13.6K photos
1.41K videos
32 files
5.25K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 [email protected]
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.iss.one/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

Ўзбошимчалик билан ўзлаштирилган ерларни ва давлат эҳтиёжи учун ерларни олиб қўйиш БИР МАСАЛАМИ?

Бу ҳақда видеоблог орқали жавоб берамиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Мутахасси_фикри
“Снос” нима, ердан ноқонуний фойдаланиш-чи, улар ўртасида боғлиқлик борми?

Охирги кунларда “снос” масаласи яна кўтарила бошланди. Халқ орасида тушунмовчиликлар бўлмаслиги учун айрим масалаларга ойдинлик киритишни мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз.

Аввалига, ерни ҳужжатсиз эгаллаб олиш мумкин эмас.

Ер ҳоким қарорисиз (ёки бошқа ҳужжатсиз) эгаллаб олинса “ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш” деб ҳисобланади ва бу қилмиш аввалига маъмурий, сўнг жиноий жазо билан жазоланади.

Демак, бу мавзу юзасидан нимани билиш керак?

↪️ Биринчидан, фуқаро ва тадбиркорга қонуний, яъни ҳужжат асосида ажратилган ерни давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш жуда мураккаб тартиб асосида амалга оширилади, ер эгасининг розилиги билан, ҳоким қарори эмас балки халқ депутатлари кенгашининг қарори асосида, компенcация тўлиқ берилганидан сўнг олиб қўйилиши мумкин.

↪️ Иккинчидан, агар фуқаро ёки тадбиркор ер участкасини ноқонуний, яъни ҳеч қандай ҳужжатсиз (ҳаттоки ёнидаги бўш турган “ҳеч кимга керак бўлмаган” ерни ҳам) эгаллаб олса, ушбу ер участкаси унинг розилигисиз олиб қўйилади.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ҳоким қарори билан олиб қўйилади ва ундаги бино бузилади. Ноқонуний эгаллаб олинган ердаги бино учун компенсация берилмайди, аксинча қонунни бузган одам жаримага тортилади ва у ўз ҳисобидан ерни аввалги ҳолатига қайтариши шарт.

↪️ Учинчидан, айтайлик ер ҳоким қарори билан фуқарога ажратилган. Фуқаро у ерга уй солган. Орадан вақт ўтиб, ҳоким қарори ноқонуний деб топилиб бекор қилинди. Бунда нима қилиш керак?

Демак, ер фуқарога берилганлиги тўғрисидаги ҳужжат бекор қилинганлиги боис, фуқаро ерни ноқонуний эгасига ўхшаб қолади.

Мазкур ҳолат бўйича ҳам, қонунчиликда ечим бор албатта. “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунда виждонан ҳаракат қилувчи манфаатдор шахсларнинг маъмурий ҳужжатга бўлган ишончи қонун билан қўриқланиши белгиланган.

Хўш, бу нимани англатади? Бунда фуқаро инсофли ердан фойдаланувчи бўлганлиги ва у ҳокимнинг қарорига ишониб уй қурганлиги инобатга олиниб, ерни ажратиш тўғрисидаги ҳужжат фақат ва фақат суд тартибида бекор қилиниши ҳамда фуқарога давлат томонидан компенсация берилиши шарт. Бундай ҳолатда қандай компенсацияни белгилаш суд тартибида ҳал қилинади.

Шуни алоҳида айтиш керакки, агар фуқаро ер ажратиш тўғрисидаги қарор ноқонунийлигини олдиндан билиб туриб (масалан пора эвазига, таниш-билиш ва бошқа ғайриқонуний йўллар билан олинган ерлар), ушбу ноқонуний қарорга ўзича ишониб ерга уй ёки бошқа иморат қурса, бундай фуқаронинг ишончи қонун билан ҳимоя қилинмайди. Бу масала ҳам судда ҳал бўлади.

Ер халқ бойлиги. Уни ҳеч қандай асосларга кўра ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш мумкин эмас.

Нодир ТИЛЛЯЕВ,
Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи

Каналга уланиш: @adliyangiliklari
«Снос» ҳақида «сенсацион мавзу» — Мурожаатчи ҳамиша ҳақми?

👉 https://kun.uz/69990979

Kun.uz расмий саҳифалари

Telegram | Facebook | YouTube
#Adliya_hudud
📌 Наманган вилояти Поп тумандаги Давлат санитария эпидемилогия осойишталик марказида ишлаб келган ходимнинг иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати туман адлия бўлими томонидан ўрганилди.

Мурожаат белгиланган тартибда ўрганилиб, туман адлия бўлими томонидан туман давлат санитария эпидемиологик осойишталик марказига қонунчиликда ўрнатилган тартибда ишга тиклаш чораларини кўриш тўғрисида тақдимнома киритилди.

Натижада ушбу тақдимномага асосан Поп туман санитария эпидемиология осойишталик марказининг 2020 йил 20 январдаги 97-сонли буйруғига асосан марказнинг санитария эпидемиология бўлимига яна қайта врач эпидемиолог вазифасига ишга тикланди.

@adliyangiliklari
Адлия коррупцияга қарши қандай курашмоқда?

📌 Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш дастури қабул қилинди, Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш кенгаши ва махсус бўлими тузилди, “Адлия вазирлигининг Коррупцияга қарши курашиш сиёсати” тасдиқланди ва коррупцияга қарши курашишга қаратилган бир қатор ички ҳужжатлар қабул қилинди.

Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашишнинг “комплаенс назорат” тизими жорий этилмоқда. Мақсад – соҳада пора олиш учун мутлақо имкон қолдирмаслик.

Шу сабабли дунёнинг энг йирик 4 та етакчи халқаро аудиторлик ташкилотларидан бири KPMG компанияси билан ҳамкорликда махсус лойиҳа ишга туширилди.

Адлия вазирлигида коррупция кўрсаткичи юқори бўлмасада лойиҳанинг I-босқичида доирасида KPMG компанияси томонидан ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар натижасида потенциал 492 та коррупциявий хавф-хатар аниқланган.

👉 Батафсил: Адлия вазирлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нусратулло Парпихўжаев материалида.

@adliyangilikari
ДХМларда электрон имзо қурилмалари ўрнатилди

📌 ДХМга келган ҳолда хизматлардан фойдаланиш учун электрон рақамли имзо керак бўлмайди.

Батафсил: https://davxizmat.uz/uz/news/DXMlarda-elektron-imzo-qurilmalari-ornatildi
________________________________________

В ЦГУ установлены оборудования электронной подписи

📌 При получении услуг в Центрах госуслуг электронная цифровая подпись больше не понадобится.

Подробнее: https://davxizmat.uz/ru/news/DXMlarda-elektron-imzo-qurilmalari-ornatildi

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

“Снос” нима, ердан ноқонуний фойдаланиш-чи. Улар ўртасида боғлиқлик борми?

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Диққат_акция

Сизнинг ойлик маошингиз ўз вақтида ва тўлиқ берилмаяптими? Иш ҳақингиздан розилигингизсиз ушлаб қолинаяптими?

Энди бунга барҳам бериш вақти келди!

Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг февраль ойида республика миқёсида меҳнаткашларнинг ойлик иш ҳақи масаласида онлайн тарзда мурожаат қабул қилиш йўлга қўйилмоқда.

Акцияда иштирок этиш учун ушбу ҳаволани босинг
⬇️ https://ask.huquqiyportal.uz/interactive/contact
______________________________________

#Внимание_акция

Ваша месячная зарплата не выплачивается вовремя и в полном объеме? Из вашей зарплаты удерживают без вашего согласия?

Пришло время покончить с этим!

В феврале текущего года
Министерство юстиции запускает онлайн прием обращений по вопросам ежемесячной заработной платы работников по всей республике.

Для участия в акции нажмите на эту ссылку:
⬇️ https://ask.huquqiyportal.uz/interactive/contact

@adliyangiliklari
#Тайинлов
Адлия тизимида янги тайинловлар

Адлия вазирининг буйруғи билан Анвар Исломович Рахматов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази директори лавозимига тайинланди.

А. Рахматов 1982 йилда Бухоро вилояти Ромитан туманида туғилган, маълумоти олий, 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2009 йилда Бухоро давлат университети (сиртқи), 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси (кундузги)ни тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У меҳнат фаолиятини 2004 йилда Бухоро вилоят адлия бошқамаси Ҳуқуқий маърифат тарғиботи бўйича етакчи маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда ишлаган. А. Рахматов шу кунга қадар вазирликнинг Юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

@adliyangiliklari
#Тайинлов

Адлия тизимида янги тайинловлар

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Санжар Бохадирович Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

С. Абдуллаев 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 2010 йилда Тошкент давлат юридик институтини бакалавр, 2012 йилда магистратура босқичини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос. У Адлия вазирлигида ўз меҳнат фаолиятини 2013 йилдан Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармасининг 1-тоифали иш юритувчи котиби лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда фаолият юритган.

С. Абдуллаев 2018 йилдан ҳозирги вақтга қадар вазирликнинг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

@adliyangiliklari
Айни дақиқаларда «Hilton Tashkent City» меҳмонхонасида «Тараққиёт стратегияси» маркази, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Бош прокуратура ва «Минтақавий мулоқот» халқаро нодавлат ташкилоти билан ҳамкорликда «Ўзбекистон Республикаси Президенти Мурожаатномаси: Ҳаракатлар Стратегиясининг 3 йиллик самараси ва 2020 йилга белгиланган устувор вазифалар» мавзусида халқаро форуми ўз ишини бошлади.

Форум давомида Адлия тизимида амалга оширилган ислоҳотлар шунингдек, лойиҳаси ишлаб чиқилаётган қонун ҳужжатларига тўҳталиб ўтди. Хусусан, Адлия вазири ўринбосари Акбар Тошқулов ҳозирда “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида” Кодекс лойиҳаси ишлаб чиқилаётган ва бу ҳужжат орқали кўплаб қонун ва қонуности ҳужжатлари яхлит ҳолга келтирилиши, бу билан эса тизимдаги мавжуд муаммо ва камчиликлар бартараф этилишини қайд этди. Бундан ташқари тез орада кодекс лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилишини ҳам таъкидлади.


Каналга уланиш: t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Veb-sayt
#Билиб_қўйган_яхши!

Буюк Британия экспертлари «Мадад» ННТга ташриф буюришди.

☑️ 2020 йил 11-13 февраль кунлари «Мадад» ННТ ходимлари ва Буюк Британиянинг «Government Partnership International» ташкилоти вакиллари Лейла Броснан (Leila Brosnan), Луси Дарлинг (Lucy Darling) ва Оливер Керр (Oliver Kerr) иштирокида тажриба алмашиш ҳамда фуқароларга ҳуқуқий бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича учрашувлар ўтказилди.

▶️ Учрашувлар давомида британиялик экспертлар «Мадад» ННТнинг фаолияти, мақсад ва вазифалари билан танишиб, ўз тажрибиларидан келиб чиққан ҳолда таклифлар билдиришди.

▶️ Томонлар келгусида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга янада кўпроқ эътибор қаратиш ва бу борадаги ўзаро ташрифларини кенгайтиришга келишиб олдилар.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇🏿
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
Банклар гаров шартномаларини электрон тизим орқали ўзлари тасдиқлаши мумкин

Бугун, 14 февраль куни bayonoffUz телеграм-каналида гаров (ипотека) шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш тартибига тегишли пост жойлаштирилган.

Bayonoff.uz Адлия вазирлиги Сизга фаолиятимизга жамоатчилик нуқтаи назаридан кўмаклашаётганлигингиз учун миннатдорчилик билдиради.

Бироқ, Сизга айрим нарсаларни тушунтиришни лозим топдик.

2020 йил 1 январдан корхонани ижарага, текин фойдаланишга бериш, бирламчи бозорда мол-мулкни лизингга бериш ва гаров (ипотека) шартномаларини ўзингиз таъкидлаганингиздек “МАЖБУРИЙ” нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинди.

Бироқ, гаров (ипотека) шартномасининг тарафларидан бири, хусусан банк, кредит олувчи ёки гаровга қўювчи (мулк эгаси) шартномани нотариал тасдиқлашни талаб қилса, унда нотариус тасдиқлашни рад этолмайди.

Бирламчи бозорда гаров (ипотека) шартномаларини банк ва бошқа кредит ташкилотлари орқали нотариусга бормасдан тасдиқлаш учун ҳам ҳуқуқий, ҳам ташкилий асоси мавжуд.

Хусусан, “Нотариат тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга мувофиқ банкларга мол-мулкка тақиқ қўйиш ва ечиш ваколати берилган.

Адлия вазирлигининг “Нотариус” электрон тизими ва Марказий банкнинг “Гаров реестри” маълумотлар базаси интеграция қилинган ва бу орқали банклар гаров (ипотека) шартномаларини ўзлари тасдиқлаши мумкин.

Ушбу тизим ишламоқда ва Президент Фармони ижроси бажарилган.

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Судланмаганлик ҳақида маълумотнома қандай олинади?

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TashkentLawSpring #Тошкент_ҳуқуқ_баҳори
📌 2020 йилнинг 23-25 апрель кунлари Тошкент шаҳрида “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми бўлиб ўтади.

Асосий мавзу: “Ҳуқуқ 4.0. (Ҳуқуқ тўртинчи саноат инқилоби даврида)”.

Батафсил маълумот учун https://tashkentlawspring.uz сайтига ташриф буюринг ёки (+99871) 268-28-41, (+99871) 268-28-43 телефон рақамларига қўнғироқ қилинг.
_____________________________________________________

#TashkentLawSpring #Ташкентская_правовая_весна
📌 23—25 апреля 2020 года в столице пройдет II Международный юридический форум «Tashkent Law Spring».

Основная тема: «Право 4.0. (Видение права в условиях четвертой промышленной революции)».

Подробные сведения о форуме можете получить на сайте https://tashkentlawspring.uz или по телефонам: (+99871) 268-28-41, (+99871) 268-28-43.

@adliyangiliklari