Adliya yangiliklari/Новости юстиции
12K subscribers
13.3K photos
1.34K videos
32 files
5.04K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 [email protected]
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.iss.one/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
Қонунчиликка кўра, Сенат аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда — 6 кишидан сайланади.

Сенатнинг 16 нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Президент томонидан тайинланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг сайлов куни 25 ёшга тўлган ҳамда камида 5 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган депутати Сенат аъзолигига сайланиш учун номзод бўлиши мумкин.

Сенат аъзоларининг сайлови Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайланганидан кейин 1 ойдан кечиктирмай ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Adliya_hudud

📌 Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 19 январдаги “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, унга мувофиқ Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий адлия органлари юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириб бориши белгиланган.

Ушбу вазифадан келиб чиқиб, Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан мазкур соҳадаги фаолиятни мувофиқлаштиришда ўзларига юкланган вазифаларни самарали бажараётган давлат органлари ва ташкилотларнинг юридик хизматлари ходимларини рағбатлантириб боришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2019 йил 28 декабрдаги 780-шт-сон буйруғига асосан бир гуруҳ юридик хизмати ходимларига махсус унвон-мартаба даражалари берилди.

@adliyangiliklari
#Сўраган_эдингиз

Савол: Ихтирога патент қай тарзда олинади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги Қонунига кўра ихтирога патент бериш ҳақидаги талабнома топшириш тартиби қуйидагиларни ўз ичига олади:
↪️ Патент олиш учун талабнома муаллиф, иш берувчи ёки уларнинг ворислари томонидан Агентликка тақдим этилади.
↪️ Патент олиш учун талабнома шахсан, патент вакили ёки ишончли шахс орқали берилиши мумкин.

Ихтирога талабнома қуйидагилардан иборат бўлади:
🔹 ихтиро муаллифи (ҳаммуаллифлари) ёки патент олиш сўралаётган шахс номи, шунингдек, уларнинг тураржойлари ёки манзиллари кўрсатилган ҳолда ёзилган патент бериш тўғрисидаги ариза;
🔹 ихтиро моҳиятини тўлиқ очиб берувчи, уни амалга ошириш учун етарли бўлган баёни;
🔹 ихтиронинг моҳиятини ифодаловчи ва баёнига тўлиқ мос тушувчи формуласи;
🔹 агар ихтиро моҳиятини тушуниш учун зарур бўлса, чизма ва бошқа материаллар;
🔹 ихтиро реферати.

Талабнома Ўзбекистон Республикасининг Ихтирога патент бериш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига мувофиқ расмийлаштирилади.

Талабномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
🔹 талабнома топшириш учун патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
🔹 патент вакили ёки ишончли шахс орқали талабнома топширилган ҳолларда талабнома топширувчи томонидан берилган ишончнома.

Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенциясига мувофиқ, конвенцион устуворлик ҳуқуқидан фойдаланишни истаган талабнома топширувчи талабномада буни кўрсатиши ва Агентликка талабнома топширилган кундан бошлаб уч ойдан кечиктирмай зарурий материалларни тақдим этиши зарур.
__________________________________

Савол: Ихтирога патент кундалик ҳаётда қандай аҳамиятга ега?

Жавоб: Патентланган ихтиролар инсон ҳаётининг деярли барча соҳаларига электр ёриткич (патент эгалари – Эдисон ва Свен) ва пластикдан (патент эгаси – Бейкленд) бошлаб, то шарикли ручкалар ишлаб чиқаришгача (патент эгаси – Биро) кириб борди.

Барча патент эгалари патент ҳимояси тақдим этилиши эвазига ўз ихтиролари тўғрисидаги маълумотларни омма учун ошкор қиладилар. Мунтазам равишда бойиб бораётган умумий билимлар хазинаси бошқа кишиларнинг ҳам ижодий фаолияти янада ривожланишига йўл очади.

Шундай қилиб, ихтиро учун берилган патент нафақат ўз эгасига ҳимоя тақдим этади, балки ҳар жиҳатдан қимматли маълумотларни ўз ичига олади, бўлғуси тадқиқотчи ва ихтирочилар авлоди учун илҳом манбаи вазифасини ўтайди.

@adliyangiliklari
#Биласизми

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси: нималар ўзгарди?
______________________________________

#Вы_знаете_что

Налоговый кодекс в новой редакции: что изменилось?

@adliyangiliklari
Forwarded from Sevara Urinbayeva
Шаҳар ҳокими қарори лойиҳаси бўйича

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан тайёрланиб муҳокама учун қўйилган лойиҳа ижтимоий тармоқларда турли тушунмовчиликлар келтириб чиқарди.

Шу муносабат билан Адлия вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:

Биринчидан, “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Қонун билан ушбу йўналишдаги асосий муносабатлар тартибга солинади. Хусусан, Қонуннинг 4-моддасига асосан дафн этиш жойлари туман, шаҳар давлат ҳокимияти органларининг бевосита тасарруфида бўлади.

Иккинчидан, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига мувофиқ ҳокимлар ўз ваколатлари доирасида тегишли ҳудуддаги барча ташкилотлар ва аҳоли учун мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиши мумкин. Бундай тусдаги қарорлар лойиҳалари ҳудудий адлия органлари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.

Учинчидан
, муҳокамага сабаб бўлаётган лойиҳада назарда тутилган ижтимоий муносабатни тартибга солиш ҳокимликлар зиммасига юкланган. Хусусан, Ҳукуматнинг 2011 йил 4 апрелдаги қарори билан тасдиқланган Дафн этиш жойларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низомда эса гўр қазиш ва маросим хизматлари учун пулли хизматлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланадиган тарифлар бўйича амалга оширилиши белгиланган.

Тўртинчидан
, қабристонларни ободонлаштириш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, уларни зарур даражада сақлаш маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Қабр қазиш ва маросим хизматлари бўйича ишчилар эса пулли хизматлардан тушган маблағлар ҳисобидан ойлик олишади.

Бешинчидан
, ҳозирги вақтда ҳам барча ҳудудларда дафн этиш жойларидаги хизматлар ҳақи миқдори тегишли вилоят ҳокими қарори билан тасдиқланган тарифлар бўйича ундирилади. Масалан, Самарқанд вилоят ҳокимининг 2019 йил 13 августдаги 213-қ-сон қарорига мувофиқ, катта ўлчамда мусулмонча қабр қазиш учун 84 964 сўм пул ундирилиши назарда тутилган. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 3 майдаги қарорига асосан катта ўлчамда мусулмонча қабр қазиш учун 92 000 сўм миқдорда пул ундирилиши белгиланган.

Олтинчидан, таклиф этилаётган лойиҳа ҳудудий молия органи билан келишилган. Нархлар ойлик иш ҳақи, сарфланаётган материаллар қийматининг ошганлиги муносабати билан қайта кўриб чиқилмоқда.

Юқоридагиларга кўра, Адлия вазирлиги ахборот тарқатувчилардан ахборот тарқатишда жамият ва фуқаролар олдидаги масъулиятни унутмасликни сўраб қолади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
По проекту решения хокима города Ташкента

Проект документа, разработанного и опубликованного для общественного обсуждения хокимиятом города Ташкента, вызвали волну негодований и домыслов в социальных сетях.

В связи с этим, Министерство юстиции сообщает следующее:

Во-первых,
основные отношения в этом направлении регулируются Законом «О погребении и похоронном деле». В частности, согласно статье 4 закона, места погребения находятся в непосредственном ведении органов государственной власти района, города.

Во-вторых, в соответствии со статьей 6 Закона «О государственной власти на местах», хокимы могут принимать решения в пределах их компетенции, обязательные для исполнения всеми организациями и гражданами соответствующей территории. Территориальные органы юстиции осуществляют правовую экспертизу подобных проектов решений органов государственной власти на местах.

В-третьих, регулирование социальных отношений, предусмотренных в проекте документа, который и вызвал общественный резонанс, возлагается на хокимияты. В частности, в Положении о порядке содержания, эксплуатации мест погребения и сооружения намогильных памятников, утвержденном постановлением Кабинета Министров от 4 апреля 2011 года, установлено, что платные услуги по копке могил и ритуальным услугам осуществляются по тарифам, устанавливаемым Советом Министров Республики Каракалпакстан, хокимиятами областей и города Ташкента.

В-четвертых, благоустройство, капитальный и текущий ремонт кладбищ, содержание их в надлежащем состоянии осуществляются за счет средств местного бюджета. При этом содержание рабочих по копке могил и ритуальным услугам осуществляется за счет средств, поступивших от населения за оказанные платные услуги.

В-пятых, и в настоящее время во всех регионах оплата за услуги в местах погребения взымается по тарифам, утвержденным решениями хокимов соответствующих областей. К примеру, в соответствии с решением хокима Самаркандской области № 213-к от 13 августа 2019 года, за копку могил большого размера по мусульманским традициям предусмотрено взымать 84 964 сума. На основе решения хокима города Ташкента от 3 мая 2018 года, за копку могил большого размера по мусульманским традициям предусмотрено взымать 92 000 сумов.

В-шестых, предлагаемый проект решения согласован с территориальным финансовым органом. Стоимость услуг пересматривается в связи с повышением заработной платы, стоимости расходных материалов.

С учетом вышесказанного, Министерство юстиции призывает распространителей информации помнить об ответственности перед обществом и гражданами при распространении сведений.

Отдел по связям с общественностью
Министерства юстиции
Президент Шавкат Мирзиёев давлат хизматлари кўрсатиш самарадорлигини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Барча давлат хизматлари электрон шаклга ўтказилиши ва маълумотлар рақамлаштирилиши лозимлиги таъкидланди.
Электрон давлат хизматларидан фойдаланувчилар сонини йил якунигача 5 бараварга ошириш, 2025 йилгача тўлиқ электрон хизмат кўрсатишга ўтиш мақсад қилиб қўйилди.
Шу йил 1 июлгача ҳамма хизматлар учун ягона бўлган электрон рақамли имзо ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди.
www.president.uz/uz/3263
--
Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по повышению эффективности оказания государственных услуг.
Отмечена необходимость перевода всех государственных услуг в электронную форму и цифровизации данных.
Поставлена цель увеличить число пользователей электронными госуслугами в не менее чем 5 раз до конца текущего года, а к 2025 году полностью перейти на электронное обслуживание.
Поручено разработать до 1 июля нынешнего года единую для всех услуг ЭЦП.
www.president.uz/ru/3263
#Жамоатчилик_муҳокамаси
📝 Адлия вазирлиги томонидан бугунги кунда долзарблиги ва аҳамиятини йўқотган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар аниқланиб, уларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида қонун ҳужжатлари лойиҳалари ишлаб чиқилган.

Шу муносабат билан барча ватандошларимизни ушбу лойиҳаларнинг жамоатчилик муҳокамасида фаол иштирок этишига чорлаб қоламиз. Билдирилган фикр-мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар учун олдиндан миннатдорчилик билдирамиз.

↪️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонининг лойиҳаси: https://regulation.gov.uz/ru/document/11939

↪️ Ўзбекистон Республикаси ССР Министрлар Совети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорининг лойиҳаси: https://regulation.gov.uz/uz/document/11968

Каналга уланиш: @adliyangiliklari
#Общественное_обсуждение
📝 Министерством юстиции разработаны проекты документов по признанию утратившими силу ряда нормативно-правовых актов, утративших свою актуальность.

В связи с этим, просим принять активное участие в общественном обсуждении. Будем признательны за мнения, предложения и дополнения.

↪️ Проект Указа Президента Республика Узбекистан о признании утратившими силу отдельных документов Президента: https://regulation.gov.uz/ru/document/11939

↪️ Проект постановления Кабинета Министров Республика Узбекистан о признании утратившими силу отдельных постановлений Совета Министров Узбекской ССР и Кабинета Министров Республики Узбекистан: https://regulation.gov.uz/ru/document/11968

Подписаться на канал: @adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_видеоблог

📹 Солиқ кодексида солиқларни унификациялаш, ўхшаш солиқ солиш базасига эга солиқларни бирлаштириш орқали улар сони мақбуллаштирилди, солиқ ҳисоботлари камайтирилди ва соддалаштирилди.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси: нималар ўзгарди? Батафсил маълумотлар видеороликда.

Каналга уланиш: @adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Боғча ёши ўзгардими?

Яқинда қабул қилинган “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонун юзасидан турли саволлар берилмоқда. Улар орасида энг кўп сўралаётгани “боғчага болаларни қабул қилишда қуйи ёш чегараси ўзгардими?” деган савол бўляпти.

Шу муносабат билан қуйидагиларга аниқлик киритилади.

1. Қонуннинг 34-моддасида мактабгача таълим ташкилотлари гуруҳларини тўлдириш ҳақида сўз боради. Унда боғча гуруҳларининг ёшга доир тоифалари келтирилган ва “илк ривожланиш гуруҳи (бир ёшдан уч ёшгача)” деган тоифа қайд этилган.

Ушбу жумла фуқароларни чалғитиб, “болаларни ҳамма боғчаларга бир ёшдан бошлаб бериш мумкин экан” деган нотўғри талқинларни юзага келтирмоқда.

Бироқ Қонуннинг 33-моддасида “Умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига болаларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади” дейилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 35-моддасида эса шундай дейилади: “Давлат мактабгача таълим ташкилотларига 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади”.

Демак, давлат боғчаларига болаларни қабул қилиш ёши қуйи чегараси 3 ёшлигича қолмоқда.

2. Хусусий боғчаларга болаларни қабул қилиш ва улардан чиқариш эса Вазирлар Маҳкамасининг қарори эмас, нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг устави билан тартибга солинади. Бунда нодавлат мактабгача таълим муассасаси уставида назарда тутилган бўлса ва давлат томонидан қўйилган маълум талабларга жавоб берса, болаларни ҳатто 1 ёшга тўлмаган бўлса ҳам хусусий боғчалар қабул қилиши мумкин.

3. Қонундаги ёш гуруҳлари тоифаланишига оид моддага “бир ёшдан уч ёшгача” сўз бирикмаси киритилишининг сабаби қуйидагилар:
биринчидан, давлат боғчаларига болаларни қабул қилишда кейинчалик ёш чегараси ўзгарса, Қонунга ўзгартириш киритишдек мураккаб юридик процедуранинг олдини олиш;
иккинчидан, хусусий боғчаларда гуруҳларни ёшга доир тоифалаш меъёрларини белгилаб бериш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Adliya_hudud

📌 Андижон туман адлия бўлими томонидан Бўтақора Мурувват уйида яшовчи 9 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларнинг аризалари ўрганилди.

Улар шу кунга қадар паспорт олмаганликлари сабабли янги паспортлар олишда амалий ёрдам сўраб адлия бўлимига мурожаат қилишган.

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ҳамда адлия бўлими ходимлари Мурувват уйига ташриф буюрдилар. Ташриф чоғида хар бир аризачи билан учрашув ўтказилди.

Сухбат жараёнида фотосуратлари (паспорт учун) олиниб, тегишли ҳужжатлари билан миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига топширилди. 15 кун муддатда барча фуқароларга янги паспортлар билан таъминланиши назоратга олинди.

@adliyangiliklari
#Adliya_hudud

Адлия бўлими фуқароларнинг қонуний мафаатини таъминлади

📌 Нурота тумани адлия бўлими томонидан ўтган давр мобайнида фуқароларнинг манфаатларида судга даъво аризалари киритилди.

Жумладан, Нурота тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Р. Жабборовнинг ноқонуний ишдан бўшатилганлиги ҳолати юзасидан туман адлия томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судига меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқни ғайриқонуний деб топиш, аввалги ишига тиклаш, мажбурий прогул кунлари учун иш ҳақи ва маънавий зарарни ундириш юзасидан даъво аризаси киритилди.

Суднинг ҳал қилув қарорига асосан, аризачи Р. Жабборов билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқ ғайриқонуний деб топилди. Фуқаро аввалги ишига тикланди, мажбурий прогул кунлари учун 4 659 222 сўм миқдоридаги иш ҳақи ва 2 218 677 сўм миқдорида маънавий зарар ундириб берилди.

Шунингдек тумандаги 7-сонли МТТнинг 3 нафар фуқаролар (Ш.Асқарова, Л.Бақоева ва )нинг туман адлия бўлимга қилган мурожаатлари кўриб чиқилиб, ушбу фуқароларга икки йиллик, жами 45 137 474 сўмлик иш ҳақлари ундириб берилишига эришилди.

@adliyangiliklar
#Adliya_hudud

📌 Булоқбоши туман адлия бўлими томонидан Булоқбоши туман Саноат МФЙ ҳудудида жойлашган 14-сонли умумтаълим мактабида фуқароларнинг сайёр қабуллари ўтказилди.

Унда 100га яқин фуқаролар бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, шифокорлар томонидан уларга керакли кўрсатма ва маслаҳатлар берилди. Шунингдек, тадбир давомида 100га яқин ўқувчи-ёшлар мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотлар жараёни ва таълим тизимига оид қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тўғрисидаги маълумотлар билан таъминландилар.

Бундан ташқари, РФ Тюмень вилоятида жойлашган “Инкомнефть” компаниясида кўп йиллар мобайнида меҳнат фаолиятини олиб борган, Булоқбоши туманида яшовчи, ҳозирги кунда нафақада бўлган 7 нафар фуқароларнинг бузулган ҳуқуқларини тиклаш ишлари олиб борилди. Туман бюджетидан ташқари пенсия жамғармаси томонидан уларга тўланиши керак бўлган пенсия пуллари асосиз равишда тўҳтатилган.

7 нафар фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб, пенсия пулларини аввалги ҳолатида тўлаш мажбуриятини юклаш бўйича туман адлия бўлими томонидан туман маъмурий судига киритилган аризалар ўтказилган сайёр суд жараёнида томонидан тўлиқ қаноатлантирилди.

@adliyangiliklari
Адлия вазирлигидан яна бир янгилик! Айрим тиббий маълумотномалар энди ДХМлар орқали берилади

👉 https://jahon.uz/index.php?newsid=2597